1. Нефть ва газ конларининг геологик тавсифи
-расм. Углеводород конларининг газ ва нефть уюмларини жойлашиши бўйича таснифи
Download 0.88 Mb.
|
1 2
Bog'liqislom2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Табиий газ ва нефть билан чиқадиган йўлдош газлар
1-расм. Углеводород конларининг газ ва нефть уюмларини жойлашиши бўйича таснифи.
Газли нефть конлари. Бундай конларда газ ҳолатидаги углеводородлар суюқ ҳолатдаги углеводородларга нисбатан камроқ хажмни эгаллайди, яъни 0,75>V0>0.25 бўлади (1-г расм). Газ дўппили нефть конлари. Бундай конларда соф газ ҳолатидаги углеводородлар умумий кон ҳажмининг 1/4 қисмидан камроқ, яъни V0<0,25 бўлади (1-д расм). Соф нефть конлари. Бундай конларда, эркин ҳолда газ ҳолатидаги углеводородлар учрамайди (1-е расм). Нефтгазоконденсат конлар. Бундай конларда углеводородларнинг уч тури газ, конденсат ва нефть ҳар хил миқдордаги нисбатларда учраши мумкин (1-ж расм). Газоконденсатли конлар. Бундай конлар газ конларининг бир тури бўлиб, унда газсимон углеводородлар таркибида эриган ҳолдаги суюқ углеводородлар, яъни конденсат бўлади (1-з расм). Келтирилган таснифдан кўриниб турибдики, углеводородларни жойлашиш ҳолатига қараб конларнинг кўриниши ҳар-хил бўлар экан. Демак, уларни лойиҳалаштириш, ишлаш ва ишлатиш жараёнлари ҳам ҳар-хил бўлади. Шунинг учун углеводород кони топилгандан кейин у аввало қайси турдаги нефть ёки газ конига мансуб эканлиги аниқланади ва шунга кўра лойиҳалаш ишлари олиб борилади. 1.2. Табиий газ ва нефть билан чиқадиган йўлдош газлар Табиий газни асосий таркибий қисмини метан ташкил қилади. Табиий газда метандан ташқари унинг энг яқин гомологлари этан, пропан, бутан бўлади. Табиий газ таркибида ҳажм бўйича ўртача: СН4 – 80-97% N2- 2-13% C2H6 – 0.5-4% H2S – 1-7% C3H8 – 0.2-1.5% CO2 – 0.1-5% C4H10 – 0.1-1.0% He, Ar – 0.1-0.2% ва бошқа газлар бўлади C5H12 – 0.1-0.1 Табиий газ ёқилғи сифатида бошқа қаттиқ ва суюқ ёқилғилардан афзал бўлибгина қолмай, балки бошқа газ ҳолидаги ёқилғилардан (домна ва кокс гази) ҳам афзалдир, чунки унинг ёниш иссиқлиги юқоридир. Табиий газ – кимё саноатининг муҳим хом ашё манбаъидир, чунки метандан водород, ацетилен, қурум ва углеводородларни хлорли ҳосилалари олинади. Нефть билан чиқадиган йўлдош газлар ҳам пайдо бўлиши жиҳатидан табиий газдир. Улар нефть конларидан нефть билан бирга чиққанлиги учун шундай ном берилган. Бу газлар нефтда эриган ҳолда ёки уни устида бўлиб газ қалпоқ ҳосил қилади. Шу газларни босими таъсирида нефть қудуқлар орқали кўтарилиб чиқариб олинади. Босими кескин камайиши натижасида газлар суюқ нефтдан осон ажралади. Илгари нефть билан бирга чиқадиган газлар ишлатилмасдан ёқилар эди (шу ерни ўзида). Ҳозирги вақтда бу газлар табиий газ каби яхши ёқилғи ва қимматбаҳо кимёвий хом ашё бўлганлиги учун йиғиб олинади. Йўлдош газларда метан табиий газга нисбатан кам, лекин бошқа углеводородлар этан, пропан, бутан, пентан анча кўп. Шунинг учун йўлдош газларни кимёвий усуллар билан қайта ишлаб табиий газга нисбатан кўп маҳсулот олиш мумкин. Йўлдош газлардан самарали фойдаланиш учун улар айрим кичик таркибли аралашмаларга ажратилади. Одатдаги шароитда суюқ бўлган пентан, гексан ва бошқа углеводородлар «газли» бензин ҳосил қилади. Сўнгра пропан билан бутан аралашмаси ажратиб олингандан сўнг асосан, метан, бироз этан ва жуда оз миқдорда бошқа углеводородлар аралашмасидан иборат қуруқ газ қолади. Жуда осон (тез) буғланадиган суюқ углеводородлардан иборат газли бензин двигателларни бошланғич харакатини яхшилаш учун унга қўшимча сифатида ишлатилади. Пропан ва бутан суюлтирилган газ ҳолида юқори каллорияли газ ёқилғиси сифатида ишлатилади. Таркиби жиҳатидан табиий газ ўхшаш бўлган қуруқ газ ацетилен, водород ва бошқа моддаларни олишда ишлатилади. Йўлдош газлардан кимёвий қайта ишлаш учун айрим углеводородлар этан, пропан, Н-бутан, изо-бутанлар ажратиб олинади. Сунъий газлар нефтни термик ва каталитик усуллар билан қайта ишлаш вақтида ҳосил бўлади. Ҳар-хил жараёнларда ҳосил бўлган газларни таркиби турличадир ва бир-биридан катта фарқ қилади. Каталитик ва термик жараёнларни газларида жуда кўп миқдорда тўйинмаган углеводородлар бор, каталитик риформинг, гидротозалаш, гидрокрекинг газларида эса умуман йўқ. 2-жадвал Ҳар-хил жараёнларда ҳосил бўладиган газларнинг таркиби
Газларни ишлатилишини йўналишлари уларни таркибига боғлиқ. Бутилен ва изобутанга бой бўлган каталитик крекинг гази – каталитик алкиллаш қурилмаларининг энг яхши хом ашёсидир. Риформинг газларидан водород ажратиб олинади, аниқроғи 75-90% водородли бўлган газ ажратиб олинади. Бу газ гидрогенизацион жараёнларда – гидротозалаш ва гидрокрекингда ишлатилади. Ҳозирги замон технологик қурилмаларида газни бирламчи қайта ишловчи блок мавжуд. Бу блокларда газ водород сульфиддан тозаланади ва С3-С4 углеводородлар суюқ ҳолда ажратиб олинади. Лекин газларни алоҳида индивидуал углеводородларга ва қисқа углеводород фракцияларга ажратиш махсус қурилмаларида газларни фракцияларга ажратиш (ГФУ) блокларида амалга оширилади. Нефтни қайта ишлаш корхоналарида бундай Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling