Оао "сибур-нефтехим"


Сатуратор кубидан сувни оқова сувлар коллекторига ташлаш


Download 443.5 Kb.
bet5/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.1.6 Сатуратор кубидан сувни оқова сувлар коллекторига ташлаш


Аппаратлар ва қувурўтказгичларнинг ички юзасида эриган қаттиқ моддаларнинг тўпланиб қолишини олдини олади.
Сатуратор орқали айланувчи сувнинг сифатли таркиби, конденсат билан қўшимча таъминлаш ва ортиқча суюқликни оқова сувлар коллекторига чиқариш билан, таъминланади.
Сатураторнинг куб қисмидаги сув (рН-7,0÷8,0 да) ЕА-1121 совуткичда, айланма сув билан иссиқлик алмашиш ҳисобига, 40÷50 оС температурагача совутилгандан кейин, узлуксиз оқова сувлар коллекторига чиқарилади. рН нинг 25 ºС температурадаги қиймати 7,5÷8,5 ни ташкил этади.
ЕА-1121 совуткич – бир йўллик горизонтал, ғилофқувурли иссиқлик алмашгич аппарат бўлиб, унинг қувурлар ҳудудига совутиш суви, қувурлараро ҳудудига совутиладиган сув оқими берилади.
Айланма сувнинг ЕА-1121 совуткичдан қайтадиган оқимининг температураси, жойида ўрнатилган TW-17055 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ЕА-1121 совуткичнинг қувурлар ҳудудини, босимнинг эҳтимолий кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, айланма сувнинг қайтиш қувурўтказгичида 700 kPа босимга мўлжалланган сақловчи клапан ўрнатилган.
ЕА-1121 совуткичдан кейин чиқариладиган сувнинг температураси TI-11022 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Чиқариб ташланадиган оқова сувлар оқимининг водород кўрсаткичи автоматик тарзда, AI-11004 оқим таҳлиллагичи билан амалга оширилади.
Параметрнинг максимал (водород кўрсаткичи рН-8,5) ва минимал (рН-6,5) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
Чиқариб ташланадиган оқова сувлар таркибининг лаборатория таҳлили учун намуналар, S-1123 намуна олиш мосламасидан олинади.
Чиқариб ташланадиган сувнинг сарфи, FС-11013 тартиблагич билан 4,0 m3/h қийматида ушлаб турилади, унинг FV-11013 «НЁ» клапани сувни сатуратордан оқова сувлар коллекторига чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал қийматида (2,5 m3/h) сигнал бериш кўзда тутилган.


3.2.1.7 ЕА-1125 генераторда суюлтириш буғини ишлаб чиқариш


Кокссизлантириш ва пиролиз печларини, иссиқ ҳолда заҳирада ушлаб туриш режимида, ишлатишда суюлтириш буғига бўлган эҳтиёжни таъминлайди.
Суюлтириш буғи 540-670 kPа босим остидаги ва 169 оС дан юқори бўлмаган температурадаги буғдир.
Суюлтириш буғи ЕА-1125 генраторнинг қувурлараро ҳудудидаги технологик сувни қувурлар ҳудудида юқори босимли буғнинг конденсатланиши ҳисобига иситиш ва буғлатиш йўли билан ҳосил қилинади.
ЕА-1125 генератор – икки йўллик горизонтал, U-симон қувурларга эга бўлган, ғилофқувурли иссиқлик алмашгич бўлиб, унинг қувурлар ҳудудига юқори босимли буғ, қувурлараро ҳудудига технологик сув берилади.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлар ҳудудида, қиздирувчи агент сифатида, ишлатиладиган юқори босимли буғ Р-3900 kPа босим ва Т- 370 оС температура билан тавсифланади.
Технологик сув РА-1101 сувни тозалаш DOX қурилмасидан ЕА-1125 буғ генераторининг қувурлараро ҳудудига берилади.
Аппарат ва қувурўтказгичларнинг ички юзаларида тузларнинг тўпланиши ва уларнинг емирилишини (коррозия) олдини олиш учун, бевосита технологик сув қувурўтказгичига 2 % ли ишқор эритмаси бериш кўзда тутилган.
Ишқорий эритма беришни айланма сувнинг водород кўрсаткичи (рН) бўйича назорат қилинади.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлараро ҳудудида тузларнинг миқдорини доим бир маромда ушлаб туриш учун, параллел ҳолда ишловчи, сувни DA-1102 сатураторга чиқариш икки қувурўтказгичи кўзда тутилган. ЕА-1125 генераторнинг қувурлараро ҳудудидан сув оқимини узлуксиз ва даврий чиқариб ташлаш имкони мавжуд, сувнинг сарфи қўлда белгиланади.
Водород кўрсаткичи (рН) ва солиштирма элект ўтказувчанликнинг лаборатория назорати, даврий чиқариб ташлаш ва ЕА-1125 генератор буғи қувурўтказгичларидан намуналар олиб амалга оширилади.
ЕА-1125 генератордаги сувнинг сатҳи LС-11001 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг LV-11001 «НЁ» клапани аппаратнинг қувурлараро ҳудудига технологик сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (72 %) ва максимал (85 %) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлараро ҳудудидаги сувнинг сатҳи, жойида ўрнатилган LG-11053 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлар ҳудудига бериладиган юқори босимли буғнинг сарфи FI-11005 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлар ҳудудига бериладиган юқори босимли буғнинг босими, жойида ўрнатилган PG-11060 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлар ҳудудини босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1104 сақловчи клапан ўрнатилган. Сақловчи клапаннинг белгиланган босими 4300 kPа ни ташкил этади. Буғнинг ортиқча босимини атмосферага чиқариш кўзда тутилган.
Конденсат ЕА-1125 генераторнинг қувурлар ҳудудидан, параллел ҳолда ишловчи икки XCV-1101 конденсат чиқаргич орқали, юқори босимли конденсат коллекторига чиқарилади.
ЕА-1125 генератордан кейин ҳосил қилинган суюлтириш буғининг босими РС-11006 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг PV-11006 «НО» клапани аппаратнинг қувурлар ҳудудига юқори босимли буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (530 kPа) ва максимал (681 kPа) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
ЕА-1125 генераторнинг қувурлараро ҳудуди ва буғ қувурўтказгичини босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1105 сақловчи клапан ўрнатилган. Сақловчи клапаннинг белгиланган босими 900 kPа ни ташкил этади. Буғнинг ортиқча босимини атмосферага клапандан ташлаш ва қўлда сиқиб чиқариш кўзда тутилган.
ЕА-1125 генератордан кейин суюлтириш буғини, ЕА-1111-ЕА-1113 ТБА дан олдин тўйинган этан қувурўтказгичига бериш кўзда тутилган.
Зарур бўлганда суюлтириш буғини, DA-1102 сатуратордан кейин тўйинган этан қувурўтказгичига бериш кўзда тутилган.
ЕА-1102 генератордан бериладиган буғ етарли даражада бўлмаганда, босимни пасайтириш ва совутиш бўлимидан бериладиган суюлтириш буғи билан тўлдирилади.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling