1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


IV. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


Download 330.85 Kb.
bet6/8
Sana08.02.2023
Hajmi330.85 Kb.
#1178057
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
414 03.09.1999

IV. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
26. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;
ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа мақсадларга.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2019 й., 09/19/1030/4191-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз мавжуд бўлса, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари тежаб қолинган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарзларни тўлашга (ишлар, хизматлар товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни қоплангандан сўнг) сарфланади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Агар кредиторлик қарзи бюджет ташкилотининг харажатлари вақтинча етарли миқдорда маблағ билан таъминланмаганлиги муносабати билан пайдо бўлган тақдирда, кредиторлик қарзнинг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тўланган миқдори жорий молия йилига белгиланган харажатлар лимити доирасида бюджетдан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар мазкур Тартибда белгиланган доирада ва шартларда тўланган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно):
(29-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи (соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги бюджет ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳамда давлат театрларида камида 50 фоизи) моддий-техника базани мустаҳкамлашга;
кўпи билан 25 фоизи (соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги бюджет ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳамда давлат театрларида камида 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда) бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
(29-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/19/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақамига ўтказилганидан сўнг қолган маблағларнинг камида 75 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга ҳамда кўпи билан 25 фоизи бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ажратилган маблағлар ушбу қарорларда назарда тутилган мақсадларга сарфланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2019 й., 09/19/1030/4191-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банд халқ таълими муассаса ва ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)

Download 330.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling