Оао "сибур-нефтехим"


Диметилдисулфид (ДМДС) ни сақлаш ва меъёрлаб бериш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet9/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.1.12 Диметилдисулфид (ДМДС) ни сақлаш ва меъёрлаб бериш бўлими


ДМДС РА-1110Х комплект қурилмадан берилади.
РА-1110Х комплект қурилма таркибига FА-1110X сиғими ва GA-1110X,SX насослар (2 дона) киради.
FА-1110X сиғими – вертикал цилиндрик аппарат.
GA-1110X,SX насос - «EVOLUTION» EV-1 сериядаги меъёрловчи насос.
ДМДС асосий модда – диметилдисульфиднинг массавий миқдори 99 % дан кам бўлмаган реагент.
ДМДС барабан/контейнердан роторли насос билан, боғловчи қуйиб олиш муфтаси орқали FА-1110X сиғимига берилади.
Реагентни суюлтириш кўзда тутилмаган.
FА-1110X сиғимдан ДМДС GA-1110X,SX насос билан даврий тарзда сатуратордан кейин тўйинган этан қувурўтказгичига ва ВА-1101-ВА-1103 пиролиз печларига хом ашё бериш қувурўтказгичларига берилади.
Насоснинг сўриш қувурўтказгичида ўрнатилган демпфер суюқлик оқимининг бир текис ҳаракатланишини таъминлайди, насосни, вибрация натижасида, механик шикастланишдан сақлайди.
ДМДС этан хом ашёси оқимига, ундаги эркин олтингугурт миқдорини 100 ррm дан (печ иш циклининг бошида) 25 ррm гача (печ иш циклининг охирида) бўлган оралиқда ушлаб туриш учун меъёрлаб берилади.
FА-1110X сиғимидаги ДМДС нинг сатҳи, жойида ўрнатилган LG-11561Х асбобининг ва сатҳнинг минимал қийматида сигнализация билан, LAL-11501 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ДМДС нинг ҳаво билан ўзаро таъсирини истисно қилиш мақсадида, сиғимга азот бериш қувурўтказгичида ўрнатилган, PСV-11552Х бевосита таъсир этувчи клапан орқали азот бериш кўзда тутилган.
FА-1110Х сиғимидаги азотнинг босими, бевосита таъсир этувчи тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг PСV-11551Х клапани машъала ташламалари тизимига чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Сиғимни босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1153 сақловчи клапан ўрнатилган. Сақловчи клапаннинг белгиланган босими 350 kPа ни ташкил этади. Газнинг ортиқча босимини машъала ташламалари тизимига клапандан ташлаш ва қўлда сиқиб чиқариш кўзда тутилган.
Сиғимдаги ва GА-1110Х,SX насосларнинг чиқиш қувурўтказгичларидаги босим, мос равишда жойида ўрнатилган РG-11553Х, РG-11554Х, РG-11555Х асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Насосларнинг хайдаш қисмидаги қувурўтказгичларни босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1151Х, PSV-1152Х сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапаннинг белгиланган босими 900 kPа ни ташкил этади. Газнинг ортиқча босимини насосларнинг сўриш қувурўтказгичига ташлаш кўзда тутилган.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling