Оао "сибур-нефтехим"


Тоблаш сувини циркуляциялаш (айлантириш)


Download 443.5 Kb.
bet7/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.1.10 Тоблаш сувини циркуляциялаш (айлантириш)

Тоблаш сувининг циркуляцияси (айланиши) қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:


DA-1101 колонна (қуйи қисмидан бериш жойи);
Тоблаш колоннасининг куби GA-1101A,B,S насослар истеъмолчилар (ЕА-1130, ЕА-1808, ЕА-1204) ЕА-1119 совуткич DA-1101 колоннанинг юқори қисмидан бериш жойи ЕА-1118 совуткич DA-1101 колоннанинг қуйи қисмидан бериш жойи;
DA-1101тоблаш колоннасининг кубидан тоблаш суви Т-76 оС температурада ва Р-750 kPа босим остида уч алоҳида оқим билан GA-1101A,B,S насосларга берилади.
GA-1101В,S насослар – электр узатмали горизонтал марказдан қочма насослар, GA-1101А – юқори босимли буғда (босими 3900 kPа, температураси 370 оС) ишлайдиган ва WOODWARD тизими билан бошқариладиган, GT-1101 буғ турбинасининг узатмаси орқали ҳаракатга келадиган горизонтал марказдан қочма насосдир.
GА-1101А,В,S насосларни механик аралашмалардан ҳимоялаш учун насосларнинг сўриш қувурўтказгичларида, ечиб олинадиган металл тўрли (ячекалар ўлчами 50 меш бўлган), фильтрлар ўрнатилган.
GA-1101А,В,S насосларнинг хайдаш қувурўтказгичидаги босим, мос равишда PG-11053, PG-11052 ва PG-11051 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
GA-1101А,В,S насослардан тоблаш суви бериш қувурўтказгичидаги босим, босим 500 kPа гача пасайганда GA-1101В,S насосларни автоматик тарзда ишга тушириш (I-1104 блокировка) билан, РА-11009 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади. Параметрнинг минимал (500 kPа) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган. GT-1101 турбина тўхтаганда ҳам, икки заҳира насосидан бирини ишга тушириш кўзда тутилган.
Ускуналар ва қувурўтказгичларнинг ички юзаларининг ифлосланиши ва емирилишини (коррозия) олдини олиш учун, GA-1101А,В,S насосларнинг хайдаш қувурўтказгичига 2 % ли ишқор эритмаси бериш кўзда тутилган.
Водород кўрсаткичи (рН) нинг лаборатория назорати, SC-1120 намуна олиш мосламасидан намуналар олиб амалга оширилади, автоматик тарзда - AI-11002 оқим таҳлиллагичи кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Ишга тушириш даврида тизимни тўлдириш учун, тоблаш колоннасига GA-1101А насоснинг сўриш қувурўтказгичи орқали минералсизлантирилган сув бериш кўзда тутилган.
GA-1101А,В,S насосларни, улардаги маҳсулотни нокондицион маҳсулотларни йиғиш тизимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
GА-1101А,В,S насослардан тоблаш суви қуйидаги ускуналарга берилади:
- DA-1101 тоблаш колоннасига (қуйи қисмидан бериш жойи);

  • DA-1201 ишқор билан ювиш колоннасидан олдин пиролиз газини қиздириш учун ЕА-1204 совуткичга;

  • DA-1102 сатуратордан олдин этан хом ашёсини қиздириш учун ЕА-1130 совуткичга;

  • DA-1801 деметанизаторнинг кубини қиздириш учун ЕА-1808 ребойлерга;

  • айланма сув билан совутиш учун №1 ЕА-1118 совуткичнинг қувурлараро ҳудудига.

GA-1101 А,В,S насослардан DA-1101 колоннанинг қуйи қисмига бериладиган тоблаш сувининг сарфи ва температураси, мос равишда FI-11001 ва ТI-11008 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
№1 ЕА-1118 совуткичда совутилгандан кейин тоблаш суви Т-45÷55 оС температурада ва Р-580÷600 kPа босим остида, ЕА-1204, ЕА-1130 иссиқлик алмашгичлар ва ЕА-1808 ребойлердан қайтувчи оқимлар билан аралашиб, икки тартибга солинган оқим билан DA-1101тоблаш колоннасига:

  • юқори қисмидан №2 ЕА-1119 совуткичнинг қувурлараро ҳудудида совутилгандан кейин, Т-35 оС дан юқори бўлмаган температурада;

  • қуйи қисмидан Т-45÷55 оС температурада берилади.

Тоблаш сувининг № 1 ЕА-1118 ва №2 ЕА-1119 совуткичлари икки йўллик горизонтал, ғилофқувурли иссиқлик алмашгичлар бўлиб, уларнинг қувурлар ҳудудига совутиш (айланма) суви, қувурлараро ҳудудига тоблаш суви берилади.
Тоблаш сувини истеъмолчиларга бериш ва қайтариш қувурўтказгичлари орасидаги босимлар фарқи, РDС-11008 тартиблагич билан 160 ÷ 180 kPа оралиғида ушлаб турилади, унинг PDV-11008 «НО» клапани ЕА-1118 совуткичдан олдин тоблаш суви қувурўтказгичида ўрнатилган.
Совутиш суви ЕА-1118 ва ЕА-1119 совуткичларга айланма сув таъминоти тизимидан 550 kPа босим остида ва 28 оС дан юқори бўлмаган температурада берилади.
ЕА-1118 ва ЕА-1119 совуткичларнинг қувурлар ҳудудини босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, мос равишда PSV-1112 ва PSV-1114 сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанларнинг белгиланган босими 700 kPа ни ташкил этади. Ортиқча босимни қурилма майдончасига чиқариш кўзда тутилган.
Углеводородларни ЕА-1118 ва ЕА-1119 совуткичларнинг қувурлараро ҳудудидан GA-1104,S насоснинг сўриш қувурўтказгичлари орқали қуйиб олиш имконияти кўзда тутилган.
Айланма сувнинг қайтишдаги температураси, жойида ўрнатилган мос равишда ТW-11056 ва ТW-11053 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади.
DA-1101 колоннанинг юқори қисмидан бериладиган, тоблаш сувининг сарфи FС-11008 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11008 «НO» клапани ЕА-1119 совуткичнинг қувурлараро ҳудудига сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (135 m3/h) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган.
Колоннанинг юқори қисмидан бериладиган тоблаш сувининг температураси ТI-11012 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Лойиҳада, колоннанинг юқори қисмидан бериладиган тоблаш сувининг сифатини лаборатория назорати учун, S-1118 намуна олиш мосламасидан намуналар олиш кўзда тутилган.
Истеъмолчилардан колоннанинг қуйи қисми орқали бериладиган тоблаш сувининг температураси ТI-11009 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Колоннанинг қуйи қисми орқали бериладиган тоблаш сувининг сарфи FС-11007 тартиблагич билан, DA-1101 колоннанинг кубидаги температурага боғлиқ ҳолда, бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11007 «НO» клапани ЕА-1119 совуткичдан кейин сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (140 m3/h) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган.
Колоннанинг қуйи қисми орқали бериладиган тоблаш сувининг температураси ТС-11002 тартиблагич билан 55 оС қийматда ушлаб турилади, унинг ТV-11002 «НЁ» клапани GA-1101 А,В,S насослардан DA-1101 колоннага сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling