Оао "сибур-нефтехим"


DA-1101 тоблаш колоннасида пиролиз газини тоблаш


Download 443.5 Kb.
bet8/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.1.11 DA-1101 тоблаш колоннасида пиролиз газини тоблаш


DA-1101 тоблаш колоннаси – колонна туридаги, ўзгарувчи кесимли вертикал цилиндрик аппарат бўлиб, туташтирувчи мосламалар - FLEXIMAX400/410S насадкаси ва бурчакли темир ликопчалар (10 дона) билан жиҳозланган. DA-1101 колоннанинг куб қисми углеводородлар, тоблаш суви ва куб қолдиғини тўплаш бўлинмалари билан жиҳозланган.
DA-1101 колоннада ликопчалар ва насадкада, пиролиз газининг тоблаш суви билан бевосита узлуксиз ўзаро таъсири, амалга оширилади.
Оқимларнинг DA-1101 тоблаш колоннасида ҳаракатлашида, сув буғлари ва углеводородларнинг конденсатланиши билан пиролиз газининг совуши ва тоблаш сувининг исиши таъминланади.
Пиролиз гази иккиламчи тоблаш-буғлаш аппаратлари (ТБА) да совутилгандан кейин 45 kPа босим ва 208 ÷ 210 оС температура билан DA-1101 колоннанинг ўрта қисмига, пастки (ўнинчи) ликопчанинг тагига берилади.
Печлар авария ҳолатида тўхтатилганда, DA-1101 колоннани вакуум ҳосил бўлишидан ҳимоялаш учун, РС-11003 тартиблагич кўзда тутилган, унинг PV-11003 «НО» клапани колоннадан олдин, ёнилғи гази қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (20 kPа) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган.
Ёнилғи гази қувурўтказгичидаги босим, жойида ўрнатилган РG-11059 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
DA-1101 колоннадан олдин пиролиз гази қувурўтказгичига, корхонанинг умумий тармоғидан азот ва/ёки FA-1209 сепаратордан ёнилғи гази бериш, тизимни пуфлаб тозалаш ва ишга тушириш учун хизмат қилади.
DA-1101 тоблаш колоннасининг иш режими:
босим, kPа

  • юқори қисмида - 33

  • кубида - 40

температура, оС

  • юқори қисмида - 32÷39

  • кубида - 71÷80

Пиролиз гази пастдан юқорига ҳаракатланишида тоблаш сувининг оқимлари (Т-55 оС ва Т-35 оС) билан ликопчалар ва насадка юзасида ўзаро таъсир этади, бунда у 32÷39 оС дан юқори бўлмаган температурагача совийди.
DA-1101 колоннада босимлар фарқи кўрсаткичлари, PDI-11010 асбоби бўйича назорат қилинади.
Колонна кубидаги температурани тартибга солиш ва назорат қилиш, ТС-11010 тартиблагич билан амалга оширилади, унинг FV-11007 клапани DA-1101 колоннаги қуйи қисмидан тоблаш суви бериш қувурўтказгичида ўрнатилган; температура ТI-11011 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади.
Температуранинг минимал (70 оС) ва максимал (81 оС) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
DA-1101 тоблаш колоннасидаги температура ТI-11013 ва ТI-11014 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
DA-1101 тоблаш колоннасидаги босим, жойида ўрнатилган PG-11058 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
DA-1101 тоблаш колоннасидан кейин пиролиз газининг температураси ТI-11015 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Параметрнинг минимал (44 оС) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган.
DA-1101 тоблаш колоннасидаги босим, GB-1201 компрессорнинг сўриш қисмида ўрнатилган РС-12010 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади.
GB-1201 компрессор авария ҳолатида тўхтатилганда DA-1101 тоблаш колоннасини, босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун РС-11004 тартиблагич кўзда тутилган, унинг PV-11004 «НЁ» клапани пиролиз газини машъалага ташлаш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг максимал (153 kPа) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган.
DA-1101 тоблаш колоннасини, босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1113А,В,S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанларнинг белгиланган босими, ортиқча газни машъалага ташлаш билан, 280 kPа ни ташкил этади.
Пиролиз газининг лаборатория назорати учун S-1117 намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.
Пиролиз газининг совиши, пиролиз гази таркибидаги сув буғлари ва углеводородларнинг қисман конденсатланиши билан боради, улар исиган тоблаш суви билан аралашган ҳолда, DA-1101 колоннанинг куб қисмида тўпланади.
DA-1101 тоблаш колоннасининг куб қисмида сув ва суюқ углеводородлар, уларнинг зичликларининг фарқи ҳисобига, ажратиб олинади.
Тоблаш колоннаси кубидаги фазаларнинг ажралиш сатҳи, LI-11005 асбобининг кўрсаткичлари бўйича, ҳамда жойида ўрнатилган LG-11052А/В асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
LI-11005 асбоби бўйича параметрнинг минимал (20 %) ва максимал (80 %) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
Суюқ углеводородлар тўпланиб, углеводород бўлинмасига оқиб ўтади, у ердан GA-1104,S насослар (шестерняли насослар) билан суюқ ёнилғи тизимининг FA-6805 сиғимига чиқарилади.
Углеводородларнинг сатҳи LA-11004А,В асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Углеводород бўлинмаси тўлганда GA-1104, S насосларни автоматик тарзда ишга тушириш, ва бўшаганда тўхтатиш кўзда тутилган (I-1105 блокировка).
Углеводород бўлинмасини суюқ углеводородлар қолдиғидан охиригача, алоҳида қувурўтказгич орқали нокондицион маҳсулотларни йиғиш тизимига бўшатиш кўзда тутилган.
Углеводородлар таркибининг лаборатория назорати учун SС-1125 намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.
GА-1104,S насосларни механик аралашмалардан ҳимоялаш учун насосларнинг сўриш қувурўтказгичларида, ечиб олинадиган металл тўрли (ячекалар ўлчами 50 меш бўлган), фильтрлар ўрнатилган.
GA-1104,S насосларнинг хайдаш қувурўтказгичидаги босим PG-11054 ва PG-11055 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Қувурўтказгичларни босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1115, PSV-1116 сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапаннинг белгиланган босими 1100 kPа ни ташкил этади, ортиқча босимни насосларнинг сўриш қувурўтказгичига ташлаш кўзда тутилган.
Сувнинг балансдан ортиқча қисми DА-1101 тоблаш колоннасининг кубидан GА-1102,S насослар билан DOX сувни тозалаш қурилмасига чиқарилади.
GА-1102,S насосларни (горизонтал марказдан қочма насослар) механик аралашмалардан ҳимоялаш учун насосларнинг сўриш қувурўтказгичларида, ечиб олинадиган металл тўрли (ячекалар ўлчами 50 меш бўлган), фильтрлар ўрнатилган.
GA-1102,S насосларнинг хайдаш қувурўтказгичидаги босим PG-11056 ва PG-11057 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
GA-1102,S насослардан тоблаш суви бериш қувурўтказгичидаги босим, босим 500 kPа гача пасайганда, GA-1101,S насосларни ишга тушириш (I-1106 блокировка) билан, РА-11013 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади. Параметрнинг минимал қийматида (500 kPа) сигнал бериш кўзда тутилган.
GA-1102,S насослардан чиқиш қувурўтказгичидаги сувнинг сарфи FI-11002 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Сув сифатининг лаборатория назорати учун SС-1120 намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.
Тозалаш учун берилаётган сув оқимининг иш температурасидаги кислоталик даражаси (рН-6,5÷7,5) AI-11002 оқим таҳлиллагичи билан автоматик тарзда назорат қилинади. Параметрнинг максимал (рН-8,0) ва минимал (рН-6,0) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган. 25 ºС температурада рН нинг қиймати 7,0÷8,0 ни ташкил этади.
GA-1102,S, насослар, DА-1101 тоблаш колоннасининг куби ва бўлинмасини нокондицион маҳсулотларни йиғиш тизимига бўшатиш кўзда тутилган.
DА-1101 тоблаш колоннасининг кубидаги пиролиз маҳсулоти қолдиғини маҳсус идишга бўшатиш, сўнгра белгиланган тартибда кўмиш кўзда тутилган.
Эҳтимолий авария ҳолатида DA-1101 тоблаш колоннасининг авария ҳолатида ажратиш тизими (ААТ) ҳаракатга келади, унинг активланишида:

  • ХV-11109, ХV-11209, ХV-11309 «НЁ» узгич клапанлар ёпилади, бунинг натижасида ЕА-1111-ЕА-1113 иккиламчи ТБА га тўйинган этан бериш тўхтатилади;

  • ХV-12001«НЁ» узгич клапан ёпилади, бунинг натижасида GB-1201 компрессорнинг биринчи поғонасидаги FA-1201 сепараторга пиролиз гази бериш тўхтатилади;

  • ХV-12002 «НЁ» узгич клапан ёпилади, бунинг натижасида ЕА-1206 совуткичдан пиролиз газини чиқариш тўхтатилади.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling