Оао "сибур-нефтехим"


Download 443.5 Kb.
bet23/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
баён

3.3.3 Буғ ва конденсат тизими


Қурилмада қуйидаги иссиқлик ташувчилар ишлатилади:

  • Р-3900 kPa босим ва Т-350 °С температурадаги юқори босимли буғ;

  • Р-500 kPa босим ва Т-170 °С температурадаги паст босимли буғ.

Юқори босимли буғ GА-1101А насоснинг GT-1101 турбинасида, ЕА-1125 буғ генераторида, ВН-1104 босимни пасайтириш ва буғни совутиш бўлимида ишлатилади.
ЕА-1125 генератордан юқори босимли буғ конденсати конденсат чиқаргичлар орқали, корхонанинг умумий коллектор тармоғига чиқарилади.
Қуйидагилар корхонанинг умумий коллектор тармоғига бериладиган паст босимли буғнинг истеъмолчилари ҳисобланади:

- DOX қурилмасининг қайтадан ювиш сувини қиздириш учун TCV-11751 буғ оқимли инжектор;

  • ЕА-1101А-D - 1103A-D бирламчи ТБА нинг кириш қисмидаги манометрларни пуфлаб тозалаш;

  • XV-11X08 трансфер клапанларнинг корпусларини зичловчи буғ билан пуфлаб тозалаш;

  • пиролиз газини ЕА-111Х дан DA-1101 тоблаш колоннасига чиқиш йўлида ўрнатилган PG-11X48 манометрларни пуфлаб тозалаш;

  • пиролиз гази таҳлили учун SC-1106, SC-11Х5А-D намуна олиш нуқталари жойлашган, намуналар олиш қувурўтказгичини пуфлаб тозалаш;

  • XV-11X17 кичик ва XV-11X07 катта клапанлари корпусларини зичловчи буғ билан пуфлаб тозалаш.

Қурилмада пуфлаб тозалаш учун Р-500 kPa босим ва Т-170 °С температурадаги паст босимли буғ ишлатилади.
Паст босимли буғнинг сарфи чекловчи шайбалар билан белгиланади.
Паст босимли буғ конденсати, конденсат чиқаргичлар орқали, корхонанинг умумий коллекторига чиқарилади.
Ускуналарнинг ишга яроқли ҳолати ва сақланишини таъминлаш учун, сувли эритмаларнинг қувурўтказгичлари йўлдош буғ қувурўтказгичлари билан жиҳозланади.
Буғ бўлимининг FA-110X барабанида ишлаб чиқарилган ва печнинг конвектив зонасида қиздирилган ўта юқори босимли буғ умумий коллекторга, сўнгра у ердан истеъмолчиларга (GT-1201, GT-6002, DC-1401A, полиэтилен ишлаб чиқариш қурилмаси) юборилади.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling