Оао "сибур-нефтехим"


Пиролиз газини совутиш ва тоблаш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet15/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.3.2 Пиролиз газини совутиш ва тоблаш бўлими

Пиролиз гази 61 kPа (орт.) ортиқ бўлмаган босим остида ва 880 °С юқори бўлмаган температурада радиант секциядан Е-110Х A,B,C,D бирламчи ТБА нинг қувурлар ҳудудига берилади.


ЕА-110ХА,B,C,D бирламчи ТБА маҳсус конструкцияли, «қувур қувурда» турдаги, умумий кириш ва чиқиш тақсимлагичлари бирлаштирилган вертикал иссиқлик алмашгичлардир.
Пиролиз печида 4 дона, ҳар бири ўзининг оқими учун, бирламчи ТБА мавжуд.
ЕА-110ХА,B,C,D бирламчи ТБА ларида пиролиз гази FA-110Х буғ барабанидан бериладиган қозонхона суви билан 350÷420 °С температурагача кескин совутилади.
Пиролиз газининг ТБА да тез тобланиши натижасида иккиламчи реакциялар (полимерлар ва смолаларнинг ҳосил бўлиши) тўхтайди ва этиленнинг чиқиши барқарорлашади.
Пиролиз газини тоблашнинг температура диапазони - 350÷420 °С шундан келиб чиқиб танланганки, 350 °С паст температурада пиролизнинг оғир смоласи бирламчи ТБА нинг қувурларида конденсатлана бошлайди, бу уларнинг тез тўлиб қолишига олиб келади, 420 °С дан юқори температурада эса бутадиеннинг полимерланиш жараёни кескин тезлашади, бу иккиламчи ТБА нинг қувурлари ва тоблаш колоннасининг тез тўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Ҳар бир ТБА дан кейин пиролиз гази оқимининг температураси TI-11X31÷34 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. ТБА дан кейин пиролиз гази температурасининг максимал қийматида (420 °C) сигнализация кўзда тутилган.
ЕА-110ХА,B,C,D ТБА ларга киришда пиролиз газининг босими PI-11X16 А, В, С, D асбобининг кўрсаткичлари бўйича ва жойида ўрнатилган PG-11Х78A,B,C,D манометрларнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ЕА-110ХА,B,C,D ТБА лардан кейин умумий коллекторда пиролиз гази оқимининг босими, жойида ўрнатилган РG-11X49 манометрнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Юқорида кўрсатилган босимни ўлчаш асбобларига олиб борувчи йўллар, кокс қатламлари билан ифлосланишини олдини олиш учун, улар доим паст босимли буғ билан пуфлаб тозаланиб турилиши керак. Ҳар бир асбобга олиб борувчи йўлга бериладиган буғнинг миқдори FO-11Х51-52 А, В, С, D чекловчи диафрагма билан тартибга солинади, бир йўл учун буғнинг ҳисобланган сарфи 46 kg/h ни ташкил этади.
Иш цикли жараёнида ТБА лар қувурларининг деворлари ифлосланади ва ишлатишнинг бошланғич даврига нисбатан босимлар фарқи 50-70 kPа га ортади. Бу вазиятда печда кокссизлантириш жараёнини амалга ошириш, бирламчи ТБА ни эса механик тарзда тозалаш талаб қилинади.
Пиролиз гази таркибининг лаборатория назорати ва пиролиз жараёнининг қаттиқлигини аниқлаш ҳар бир змеевикдан алоҳида намуналар, ҳар бир ТБА дан пиролиз газини чиқиш қувурўтказгичида ўрнатилган SС-1105A-D (SС-1110A-D; SС-1115A-D) намуна олиш мосламасидан олиб, амалга оширилади. Печ кокссизлантириш режимида бўлганда мазкур намуна олиш мосламаларидан, углерод диоксиди (СО2) миқдорининг таҳлили учун, намуналар олинади.
Бирламчи ТБА дан чиқарилган пиролиз газ оқими бирлаштирилади ва ЗИА ЕА-1111÷3 иккиламчи ТБА ларнинг қувурлар ҳудудига юборилади.
Иккиламчи ТБА вертикал ғилофқувурли иссиқлик алмашгич аппаратдир. Ҳар бир печда бир дона ТБА мавжуд бўлиб, у ерда пиролиз гази, пиролиз печига бериладиган тўйинган этан хом ашёсини қиздириш ҳисобига, 200÷220 °С температурагача қўшимча совийди.
Қувурлар ҳудудидан чиқишда пиролиз гази оқимининг температураси TI-11Х35 термометрининг кўрсаткичи бўйича назорат қилинади.
ЕА-1111÷3 ТБА дан кейин пиролиз гази температурасининг минимал (200 °С) ва максимал (220 °С) қийматларида сигнализация кўзда тутилган.
Иккиламчи ТБА лардан кейин, умуман печ бўйича пиролиз гази таркибини оператив назорати учун, AI-11104 оқим таҳлиллагичига намуналар олинади. Таҳлиллагич кўрсаткичлари асосида пиролиз жараёнининг жорий қаттиқлигини аниқлаш ва зарур бўлса, тузатишлар киритиш мумкин.
AI-11104 таҳлиллагич билан амалга ошириладиган узлуксиз назорат билан бирга, пиролиз гази таркибини лаборатория таҳлили учун, SС-1116 намуна олиш мосламасидан даврий тарзда пиролиз гази намуналари олинади.
ЕА-1111÷3 иккиламчи ТБА дан чиққан пиролиз гази XV-11X08 трансфер клапан орқали DA-1101 тоблаш колоннасига берилади.
XV-11X08 трансфер клапаннинг бошқарув тизими, кокссизлантириш XV-11X17 кичик клапани бошқарув тизими билан механик тарзда ўзаро боғлиқ. XV-11X08 трансфер клапан ёпилганда, суюлтириш буғини печнинг ўтхонасига йўналтирувчи кокссизлантириш кичик клапани автоматик тарзда очилади. Бу змеевиклар орқали бериладиган буғнинг тўхташини олдини олиш имконини беради.
XV-11X08 трансфер клапан тўлиқ ёпилгандан, кокссизлантириш XV-11X17 кичик клапани тўлиқ очилгандан кейин, кокссизлантириш XV-11X07 катта клапани очилади.
Печ ишини тоблаш колоннасидан печнинг ўтҳонасига ва аксинча, ўтказиш жараёни доимо XV-11X08 трансфер клапандан олдинги ва кейинги босимлар фарқининг юқори қийматларида амалга оширилиши лозим. Клапандаги мусбат босимлар фарқи, пиролиз газининг тескари йўналишда тоблаш колоннасидан печнинг ўтхонасига ўтиш имконини бартараф этади. Ўтказиш жараёнида босимлар фарқининг қиймати PDG-11X47 босимлар фарқини ўлчагич асбоби кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Бошқарув пультида босимлар фарқи PDI-11X09 асбоби бўйича назорат қилинади.
XV-11X08 трансфер клапан, РВ-11Х36 тугмачаси воситасида. бошқарилади.
Кокссизлантириш XV-11X07 катта клапани, РВ-11Х35 тугмачаси воситасида, бошқарилади.
XV-11X08, XV-11X17 ва XV-11X07 клапанлар шиберларининг ўтириш жойининг кокс бўлаклари билан ифлосланиши ва бунинг натижасида зич ёпилмаслигининг олдини олиш учун, клапанлар корпусига паст босимли зичловчи буғ берилади. Бериладиган зичловчи буғнинг миқдори ўзгармас бўлиб, ҳар бир клапан учун қуйидаги қийматга эга бўлади:

  • XV-11X08 – 46 kg/h (FO-11X56);

  • XV-11X07 – 26 kg/h (FO-11X55);

  • XV-11X17 – 23 kg/h (FO-11X54).




Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling