1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 84.01 Kb.
bet1/2
Sana03.02.2023
Hajmi84.01 Kb.
#1151233
  1   2
Bog'liq
483 26.08.1998 (1)




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]

«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
Вазирининг ўринбосари
Э.Ф. ГАДОЕВ
20.08.1998 й.
41-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ (БХМС № 2) «АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР»
миллий стандарти
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 августда 483-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мақсади
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос доирасида даромадлар ҳисобот даврида хусусий капитал эгалари томонидан қўйилма билан боғлиқ кўпайишдан ташқари хусусий капитални кўпайишига олиб келадиган активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишидаги ҳисобот даврида иқтисодий нафнинг кўпайиши сифатида аниқланади.
Хўжалик фаолиятидан даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан даромадларни ўз ичига олади.
Мазкур стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг одатий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулот реализациясидан (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш) даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади.
Мазкур стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг асосий хўжалик фаолиятидан даромадларини ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
Асосий хўжалик фаолиятидан даромадларни ҳисобга олишда асосий масала бўлиб даромадни тан олиш вақтини аниқлаш ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий наф тушиши эҳтимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниқ ўлчаш мумкин бўлганда акс эттирилади. Бу стандарт мазкур мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва бинобарин, асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради. Шунингдек у мазкур мезонларни қўлланиш юзасидан амалий кўрсатмалар беради.
Амал қилиш соҳаси
1. Мазкур стандарт хўжалик фаолиятининг қуйидаги соҳаларидан олинган даромадларни ҳисобга олишда қўлланилади:
1.1. Товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
1.2. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар олишга имкон берадиган активларни фойдаланиш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектга бериш.
2. Товарларга хўжалик юритувчи субъектлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган ва қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар киради.
3. Хизмат кўрсатиш одатда субъектнинг шартномада белгилаб қўйилган шартларни келишилган давр давомида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча давр давомида бажарилиши мумкин. Хизмат кўрсатиш бўйича айрим битимлар пудрат қурилиши билан бевосита боғлиқ бўлади, масалан, архитекторлар ва лойиҳа бошқарувчилари хизматига доир битимлар «Пудрат қурилиши» стандарти талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг активларидан бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиш қуйидаги кўринишдаги даромадларга олиб келади:
4.1. Пул маблағлари ёки пул эквивалентлари ёхуд хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлган суммалардан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ сифатида намоён бўладиган фоизлар;
4.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг узоқ муддатли активларидан масалан, патентлар, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари ва компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ сифатида намоён бўладиган роялтилар;
4.3. Иштирокчилар (таъсисчилар) ўртасида уларнинг хусусий капиталдаги улушига мутаносиб равишда фойдани тақсимлашдан бошқа даромадлар.
5. Стандарт қуйидагилар натижасида юзага келадиган даромадларга қўлланилмайди:
5.1. Лизинг битимларига (БҲМС «Лизинг ҳисоби»га қаранг);
5.2. Инвестициядан келадиган ҳисобланган дивидендлар ва даромадларга;
5.3. Суғурта компаниялари билан суғурта битимларига;
5.4. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар жорий қийматидаги ўзгаришлар ёки улар сотилган ҳолатларга;
5.5. Бошқа айланма маблағлар қийматидаги ўзгаришларга;
5.6. Қорамоллар, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг табиий ўсишига;
5.7. Минерал рудаларини қазиб олишга.
Атамалар
6. Ушбу стандартда қўлланиладиган атамалар:
6.1. Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар — хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти даври давомида вужудга келадиган хусусий капитални кўпайишига олиб келадиган тушум, бундан мулк эгаларининг хусусий капиталга бадали билан боғлиқ бўлган кўпайишлар мустасно.
6.2. Жорий нархлардаги қиймат — бу актив реализация қилиниши ёки мажбурият тўланиши мумкин бўлган сумма.
7. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад хўжалик юритувчи субъектнинг счётига фақат ялпи тушумлардан олинган ёки олиниши керак бўлган тушумлардан иборат. Учинчи шахслар номидан ундириладиган, хўжалик юритувчи субъектга тушадиган ва хусусий капитал кўпайишига олиб келмайдиган билвосита солиқлар сингари суммалар асосий хўжалик фаолияти даромадига киритилмайди. Воситачилик фаолиятида ялпи тушумлар асосий хўжалик фаолиятдан даромад ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда воситачилик мукофотлари даромад ҳисобланади.
Даромадни ўлчаш
8. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад жорий нархларда олинган ёки олиниши керак бўлган тушум (тўлов) қиймати бўйича баҳоланади.
9. Кўпчилик ҳолларда тушум пул маблағи ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. Даромад суммаси — бу олинган ёки олиниши керак бўлган пул маблағи ёки пул эквивалентларидан иборат. Бироқ пул маблағлари ёки пул эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, у ҳолда жорий нархдаги наф қиймати олинган ёки олиниши керак бўлган қиймат пул маблағининг номинал миқдоридан кам бўлиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъект харидорга фоизсиз кредит бериши ёки харидор томонидан сотилган товарга ҳақ сифатида берилган векселни бозор нархидан камроқ фоиз ставкаси бўйича акцептлаши мумкин. Битимлар натижасида молиявий операцияларни ўтказишда тўланган маблағнинг жорий нархдаги қиймати вақтинчалик фоиз ставкасини қўлланиб, бўлажак барча тушумларни дисконтлаш йўли билан аниқланади. Вақтинчалик фоиз ставкаси қуйидаги тушунчалардан бири билан аниқ белгиланади:
9.1. Кредит рейтинги бир хил бўлган эмитентнинг ўхшаш молиявий активлари бўйича устувор ставка;
9.2. Товарларни сотиш ёки хизмат кўрсатиш жорий нархига молиявий воситанинг номинал қийматини дисконтлайдиган фоиз ставкаси.
Жорий нархлардаги қиймат билан тўловнинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ мазкур БҲМСнинг 20 ва 21-бандларига мувофиқ фоизлар бўйича даромад сифатида тан олинади.
10. Агар товар қиймати тенг бўлган ёки ўхшаш товарга алмаштирилса, бундай алмаштириш даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади. Бошқа товарлар ёки хизматларга алмаштириш тарзида товарлар сотилса ёки хизмат кўрсатилса, яъни бартер, даромад келтирадиган битим сифатида қаралади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад жорий нархларда олинган товарлар ёки хизматлар қийматини ўтказилган пул маблағи ёки пул эквивалентлар суммасига тузатилгани бўйича ўлчанади. Агар олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар қийматини жорий нархларда аниқ ўлчаш имкони бўлмаса, асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад юклаб жўнатилган товарлар ёки хизматлар қийматини ўтказилган пул маблағи ёки пул эквивалентлар суммасига тузатилгани бўйича баҳоланади.
Тузилган битимлар фактини аниқлаш
11. Мазкур стандартда ҳар бир алоҳида битимга тан олиш мезонлари қўлланилади. Муайян ҳолатларда бир битимнинг алоҳида элементларига тан олишнинг мезонларини қўлланиш зарур. Масалан, маҳсулотни реализация нархи сотишдан сўнгги хизмат кўрсатиш учун муайян қийматни ўз ичига оладиган бўлса, унда бу қиймат кечиктирилади ва хизмат кўрсатилган давр давомида асосий хўжалик фаолиятидан даромад сифатида тан олинади. Аксинча, битимлар бир бутун битимнинг туркумлари деб қаралганда натижалари ҳақиқий бўлиши билан боғлиқ бўлган икки ёки ундан ортиқ битимларга тан олиш мезонлари қўлланилади.
Товарларни сотиш
12. Қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни реализациясидан даромад тан олинади:
12.1. Хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг салмоқли қисмини харидорга топширганда;
12.2. Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганда;
12.3. Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда;
12.4. Хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
12.5. Битим билан боғлиқ қабул қилинган ёки кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда .
13. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
14. Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) ни ўз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгилаш мумкин бўлса, битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин:
14.1. Даромад суммасини;
14.2. Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
14.3. Битимнинг тугалланиш босқичи бухгалтерия баланси ҳисобот санасигача юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланади;
14.4. Битимни бажаришда амалга оширилган харажатлар ва уни тугаллаш бўйича харажатлар юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши мумкин бўлганда.
15. Битимнинг тугалланиш босқичига қараб даромадларнинг тан олиш кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бу усул бўйича даромадлар хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврида тан олинади. Шу асосда даромадларнинг тан олиниши бажарилган ишлар ҳажми ва ҳисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди.
16. Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) дан даромад фақат шу операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий самара хўжалик юритувчи субъектга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
17. Хўжалик юритувчи субъект қуйидаги бандлар бўйича битимда иштирок этувчи бошқа шахслар билан келишувга эришгандан сўнг ишончли тарзда баҳолаши мумкин бўлади:
17.1. Томонларнинг хизмат кўрсатиши ва қабул қилиши хусусида даъво қилиш кучига эга бўлган ҳуқуқлари;
17.2. Алмаштириш кўзда тутилаётган тўловлар;
17.3. Ҳисоб-китоб усули ва шартлари.
Хўжалик юритувчи субъект учун молиявий режалаштириш ва ҳисоботнинг самарали ички тизими ҳам бўлиши зарур. Хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) борасида даромад баҳоларини қайта кўриб чиқади ва зарур бўлса, унга тузатиш киритади.
18. Битимнинг тугалланиш босқичи турли усуллар билан аниқланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект кўрсатилган хизматларни юқори даражадаги ишончлилик билан ўлчайдиган усулдан фойдаланади. Битим табиатига кўра қуйидаги усуллар мавжуд:
18.1. Бажарилган ишларни таҳлил қилиш усули;
18.2. Хизмат кўрсатишнинг муайян вақтига келганда битим бўйича хизматнинг тўла ҳажмига нисбатан фоизини аниқлаш усули;
18.3. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача қилинган харажатларнинг фоизини аниқлаш усули. Шу санагача қилинган харажатларга мазкур санагача бажарилган ишларни акс эттирадиган харажатлар киради. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга эса бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган хизматларни акс эттирувчи харажатлар киритилади.
Оралиқ тўловлари ҳамда харидорлардан олинган бўнаклар қиймати бўйича даромадлар тан олинмайди.
19. Агар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича битимнинг натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса, у холда даромад фақат қопланадиган амалга оширилган харажатлар суммасида тан олинади. Агар битим натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса ва қилинган харажатларнинг қопланмаслиги эҳтимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.
Фоизлар, роялтилар ва дивидендлар (бошқа даромадлар)
20. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар қуйидаги ҳолларда мазкур БҲМСнинг 21-бандида кўрсатилган асосда тан олиниши лозим:
20.1. Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
20.2. Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда.
21. Даромад қуйидаги асосда тан олинади:
21.1. Активдан олинадиган ҳақиқий даромадни ҳисобга оладиган вақтинчалик нисбат асосида фоиз тан олинади;
21.2. Келишув шартларига мувофиқ ҳисоблаш асосида роялти тан олинади;
21.3. Акциядорларнинг тўловни олиш ҳуқуқи белгиланганда дивидендлар тан олинади.
22. Даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Бироқ, даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Ёритиб бериш
23. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тақдим этишда қуйидагиларни ёритиб беради:
23.1. Даромадни тан олиш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан хизмат кўрсатишни ўз ичига олган битимларнинг тугалланиш босқичларини белгилаш учун қабул қилинган усуллар;
23.2. Даромаднинг ҳисобот даври давомида акс эттирилган ҳар бир муҳим тоифаси суммаси, шу жумладан қуйидагилардан олинган даромадлар:
23.2.1. Товарлар сотишдан;
23.2.2. Хизматлар кўрсатишдан;
23.2.3. Фоизлардан;
23.2.4. Роялтидан;
23.2.5. Дивидендлардан;
23.3. Даромаднинг ҳар бир муҳим тоифасига киритилган товарлар ёки хизматларни айирбошлашдан олинган даромад миқдори.

Download 84.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling