1. Musiqa akustikasi?
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Akustika Yakuniy nazorat savollari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 38. Tebranishlarning to‘lqinsimon tarqalishi
37. Tovush tebranishlari?
Товуш тўлқини деб, эластик муҳитда ўзгарувчан қўзғалувчанликни тарқалиш жараёнига айтилади, товуш тебранишлари деб эса, ҳаво заррачаларининг шу қўзғалиш кучи таъсирида силжишига айтилади, Бу жараён содир бўладиган фазо товуш майдони деб аталади. Товуш тебранишлари механик тебранишларнинг хусусий кўринишидир. Суюқ ва газсимон муҳитларда товуш тебранишлари бўйлама тебранишларга эга, яъни муҳит заррачалари тўлқин тарқалиши йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Қаттиқ жисмларда эса, бўйлама тебранишлардан ташқари кўндаланг тебранишлар ҳам содир бўлади яъни, муҳит заррачалари тўлқин тарқалиши чизиғига перпендикуляр ҳаракатланади. Товуш тўлқинларининг тарқалиш йўналиши товуш нури, бир хил фазали ёнма - ён заррачаларни бирлаштирувчи сирт тўлқин фронти деб аталади. Одатда, тўлқин фронти товуш нурига перпендикуляр. Умумий ҳолда тўлқин фронти мураккаб шаклга эга, аммо амалиётда тўлқин фронтлари: ясси, шарсимон ва цилиндрик шаклга эга бўлади.Товуш тўлқинлари товуш тезлиги деб аталувчи маьлум бир тезликда тарқалади.Агарда Т тебраниш даври, с товуш тезлиги ва f товуш частотаси бўлса, унда тўлқин узунлиги(2.2)Сувнинг юқори қатлам тебранишлари юқори ва пастга, яъни тебранишлар тарқалиши йўналишига перпендикуляр тебранади. Товуш тебранишлари бирмунча бошқачароқ, айнан тебранишлар тарқалишига мос йўналишда бўлади. Биринчи турдаги тебранишлар кўндаланг, иккинчиси - бўйлама тебраниш деб аталади. Бўйлама тебранишларнинг ҳосил бўлишини аниқлаш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз: айтайлик қатор материал-ҳаво малекулалари, сув ёки бошқа модда заррачалари мавжуд (товуш тебранишлари ҳар қандай эластик муҳитда тарқалади) ва бу заррачалар бир – бирларидан тенг масофада ва турғун мувозанатда жойлашган (11-маруза) 38. Tebranishlarning to‘lqinsimon tarqalishi? Ҳовуздаги сувга кичик тошни ташлаймиз. Тош тушган жойда ҳалқасимон тўлқин пайдо бўлади ва у тезда тарқала бошлайди. Тарқалаётган тўлқиндан сўнг кенгаяётган ҳалқасимон чуқурча пайдо бўлади, сўнгра яна ҳалқасимон долға (дўнглик), чуқурча пайдо бўлади ва ҳ.к. Ҳалқасимон дўнглик ва чуқурчаларнинг барчаси тўлқин деб номланади. Тўлқинлар тош тушган жойдан ҳар томонга бир хил тезликда тарқала бошлайди. Агарда ҳовуз юзаси текис ва тоза бўлса, у ҳолда бизга гўёки ҳовуздаги сув тош тушган жойдан кўчаётгандек туюлади. Агарда ҳовуздаги сув юзасида бирон - бир чўп ёки барглар бўлса, унда биз ҳовуз юзасидаги сув харакатланмай, шунчаки юқори ва паст томонга тебранаётганини яққол кўрамиз. Бунда, сув юзасидаги баргларнинг тўлқин ўтиши вақтида кўтарилиши ва тушиши, аммо ўз жойидан қўзғалмаслиги яққол кўринади. Тош тушган жойдаги сув заррачаларининг мувозанат ҳолатидан чиқиши, қўшни қатламдаги сув заррачаларининг мувозанат ҳолатидан чиқишига олиб келади. Кейинги тебранишлар бироз кечиши билан барча тебраниш жараёнларини такрорлаб, ўзидан кейинги қатлам заррачаларига олдинги қатлам заррачаларидан олган энергиянинг бир қисмини узатади ва ҳ.к. Баён этилган жараён тебранишларнинг тўлқинсимон тарқалиши номини олган. Бир секунд давомида тебранишлар тарқалиши масофаси тебранишнинг тарқалиш тезлиги деб аталади ва с ҳарфи билан белгиланади. Икки нуқта орасидаги бир хил масофа тўлқин узунлиги деб аталади ва грекча λ (лямбда) ҳарфи билан белгиланади. Шундай қилиб, товуш тебраниш тезлиги, тебраниш частотаси ва тўлқин узунлиги ўртасида қуйидаги боғлиқлик мавжуд: С = ƒ ∙ λ , (2.13) яъни тебраниш тарқалиш тезлиги тебраниш частотаси ва тўлқин узунлиги кўпайтмасига тенг.(11-маруза) Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling