28. Фуқаролик – шахснинг муайян давлат қарамоғида бўлиши.
29. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ – конституциявий ҳуқуқ назариясида
ҳуқуқ ва демократияга асосланган ижтимоий ҳаётнинг зарур оқилона усули. Бунда
малакатнинг ҳар бир фуқароси сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий
жиҳатдан ўз эҳтиёжларини жамоат бирлашмалари ва фондлари, ўзини-ўзи бошқариш
органлари, сиёсий партиялар ,нодавлат-нотижорат ташкилотлар ишида фаол иштирок этиб,
улар орқали қондиради.
30. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ – Фуқарорларни тегишли
ННТ, жамиятбирлашмалари ва хакозолар орқали давлат ва жамият бошқарувида фаол
иштирокнитаъминлашни устувор мақсад этиб белгилаболган институтлар.
31. ГЛОБАЛ МУАММОЛАР – ўз кўлами, қамрови жиҳатидан хилмахил
ва бутун эр шарига, инсониятга дахлдор бўлган муаммолар. Глобул
муаммолар кенг маъноднсон ва табиат ўртасидаги муносабатларда ўзаро
алоқаларнинг бузилганини англатади. Глобал муаммолар эчимини топиш,
умуинсоний маданият, хусусан, умуминсоний ахлоқ тамойилларига амал қилишни,
ошкораликни, ҳамжиҳатликни, инсон ақлу идрокини эзгу ишларга йўналтиришни, шу
асосда, инсон билан табиат ўотасидаги уйғунликни таъминлашга эришишни тақозо
этади.
32. ГЛОБАЛЛАШУВ – турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти,
маънавияти ва халқларнинг ўзаро таъсир ва боғлиқлигини кучайиши.
33. ҲИСОБ ПАЛАТАСИ – давлатдаги олий молиявий (молиявийиқтисодий)
назорат органининг дунёда энг кенг тарқалган номи. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2002 йил 27июнда ―Ҳисоб палатасини ташкил этиш
тўғрисидаги Фармони қабул қилинди. Буфармонга кўра, Ҳисоб палатаси ўзининг
фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисга ҳисобот
беради. Ҳисоб палатасининг асосий вазифаси давлат бюджети ижросини назорат қилиш,
давлат актив ва пассивларни ҳолати ва ҳаракатини назорат қилиш каби ваколатларни
амалга оширади.
34. ҲОКИМИЯТ ВАКИЛИ – давлатнинг бирор бир органининг номидан
иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз
ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар
учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ё фармойишлар бериш ҳуқуқига
эга бўлган шахс.
Do'stlaringiz bilan baham: |