1-модуль. Фан ривожининг тарихи. Электр юритманинг механикаси


Download 56.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana22.06.2023
Hajmi56.1 Kb.
#1650089
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу

 
 


 
 
ЭЛЕКТР ЮРИТМАНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ ВА ТУРЛАРИ 
 
Электр юритма таркибий тузилиши буйича электротехник ва механик 
курилмалардан иборат электромеханик тизимдир (1.1 – расм). Хар кандай 
электр юритма (6) нинг асосий элементи электр мотор (1) дир. Электр мотор 
(ЭЭ) ни механик (МЭ) га узгартирувчи электромеханик узгарткичдир. 
Электр моторда хосил килинган механик энергия узатиш курилмаси (8) оркали 
ишчи машинанинг ижрочи органи (7) га узатилади. Узатиш курилмасининг 
вазифаси электр мотор харакати билан ижрочи орган харакатини узаро 
мослаш-тиришдир. 
Электр юритма электр энергияни электр тармоги (3) дан бошкарилувчи 
узгарткич (5) оркали олади. Бошкарилувчи узгарткич электр мотор учун мос 
келувчи курсаткичлари ростланадиган электр энергия манбаи вазифасини 
утайди. Бошкарилувчи узгарткичнинг куч схемаси (2) бошкарув тизими (4) 
ёрдамида бошкарилади. Бошкарув тизимининг бошкарув сигнали U
б

вазифаловчи сигнал U
В
ва бир нечта қўшимча сигналлар U
КС
(хар хил электрик 
ва ноэлектрик улчов узгарткичларнинг сигналлари) асосида шаклланади.  
Шундай килиб, ишчи машина ижрочи органлари харакатини 
бошкаришга хизмат килувчи электр мотор, бошкарилувчи узгарткич ва 
узатиш курилмасидан иборат электромеханик тизим электр юритма деб 
аталади. 
 
 
1.2 – расм. Электр юритманинг таркибий тузилиши 


Электр юритма асосини мустакил, кетма – кет ва аралаш қўзғалувчан 
ўзгармас ток моторлари; асинхрон, синхрон, вентилли ва одимловчи 
узгарувчан ток моторлари; ўзгармас ва узгарувчан чизикли электр моторлар 
ташкил этади. 
Электр юритмаларда механик узатиш курилмалари сифатида турли хил 
редукторлар, шкивлар, вариаторлар, занжирли ва тасмали узат-малар ва х. К. 
Лар кенг кулланилади. 
Бошкарилувчи узгарткичларга электрик бошкарилувчи ўзгармас ток 
ярим утказгичли туѓирлагичлар ва импульс кенглиги бошкариладиган 
узгарткичлар, частота ва кучланиш ростлагичлари хамда индуктив - сигимли 
параметрик узгарткичлар кириши билан бир каторда электромеханик 
узгарткичлар вазифасини бажарувчи ўзгармас ток генераторлари, узгарувчан 
ток машиналари: асинхрон ва синхрон генераторлар киради. 
Ярим утказгичли бошкарилувчи узгарткичлар куч схемаларининг 
бошкарув тизимлари электр юритмага куйиладиган вазифавий шартларга кура 
оддий бошкарув кнопка ва командоаппаратлар, магнитли ишга туширувчи 
курилмалар, мантикий элементлар, ростлагичлар, кучайтиргичлар, микро-
процессорлар ва турли электрон курилмалардан ташкил топган булиши 
мумкин. 
Электр юритма харакат турига караб айланма ёки илгариланма, ижрочи 
органининг тезлиги ростланувчи ёки ростланмайдиган, харакатнинг узи 
узлуксиз ёки узлукли ва реверсив булиши мумкин. 
Электр моторларнинг сонига караб индивидуал, гуруҳий ва узаро 
электрик боѓланган электр юритма турлари мавжуддир. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
 
 
 
 
 
 
 

Download 56.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling