1. Musiqa akustikasi?


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/57
Sana10.02.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1184711
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
Akustika Yakuniy nazorat savollari

36. Binarual effect nima? 
Оддий шароитларда товуш манбаи жойлашган жойни аниқлаш жуда осон. Ҳатто, бир 
неча товуш манбаи бўлганида ҳам биз уларнинг фазода жойлашишини осонликча 
тасаввур қиламиз. Одамнинг товуш манбаи жойлашган йўналишни топа олиш хусусияти 
бинаурал эффект деб аталади. Икки қулоқ билан эшитишимиз натижасида, бинаурал 
эффект туфайли бир хил фазали товуш тебранишларини қулоғимизга келиш вақти 
фарқини ажрата оламиз. Бинаурал эффект, асосан паст ва ўрта частоталарда аниқланади.
Агарда одам эшитиш аъзосига товуш манбаи қандайдир φ бурчак остида таъсир этса, у 
ҳолда тингловчининг боши атрофида товуш тўлқини дифракцияланиши натижасида 
товуш унинг ўнг ва чап қулоғига бирдек таъсир этмайди (1.13-расм). 
Улар товуш жадаллиги бўйича ΔN ва вақт бўйича Δt га фарқланади. Бу параметрлар 
товуш манбаини локаллашда асосий кўрсаткич ҳисобланади. 
Маълумки паст частота тўлқин узунлиги тингловчи боши диаметридан анча катта
шунинг учун товуш тўлқини бошни эгиб ўтади ва акустик соя содир бўлмайди. 


1.13- расм. Тингловчининг ўнг ва чап қулоғига товуш тўлқинининг турли вақтда 
келишига оид 
Юқори частота товушлари тўлқин узунлиги тингловчи боши ўлчамидан кичик, шунинг 
учун улар чап қулоққа етиб бормайди. Бундай дифракция натижасида содир бўладиган 
акустик соя чап қулоққа келадиган товуш жадаллигини сусайтиради (1.14-расм). 
1.14-расм. Акустик кўланка (соя) содир бўлишига оид 
Чап ва ўнг қулоққа келаётган товуш тебранишлари вақтидаги фарқ
Δt = Δr/c, 
бунда, Δr – чап қулоқдан ўнг қулоқгача бўлган тўлқин йўли фарқи, см; 
с – товушнинг ҳаводаги тарқалиш тезлиги, м/с. 
Одам товуш тўлқинларини эшитганда товуш келиш йўналишини горизонтал текисликда 
З÷4° аниқлик билан, вертикал текисликда эса, бу кўрсатгич 20° дан ошмайди. Бир қулоқ 
билан эшитадиган одам бинаурал эффект хусусиятидан маҳрумдир. 
Тинглашдаги стереоакустик эффект шундан иборатки, одам товуш манбаининг 
«кўндаланг» ўлчамларини, ҳамда унинг «чуқурли-гини», яъни товуш тўлқини йўналиши 
бўйича товуш манбаининг ўлчамларини «сезади». Тингловчи осонгина у ёки бу мусиқа 
асбобининг оркестрда жойлашган жойини аниқлай олади. Бошқача килиб айтганда икки 
қулоқ билан тинглаш акустик истиқболни яратади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling