1-модуль. Фан ривожининг тарихи. Электр юритманинг механикаси
Download 56.1 Kb. Pdf ko'rish
|
1 мавзу
Хозирги замон электр юритмаси ва униг ривожланиш йўналишлари Жамиятимиз ва инсон хаётида индивидуал электр юритмалар кенг тарқалган. Саноат корҳоналарида ишлаб турувчи машина ва механизмлар уй- рўзғор ишларида ишлатиладиган кир ювиш машиналари, чанг-ютгичлар, турли ошхона анжомларини ва бошқаларни электр юритмасиз тасаввур қилиб бўлмайди, чунки буларни асосан электр юритмалар харакатга келтиради. Электр моторнинг қуввати бир неча ваттдан то бир неча минг киловаттгачадир. Электр моторлар ўзгармас ёки ўзгарувчан ток билан харакатга келтирилади. Хозирги замон электр юритмалари ўзгарткичлар – тиристорли ўзгармас ток генераторлари, частотали ўзгарткичлар ва микропроцессорлар, эвм орқали бошқарилади. Хозирга пайтда энергия тежаш мақсадида ростланувчан электр юритмалар кенг қўлланилмоқда. Иш унумини оширишда комплекс автоматлаштириш катта рол ўйнайди. Мамлакатимищда ҳалқ хўжалиги олдида турган долзарб масалалар технологик жараёнларни комплекс механизация ва автоматлаштириш, манипулятор ва робот саноатини ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш, тежамкорлигини оширишдан иборатдир. Элетр юритмалар қуйидаги йўналиш бўйича тараққий этмоқда: 1. Ростланувчан электр юритмаларни кенг қуллаш. Ўзгармас ток электр юритмалар ўрнида ўзгарувчан электр юритмаларни қўллаш зарурдир. 2. Ҳозирги замон электр юритмаларига статик ва динамик кўрсаткичларини технологик талаб бўйича ошириш. 3. Автоматик бошқариш тизимларини ривожлантиришда рақамли ва дастурий бошқавриш тизимлари, микропроцессорли бошқариш, эҳм, адаптив автоматик бошқариш тизимларидан кенг фойдаланиш зарурдир. 4. Комлект электр юритмалар яратиш ва кенг қўламда фойдаланиш ва бошқ. Ишлаб чихаришнинг барча сохаларида хилма-хил технологик жараёнларни бошкаришда турли хилдаги минглаб машина ва механизмлардан фойдаланилади. Масалан, йунувчи дастгоҳларнинг ишчи органлари булган ҳаракатланувчи кисмлари шпинделлар ва йуналтирувчи механизмлари ёрдамида металл ва бошка материаллар кайта ишланади; пресслардаги кисувчи винт ва штампларнинг илгариланма харакати натижасида материал керакли шаклга келтирилади; кран, конвейер, лифт ва эскалаторлар хар хил юк ва одамларни юкорига чикаришга ва пастга олиб туширишга хизмат килади; насослар сув ва бошка суюк моддаларни ва компрессорлар газсимон моддаларни транспортировка килишда ишлатилади ва х. К. Ишчи машина ёки ишлаб чикариш механизми механик узаро боѓланган купгина детал ва буѓинлардан иборат булиб, шулардан бири бевосита технологик жараённи бажаришда иштирок этувчи кисми ижрочи орган (ИО) деб аталади. Купгина ишчи машиналарда узаро механик боѓланган ижрочи органлар сони бир нечта булади. Масалан, токарлик дастгохида йунилаётган детал уз уки атрофида айлантирилади, кескич эса детал сирти буйлаб ҳаракатланиб унинг юпка катламини сидиради. Детални айлантирувчи дастгоҳнинг шпиндели – биринчи ижрочи орган булса кескични йуналтирувчи механизми – иккинчи ижрочи орган булади. Ижрочи органларнинг механик харакати натижасида берилган технологик вазифа бажарилади, масалан, детал йунилади. Деталнинг айланма ва кескичнинг илгариланма харакати тезликлари детал кандай материалдан эканлигига, йуниш турига, кескичнинг каттиклилига ва бошка купгина ҳолатларга богликдир. Механик энергия бу тезлик, куч ва вактнинг купайтмасидир. Ижрочи орган бирор бир технологик амални бажариши учун албатта унга маълум бир механик энергия йуналтирилган булиши керак. Бундай механик энергия манбаи юритма деб аталади. Юритмада бир энергия тури бошка бир энергия тури – механик энергияга узгартирилади. Энергия турларига караб юритмалар гидравлик, пневматик, иссиклик ва электр юритмаларга булинади. Замонавий ишлаб чикаришнинг барча сохаларида асосан электр юритмалар кулланилади. Ишлаб чикарилаётган электр энергиянинг 60% дан купини электр юритмалар истеъмол килади. Электр юритмаларнинг бундай кенг кулланилиши бошка энергия турларига нисбатан электр энергиянинг механик энергияга узгартиришнинг иктисодий нуктаи назардан афзаллиги; кувват, тезлик диапазонларининг кенглиги; конструктив бажарилишининг хилма – хиллиги, ижрочи органлар билан уйѓунлаштириш имкониятини ошишига ва турли шароитларда ишлаши мумкинлиги – сувда, агрессив суюклик ва газли мухитда, фазода; технологик жараёнларни автоматлаштириш имконияти юкорилиги: Ф.И.К. нинг юкорилиги хамда экологик тозалигига асосланганидадир. Download 56.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling