1. Нефт ва газ уюмининг энергетик тавсифи Энергия турлари характери ва хусусиятлари Нефт ва газ уюмининг ишлаш усуллар


Download 58 Kb.
bet1/4
Sana24.01.2023
Hajmi58 Kb.
#1114969
  1   2   3   4
Bog'liq
1403782690 47155


Қатлам энергияси манбаълари ва унинг нефт ва газ қазиб олишда ишлатилиши

Режа:
1. Нефт ва газ уюмининг энергетик тавсифи


2. Энергия турлари характери ва хусусиятлари
3. Нефт ва газ уюмининг ишлаш усуллар
4. Турли усулларда суюқликни қудуқ тубига оқими

Таянч сузлари
Нефт ва газ қудуғи, қудуқ туби босими, тоғ жинслари, нефт ва газ қатлами, уюм, заҳира, қатлам, эриган газ, газлар қовушқоқлиги, чекка сувлар, қудуқ усти, тоғ жинсларининг, ўтказувчанлиги, газ дўпписи, тўйинганлик босими, сиқилган газ, нефт заҳираси, қатлам босими, коннинг нефт бераолишлик коэффициенти, сизиш тезлиги, ўтказувчанлик, динамик қовушқоқлик.
Нефт ва газ уюмининг энергетик тавсифи
Нефт ёки газнинг қудуққа қараб оқими қатлам босими ва қудуқ туби босими айирмаси билан боғлик бўлади. Босимлар айирмасининг миқдори қудуқдан олинадиган суюқлик еки газ миқдори, суюқлик ва тоғ жинсларининг физикавий хусусиятлари ва қатлам энергияси тури билан белгиланади.
Нефт еки газ қатлами ва қудуқлар ягона гидравлик тизимни ташкил этади (албатта тектоник бузилиш бўлмаган ҳолларда).
Уюмдаги энергия заҳираси нефт еки газнинг қатламдан қудуқ тубига оқимини таъминлашга сарфланади. Бу энергия заҳираси қатлам босими билан боғлик.
Қатлам энергияси манбаи сифатида қатлам сувлари тазйиқи энергияси озод ва босим пасайишида нефтдан ажраладиган эриган газ энергияси, сикилган тоғ жинслари ва суюқликлар энергияси ва нефтнинг оғирлик кучи таъсиридаги энергияси хизмат қилади.
Уюмларни ишлатиш жараенида қатлам энергияси заҳираси қатламдан нефт ва газ харакатига қаршилик қилувчи кучларни енгиб ўтишга, суюқлик ва газларнинг ички ишқаланиши, уларнинг тоғ жинслари билан ишқаланиши ва капилляр кучларни енгиб ўтишга сарфланади.
Ишқаланиш кучлари суюқлик ва газларнинг қовушқоқлиги билан боғлиқ.
Нефт еки газ бир вақтнинг ўзида бир еки бир неча қатлам энергияларининг таъсирида ҳаракат қилиши мумкин.
Уюмларнинг ишлаши ва ишлатилиши тўлалигича конларнинг энергетик ҳусусиятлари билан белгиланади.
Энди юқорида қайд қилиб ўтилган энергия турлари характери ва хусусиятларини кўриб чиқамиз.

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling