1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


ГЛОССАРИЙ: 1. «ҲАРАКАТ СТРАТЕГИЯСИ –


Download 311.58 Kb.
bet32/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
Тарих

ГЛОССАРИЙ:
1. «ҲАРАКАТ СТРАТЕГИЯСИ – давлатнинг маълум муддатга ёки узоқ
йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури
2. АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ– бу давлат томонидан
муносиб турмушни, яъни жамият ривожининг замонавий босқичидаги стандартларга
мос моддий таъминотни ва инсонни эркин ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат
томонидан кафолатланадиган ва амалга ошириладиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва
ташкилий чора- тадбирлар мажмуасидир.
3. АҲОЛИНИНГ РЕАЛ ДАРОМАДЛАРИ– нарх даражасини ўзгаришини
ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин
бўлгантовар ва хизматлар миқдори, яъни, аҳоли ихтиёридўа бўлган даромаднинг
харид қуввати.
4. АҲОЛИНИНГ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ– бу аҳоли фаровонлиги, неъматлар ва
хизматлар истеъмолининг жаражаси, инсонларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондириш
меёрини тавсифловчи шароит ва кўрсаткичлар мажмуидир.
5. БАНДЛИК – меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан
машғул бўлиши, фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан
боғлиқ бўлган ва қонунга зид келмайдиган, меҳнати даромад берадиган фаолияти
тури.
6. БАРҚАРОРЛИК – тинчлик-осойишталик ва ижодий меҳнат муҳити қатъий,
узил-кесил мустаҳкам ўрнатилган муҳим шароит.
7. БИЛВОСИТА (ЭВЕНТУАЛ) ВОТУМ– мутаносиб сайловлар тизимида овоз
бериш натижаларини аниқлаш тартиби, унга кўра маълум номзодга берилган ва сайлов
квотасидан ортиқча бўлган овозлар шу партия рўйхатидаги бошқа номзод
ҳисобига ўтказилади.
8. БОШҚАРУВ ШАКЛИ - бу ҳуқуқий институт бўлиб, давлат ҳокимиятини
ташкил этиш тартиби. Олий ва маҳаллий давлат органларини тузиш усулини ҳамда
уларнинг бир-бири ва аҳоли билан ўзаро муносабатлари тартибини ўз ичига олади
9. ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ – чет эллик инвесторлар асосан даромад
(фойда)олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонунҳужжатларида тақиқланмаган
бошқа турдагифаолият объектларига қўшадиган барча турдагимоддий ва
номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулккадоир
ҳуқуқлар, Шунинг дек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл
инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромадга айтилади.
10. ДАВЛАТ - Инсон ҳуқуқлари ва қонун устувор бўлган,ҳокимият
бўлиниши принципига асосланган, халқҳокимиятнинг бирдан бир манбаи
эканлиги,демократик сайлов принципларига асослангандавлатдир.
11. ДАВЛАТ БОШЛИҒИ – (инглизча ―ҳеад оф тҳе стате‖) - олий давлат
лавозими бўлиб, у ижро ҳокимияти соҳиби ва ташқи муносабатлар соҳасида
давлатнинг олий вакили ҳисобланадиган шахс. Монархияларда (Буюк Британия,
Дания, Швеция,Испания, Японияда – б.) монарх (королъ, император, эмир)
бўлиб,унинг ҳокимияти қоидага кўра, ҳукмрон шажара вакилидан кейингисига
қонунгабиноан мерос тариқасида ўтказилади.Республикаларда (Италия, Франция ,
ГФР, АҚШ, Лотин Америкаси давлатлари ва б.) д.б. Президент бўлиб, у ёки бевосита
аҳоли томонидан сайланади (Мексика, Панама, Колумбия), ёки билвосита (АҚШ,
Аргентина), ёхуд кўп босқичли сайловлар(Италия, ГФР, Ҳиндистон) натижасида
115сайланади. Кўпчилик давлатларда индивидуал давлат раҳбари мавжуд, Президентлик
республикаларида давлат раҳбари айни пайтда ҳукумат раҳбари ҳам
ҳисобланади.(АҚШ, Мексика, Аргентина, Африканинг айрим давлатларида).
12. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ - давлат органларининг ташкиллаштирувчи,
ижро этувчи ва фармойиш берувчи фаолияти бўлиб, қонун асосида амалга
оширилади. Бу фаолиятни давлат бошқарув органлари амалга ошириб, ижро этиш
жараёнида қонунларнинг ва унга асосланган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш
учун фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling