1. Мувофиқликни баҳолаш стандартдлари ва уларни қўлланиши ахбтни ишлаб чиқиш ва бошқариш ахбт жорий этилиши ва ишлаши


Download 169,12 Kb.
bet5/5
Sana23.03.2023
Hajmi169,12 Kb.
#1288267
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза

Ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатлар долзарб бўлиши, ишларнинг жорий ҳолатини, жумладан раҳбарият қарорлари ва ташкилот сиёсати бажарилишини назорат қилиш, шунингдек ҳужжатлаштирилган натижалар қайта ишланишини таъминлаш имконини берувчи ушбу қарорлар ёзувларини акс эттириши керак.
Ҳужжатлаштирилган ёндашув танланган бошқариш воситаларининг, хатарларни баҳолаш ва уларни қайта ишлаш бериш жараёни натижаларининг АХБТ сиёсати ва асосий мақсадлари билан ўзаро боғлиқлигини намойиш этади.
АХБТ ҳужжати ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:
а) АХБТ ҳужжатлаштирилган сиёсати (4.2.1, b) ва мақсадлари;
b) АХБТ ишлаш соҳаси (4.2.1, а);
c) АХБТни қўллаб-қувватловчи бошқариш процедуралари ва воситалари;
d) хатарларни баҳолаш услубиятининг тавсифи (4.2.1, с);
e) хатарларни баҳолаш бўйича ҳисобот (4.2.1, с - 4.2.1, g);
f) хатарларни қайта ишлаш режаси (4.2.2, b);
g) ташкилотга самарали режалаштиришни, ахборот хавфсизлиги соҳасида жараёнларни жорий этиш ва бошқаришни, таъминлаш учун зарур, шунингдек бошқариш воситаларининг самарадорлигини тавсифловчи ҳужжатлаштирилган процедуралар (4.2.3, с);
h) ҳисобга олинувчи ёзувлар (4.3.3);
i) қўлланганлиги тўғрисидаги ариза. Изоҳлар
1 Ушбу стандартдаги «ҳужжатлаштирилган процедура» атамаси процедура ишлаб чиқилганлиги, ҳужжатлаштирилганлиги, жорий этилганлиги ва ишчи ҳолатда таъминланишини билдиради.
2 АХБТ ҳужжатларининг ҳажми турли ташкилотлар учун қуйидагиларга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин:
- ташкилотнинг миқёси ва унинг фаолият тури;
- бошқарув амалга ошириладиган тизим хавфсизлиги талабларининг қўлланиш соҳаси ва мураккаблилиги.
3 Ҳужжатлар ва рўйхатга олиш ёзувлари исталган шаклда ва исталган типдаги ташувчиларда бўлиши мумкин.
АХБТ ҳужжатларини ишлаб чиқиш, актуаллаштириш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек, уларни ташкилотда муҳофаза қилиш учун раҳбариятнинг қуйидагилар бўйича зарур ҳаракатларини белгиловчи ҳужжатлаштирилган процедура амалга оширилиши керак:
а) АХБТ ҳужжатларини нашр қилишдан олдин уларни тасдиқлаш;
b) зарур бўлганда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш, шунингдек, уларни қайта тасдиқлаш;
с) киритилган ўзгаришлар ва ҳужжатларнинг ҳуқуқий ҳолатлари идентификация қилинишини таъминлаш;
d) тегишли ҳужжатлар қўлланиладиган жойларда уларнинг версиялари мавжудлигини таъминлаш;
е) ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларни идентификация қилиш тартибини белгилаш;
f) муаллифлаштирилган шахсларнинг ҳужжатлардан фойдалана олишини, шунингдек, уларнинг конфиденциаллик даражасига қўлланиладиган процедураларга мувофиқ уларни узатиш, сақлаш ва йўқ қилишни таъминлаш;
g) ташқаридан кириб келган ҳужжатларнинг идентификация қилинишини таъминлаш;
h) ҳужжатларнинг тарқатилиши назорат қилинишини таъминлаш;
i) эскирган ҳужжатлардан атайлаб фойдаланмасликнинг олдини олиш;
j) эскирган ҳужжатларни кейинчалик сақлаганда уларнинг тегишлича идентификация қилинишидан фойдаланиш.
АХБТ ишлашига қўйилган талабларга мувофиқлиги ва самарадорлигининг далилларини тақдим этиш учун ҳисобга олиш ёзувлари юритилиши ва иш ҳолатида сақланиши керак. Ҳисобга олиш ёзувларини назорат қилиш ва муҳофаза қилиш керак. АХТБда ишга тааллуқли бўлган исталган қонун ҳужжатлари талаблари ва/ёки норматив талаблар, шунингдек, шартномавий мажбуриятлар ҳисобга олиниши керак. Ёзувлар аниқ, осон идентификация қилинадиган ва тикланадиган бўлиши керак. Ёзувларни идентификация қилиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, тиклаш, сақлаш ва олиб қўйиш муддатларини аниқлаш учун зарур бошқариш воситаларини аниқлаш бўйича ҳужжатлаштирилган процедура ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Булардан ташқари, ёзувларда жараённинг бажарилиш кўрсаткичлари (4.2), шунингдек, АХБТ билан боғлиқ бўлган хавфсизлик тизимидаги аҳамиятга эга инцидентларнинг барча эпизодлари акс эттирилган бўлиши керак.
Мисол – Келувчиларни қайд этиш дафтари, аудитлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар, фойдалана олишни муаллифлаштириш шаклини тўлдириш ёзувларга мисоллар бўлиб ҳисобланади.
Download 169,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling