Оао "сибур-нефтехим"


Ишқорни тайёрлаш ва сақлаш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet10/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.1.13 Ишқорни тайёрлаш ва сақлаш бўлими


РА-1120Х комплект қурилма ишқорни тайёрлаш ва сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, унинг таркибига FA-1121Х сиғими ва GA-1120-АХ насослар (2 дона), GA-1120-ВХ насослар (2 дона) киради.
FА-1121X сиғими – ичига змеевик ва GD-1120X уч паррак - пропеллерли аралаштириш мосламаси ўрнатилган, вертикал цилиндрик сиғимдир. Сиғим атмосферадан «ҳаво олади».
GA-1120-АX, GA-1120-ВX насослар - «EVOLUTION» EV-1 сериядаги меъёрловчи насослардир. Насоснинг сўриш қувурўтказгичида ўрнатилган демпферлар суюқлик оқимининг бир текис ҳаракатланишини таъминлайди, насосни, вибрация натижасида, механик шикастланишдан сақлайди.
Реагент натрий гидроксиднинг 2% ли сувли эритмасидир.
2% ли эритма ишқорнинг 20 % ли эритмасини сув билан суюлтириб тайёрланади.
Ишқорнинг 20 % ли эритмаси GA-1204,S насослардан бевосита сиғимга берилади.
Хўжалик сув таъминоти тизимидан бериладиган сув бевосита FА-1121X сиғимида қўшилади.
Сиғимдаги эритманинг температурасини бир маромда ушлаб туриш учун, сиғимнинг ичига змеевик ўрнатилган, унга паст босимли буғ (Р-500 kPа, Т-170 оС) берилади.
Эритманинг температураси, жойида ўрнатилган TG-11651X асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
FА-1121X сиғимидаги эритманинг сатҳи, жойида ўрнатилган LG-11651Х асбобининг ва сатҳнинг минимал қийматида сигнализация билан, LAL-11601 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Ишқор эритмаси концентрациясининг лаборатория назорати учун S-1124X намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.
Массавий концентрацияси 2 % бўлган тайёр ишқор эритмаси FА-1121X сиғимининг қуйи қисмидан GA-1120-АX ва GA-1120-ВX насосларга берилади.
GA-1120-ВX насослар билан ишқор эритмаси ЕА-1125 буғ генераторига технологик сув бериш қувурўтказгичига, GA-1120-АX насослар билан эса - GA-1101S насослардан тоблаш суви бериш қувурўтказгичига берилади.
Ишқор эритмасининг берилаётган миқдори сатуратор ва тоблаш колоннасидаги сувнинг водород кўрсаткичи (рН) қиймати бўйича назорат қилинади.
GА-1120-АХ, GА-1120-ВХ насосларнинг чиқиш қувурўтказгичларидаги босим, жойида ўрнатилган РG-11651Х - РG-11654Х асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, назорат қилинади.
GА-1120-АХ, GА-1120-ВХ насосларнинг хайдаш қисмидаги қувурўтказгичларни босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1161Х - PSV-1164Х сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанларнинг белгиланган босими 1200 kPа ва 1053 kPа ни ташкил этади. Ортиқча босимни насосларнинг сўриш қувурўтказгичига ташлаш кўзда тутилган.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling