Оао "сибур-нефтехим"


Хом ашёнинг сувли оқимини якуний (тўлиқ) каогуляциялаш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet12/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.2.2 Хом ашёнинг сувли оқимини якуний (тўлиқ) каогуляциялаш бўлими
Хом ашёни сувли оқимининг бирламчи коагуляциялаш бўлимидан чиқариладиган, таркибида мой бўлган тоблаш суви FA-1140АX Performax туридаги коагуляторга берилади.
FA-1140X Performax туридаги коагулятор горизонтал цилиндрик аппарат бўлиб, унда йирик донали ва майда донали коагуляциялаш муҳити мавжуд. Йирик донали муҳит сифатида NATCO Performax маҳсус матрицаси ишлатилади. Мойнинг жуда майда заррачаларини тутиб қолувчи липофил тўр майда донали муҳит ҳисобланади. Мазкур фильтрловчи муҳитлар сув оқимининг кириш томонида ўрнатилган, аппаратнинг бошқа қисмида эса, оғир мойларни йиғиш учун зумпф кўзда тутилган.
Тоблаш сувидаги мой томчилари коагуляторнинг фильтрловчи қатламлари орқали ўтиб сувдан ажралади, енгил мой аппаратнинг юқори қисмига кўтарилади, оғир мой эса гравитация кучлари остида, аппаратнинг тубига ўтиради ва зумпфда йиғилади. Тозаланган технологик сув каогулятордан узлуксиз, хом ашёни олдиндан совутиш ва сатурациялаш бўлимига, DA-1102 сатураторни “хўллаш” учун чиқарилади.
Тозаланган технологик сув сифатининг лаборатория назорати учун SC-1121BX намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.
FA-1140X аппаратининг юқори қисмида тўпланадиган енгил мой (эркин мой) даврий тарзда KV-11749 «НЁ» узгич клапан орқали DA-1101 тоблаш колоннасига енгил углеводородларни бериш қувурўтказгичига чиқарилади.
FD-1140X каогулятордаги енгил мойларнинг сатҳи, LG-11721 сатҳ ўлчаш колонкаси ёрдамида, жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
FA-1140X аппаратининг қуйи қисми (зумпф) да тўпланадиган оғир мой, даврий тарзда контейнер (бочка) ларга қуйиб олинади ва фойдали ишлатиш учун олиб кетилади.
FА-1140X каогулятордаги оғир мойларнинг сатҳи, LG-11720 сатҳ ўлчаш колонкаси ёрдамида, жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Температура TI-11766 асбобининг жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
FА-1140X каогулятордаги босимни кузатиш учун жойида қайд этувч PI-11719 асбоби ўрнатилган.
FА-1140X каогуляторни босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун 1470 kPа босимга мўлжалланган ва тозалашга юбориладиган оқова сувлар қувурўтказгичига ташловчи PSV-11722A,В сақловчи клапанлар ўрнатилган.



Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling