Оао "сибур-нефтехим"


Download 443.5 Kb.
bet1/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
баён

3.2 Технологик схеманинг баёни


3.2.1 Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни


3.2.1.1 Хом ашёни тайёрлаш бўлими
Пиролиз печларига бериладиган этан буғларининг узлуксиз оқимини олдиндан иситиш ва сув буғлари билан тўйинтириш учун хизмат қилади.
Пиролиз печлари учун хом ашё сифатида қуйидагилар ишлатилади:
- DA-1802 деэтанизаторнинг FA-1804 “хўллаш” суюқлиги сиғимидан газ ҳолидаги этан. Этан РА-1801 совуқ камерада («В» оқим) қайтар технологик оқимлар билан, сўнгра ЕА-1823 иссиқлик алмашгичда тоблаш суви билан иситилади. Этан хом ашёни тайёрлаш бўлимига 642 kPа босим остида ва 15 оС дан паст бўлмаган температурада берилади.

  • ЕА-1820 буғлаткичдан газ ҳолидаги этан 649 kPа босим остида ва 15 оС дан паст бўлмаган температурада берилади

  • ЕА-1301 этан буғлаткичидан циклга қайтариладиган этан, РА-1801 совуқ камерада қайтар технологик оқимлар билан иссиқлик алмашиш ҳисобига иситилгандан кейин. 636 kPа босим остида ва 20 оС дан паст бўлмаган температурада берилади



3.2.1.2 Хом ашёни олдиндан қиздириш


ЕА-1130 этан хом ашёси иситкичида тоблаш суви билан иссиқлик алмашиш ҳисобига узлуксиз амалга оширилади.
Хом ашёнинг уч оқими бирлашиб этан хом ашёсини олдиндан иситиш учун ЕА-1130 иситкичининг икки кириш йўли орқали, унинг қувурлараро ҳудудига берилади.
ЕА-1130 этан хом ашёсини олдиндан иситкичи, сузувчи каллакли ва қувур компенсаторли тўрт йўллик, ғилофқувурли горизонтал иссиқлик алмашгич бўлиб, унинг қувурлар ҳудудига тоблаш суви, қувурлараро ҳудудига эса газ ҳолидаги этан берилади.
ЕА-1130 иситкичдан олдин этаннинг босими РС-11001 тартиблангич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг PV-11001 «НЁ» клапани этанни ёнилғи гази тизимига чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг максимал қийматида (736 kPа) сигнал бериш кўзда тутилган.
ЕА-1130 иситкичдан олдин, қувурўтказгичдаги S-1100 намуна олиш мосламасидан этаннинг таркибини лаборатория назорати учун, намуна олиш амалга оширилади.
ЕА-1130 иситкичдан кейин этаннинг температураси ТС-11001 тартиблангич билан 60 оС қийматида ушлаб турилади, унинг ТV-11001 «НЁ» клапани GA-1101А,В,S насослардан тоблаш сувини аппаратнинг қувурлар ҳудудига бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (50 оС) ва максимал (70 оС) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
ЕА-1130 иситкичдан кейин этанни температурасининг назорати TI-11007 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам олиб борилади.
ЕА-1130 иситкичдан кейин этан қувурўтказгичидаги босим РС-11002 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг PV-11002А,В «НЁ» клапанлари суюқ этанни FA-1804 “хўллаш” суюқлиги сиғимидан EA-1820 буғлаткичга чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг минимал (550 kPа) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган.
ЕА-1130 иситкичдан кейин тоблаш сувини температурасининг назорати жойида ўрнатилган TW-11051 асбобининг кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.
DA-1102 сатураторнинг I-1192 авария ҳолатида ажратиш тизими (ААТ) ишлаб қолганда PV-11001 «НЁ» ва РV-11002 А,В «НЁ» тартибга солиш клапанларининг ёпилиши кўзда тутилган.
ЕА-1130 иситкичдан температураси 60 оС бўлган этан оқими DA-1102 сатураторга берилади.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling