1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
- Bu sahifa navigatsiya:
- 47. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ
- КЎПЛИК (ПЛЮРАЛ) ВОТУМ
- КУЧЛИ ДАВЛАТ
- МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
- МАНДАТ (ВАКИЛЛИК, ДЕПУТАТЛИК
- МОДЕРНИЗАЦИЯ –(
46. ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ– фуқаролик жамияти институтларининг
муҳимшаклларидан бири бўлиб, ўз ҳуқуқлари,эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт,ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экологиява ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонунийманфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учунбирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат ташкилоти сифатида эътироф этилади. 47. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ – фуқаролик жамиятининг муҳим белгилариданбири бўлиб, у фуқаролик жамиятини шаклланитириш жараёнида давлатнинг иқтисодий соҳага, хўжалик юритувчи тузилмалар,айниқса, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклаш ҳамда қонунлар ижроси бўйича давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан олиб бориладиган ижтимоий назорат шаклларидан биридир. 48. КЎПЛИК (ПЛЮРАЛ) ВОТУМ– айрим мамлакатларда бундай вотумга кўра сайловчиларнинг айрим тоифаси сайловда икки ёки ундан ортиқ овозга эга бўлади. 49. КЎППАРТИЯВИЙЛИК - ҳозирги демократик давлатларда сиёсий ҳаётни ташкил этишнинг асосий конституциявий принципларидан бири, сиёсий ва мафкуравий плюрализмни анча умумийроқ бўлганпринципининг ифодаси ҳисобланади. Кўппартиявийликпринципи юридик жиҳатдан давлат фуқароларнинг ўз дунёқарашларига мувофиқ тарзда сиёсий партияларга бирлашиш ҳуқуқини, барча сиёсий партияларнинг қонун олдидатенглигини, улар фаолияти эркинлигини тан олиши ва кафолатлашини англатади. 50. КУЧЛИ ДАВЛАТ - Давлат манфаати устувор бўлган, бошқарувнинг 51. МАДАНИЙ МЕРОС – авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, аҳлоқий, илмий, тафаккурий, диний ва руҳий қарашлар, халқ маданияти ва ижоди каби моддий ҳамда маънавий бойликлар мажмуи. 52. МАЖБУРИЙ ВОТУМ– айрим мамлакатларда барча юридик салоҳиятли фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларигасайловларда иштирок этиш бўйича юридик мажбурияти (бу тартибни бузганларга жарима солиниши мумкин). 53. МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР – мамлакат иқтисодиётидаги ижтимоий-иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўлчаш ва баҳолаш имкониятини берадиган кўрсаткичлар. Масалан, ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, иқтисодий ўсиш, ишсизлик, инфлясия даражаси ва бошқалар. 54. МАНДАТ (ВАКИЛЛИК, ДЕПУТАТЛИК) (лот. мандатум -топшириқ) — бирорта вакиллик муассасаси депутати ваколатларининг қонунийлигини, депутат ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажмини тасдиқловчи ҳужжат, Шунинг дек, парламент ёки бошқа вакиллик ҳокимияти органи депутати зиммасига юклатиладиган оммавий вазифа, унинг мазмуни (мандат характери) конституция ва бошқа конституциявий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Ҳозирги демократия давлатларида Мандатнинг ҳуқуқдорлиги депутатнинг дахлсизлиги (иммунитет) ва депутатлик фаолияти учун тақдирлов пули олиш (имдемнитет)ни ўз ичига олади. Мандат депутатнинг ўз сайловчилари билан ўзаро муносабат шаклини ҳам белгилайди. 55. МДҲ – мустақил давлатлар ҳамдўстлиги. 56. МИЛЛИЙ ҒУРУР – ҳар бир миллатнинг ўзини англаши натижасида содир бўладиган ички руҳий кайфият. Миллий ғурур ўз миллатининг чинакам фидойиси бўлган ҳар бир инсонга хос руҳий туйғудир. 57. МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ – ҳар миллатнинг ўзининг реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларни ифода этадиган ягона тил, урф-одат, анъана ва қадриятларга, давлатга мансублигини, манфаат ва эҳтиёжлар умумийлигини тушиниб этишдир.Миллий ўзликни англаш миллат шаклланишининг муайян, нисбий, юқори босқичининг мезони ҳисобланади. 58. МИНТАҚАВИЙ МУАММОЛАР – айрим қитъалар, дунёнинг йирик ижтимоий-иқтисодий ҳудудлар ёки анча йирик давлатларда юзага келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. 59. МОДЕРНИЗАЦИЯ –(ингил. Модернизатион) – ўзгартириш, янгиланиш, замаонавийлаштириш. 60. МОНОПОЛИЯ – иқтисодиётни бирор бир кўринишида танҳо ҳукмронлик. 61. МУСТАМЛАКАЧИЛИК – кучли давлатлар томонидан зўрлик билан эгалланган мамлакат ёки ҳудудни сиёсий ва иқтисодий мустақилликдан маҳрум этиб, ўзига бўйсўндириш, қарам қилиш ғояси асосидаги ўзга халқ ёки мамлакатларни босиб олиш, талаш сиёсати. Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling