1-модуль. Фан ривожининг тарихи. Электр юритманинг механикаси
Download 56.1 Kb. Pdf ko'rish
|
1 мавзу
1-модуль. Фан ривожининг тарихи. Электр юритманинг механикаси, электр юритма таркибидаги моторларнинг тавсифи ва электр механик хусусуиятлари. Маъруза №1 Мавзу1: Фан ривожининг тарихи. Электр юритма хакида тушунча. I. Маъруза режаси: 1. Электр юритманинг ривожланиши тарихи. 2. Электр юритманинг гуруҳий ва индивидуал турлари. 3. Хозирги замон электр юритмаси ва униг ривожланиш йўналишлари. 4. Электр юритманинг таркибий тузилиши ва турлари. II. Таянч сузлар ва иборалар: электр юритма, пар билан ишлайдиган машиналар, электр энергия, электромеханик узгарткич, узатиш механизмлари, мотор, механизм, ишчи механизм, индивидуал электр юритма, механик энергия, электр энергия, моторнинг қуввати, ўзгарткич, тиристорли ўзгарткич, генератор, частотали ўзгарткич, микропроцессор, автоматик бошқариш, бошкарув тизими, сигнал, энергия тежаш, ростланувчан электр юритма, автоматлаштирилган электр юритма, ростланувчан электр юритма, электр юритмаларига статик ва динамик кўрсаткичлари, комлект электр юритмалар, дастгоҳ, III. Максад: машғулотнинг мақсади электр юритманинг пайдобўлиши ва ривожланиши тариҳи, унингтурлари, таркиби, замонавий электр юритмаларнинг ривожланиш йуналишлари ва муаммолари, энергия тежамкорлик муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва билиб олиш. IV. Мавзуни ва алохида саволларни ўрганиш учун фойдаланилган ва тавсия этилаётган адабиётлар рўйхати: 1. Ключев В.И. Теория электропривода. – М.: Энергоатомиздат, 2001.704с. 2. HoshimovО.О., Saidahmedov S.S. Elektr yuritma asoslari. darslik. – T :fan va texnologiyalar, 2011. – 288 b. 3. Хошимов О.О., Ортиқов Т.Ж., Мирхайдаров М.М. Электр юритмалари назарияси фанидан лаборатория ишларига услубий кўрсатмалар. – Т: 2006. 4. Ортиқов. Т.Ж., Саноат қурилмаларининг электромеханик тизимлари. Ўқув қўлланма. – Т: Турон Иқбол, 2005. 5. Хошимов О.О., Имомназаров А.Т. Электр юритма асослари. – Т: 2004. V. Мустақил тайёргарликни текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Электр юритманинг қачон яратилган, унинг тарихи хақида нималарни биласиз? 2. Электр юритманинг қандай турлари мавжуд, дастлаб қандай турлари қулланилган? 3. Хозирги замон электр юритмаси ва униг ривожланиш йўналишларини айтиб беринг. 4. Электр юритманинг таркибий тузилиши ва турларини тушунтириб беринг. VI. Матн Ҳозирги замонда юритмаларнинг асосий тури сифатида электр юритмалар ишлатилади. Электр юритманинг ривожланиш тарихи қандай? Қачон пайдо бўлган ва қандай ривожланган деган савол туғилади. Электр юритма асосан буғ асрида пайдо бўлган. Xvii –xix асрларда иш механизмлари пар билан ишлайдиган машиналар ёрдамида ҳаракатга келтирилган.электр машиналари пайдо бўлгандан кейин аста секин пар машиналари ўрнини электр моторлар билан алмаштирилган. Бошланиш даврида бир электр мотор ҳамда узатиш механизмлари орқали бутун цех ишчи механизмлари ҳаракатга келтирилган. Ишчи механизмларни алохида электр юритмалар билан ҳаракатга келтирадиган электр юритмага индивидуал электр юритма дейилади. Битта ишчи механизмни битта ёки бир қанча моторлар хкатга келтириши мумкин. Механизмларнинг ишчи органларини ҳаракатга келтирувчи уларнинг технологик жараёнини бошқарувчи, узатувчи, ўзгартирувчи қурилмадан ташкил топган электромеханик қурилмага электр юритма дейилади. Электр юритмалар двигатель ёки генератор режимида ишлаши мумкин. Электр юритманинг тараққий этишида рус олимларининг роли каттадир. Электр юритма мустақаил фан сифатида 1880 йилда ташкил топган. 1880 йилда «электричесво» журналида рус инженери д.а. лачиновнинг «электромеханическая работа» номли мақоласи босилиб чиқди. Бу мақоланинг ахамияти шундан иборат бўлганки: механик энергияни электр энергияга айлантириш ва уларни тақсимлаш ва индивидуал электр юритмани илгари сурилган. Хозирга даврда ҳам ушбу мақоланинг ахамияти сақланиб қолган. Электр юритма фанининг ривожланишига ўзбек олимларидан академик М.З Хамудхонов, академик т.ф.д. проф. Х.Ф. Фозилов, академик т.ф.д. проф Г.Р. Рахимов, проф. Т.ф.д. Хошимов О.О., проф. Т.ф.д. Н.Х. Базаров, т.ф.д. проф. Х.Г. Каримов ва бошқалар катта хисса қўшишган. Download 56.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling