Оао "сибур-нефтехим"


Download 443.5 Kb.
bet21/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
баён

3.2.3.8 Кокссизлантириш

Пиролиз печларининг иши даврида радиант секциянинг змеевиклари ва ЕА-110Х тоблаш-буғлаш аппаратларида кокс ҳосил бўлади.


Пиролиз печлари, коксни чиқариб ташлаш учун, даврий тарзда иш режимидан чиқарилади. Печни кокссизлантириш буғ-ҳаво аралашмаси ёрдамида амалга оширилади.
Қуйидаги вазиятлардан бири аниқланганда печ кокссизлантириш режимига ўтказилади:
Радиант секцияси змеевги қувури металининг максимал температураси 1125 °С. Температура пирометр билан аниқланади.
ЕА-110Х бирламчи ТБА дан чиқишда температуранинг максимал рухсат этилган қиймат - 420 °С гача кўтарилиши. Бу ТБА нинг ифлосланганлиги белгисидир.
Иш циклининг бошида ўлчанадиган босимнинг пасайишининг, радиант секцияси змеевигининг кириш қисми ва ЕА-111Х иккиламчи ТБА нинг чиқиш қисми ўртасидаги босимнинг пасайиши натижасида, максмал қийматга - 70 kPа кўтарилиб кетиши.
Бир ёки бир неча Вентури қувурларининг 0,1 дан қийматда, дросселлаш қобилиятини йўқотиши (дифференциал манометрларнинг кўрсатиши).
ТБА да босимлар фарқининг ортиши. Бу ТБА нинг қувурлари кокс билан тўлиб қолганлигининг белгиси ҳисобланади. Бу вазиятда ТБА механик тарзда тозаланиши лозим.
Кокссизлантириш оператив тарзда, печларга углеводород хом ашёси бериш тўхтатилгандан кейин, берилаётган суюлтириш буғи миқдорини кўпайтириб, амалга оширилади.
Жараённи олиб боришда печ пиролиз гази коллекторидан ажратиб қўйилади ва кокссизлантириш оқовалари печнинг ўтхонасига юборилади. Пиролиз гази қувурўтказгичидан XV-11Х08 узгичгача икки йўл, XV-11Х17 кичик узгичли ва XV-11Х07 катта узгичли йўл мавжуд бўлиб, улар кейин бирлаштирилиб, пиролиз печларига юборилади. Печга киришдан олдин кокссизлантириш оқовалари қувурўтказгичи саккиз оқимга бўлиниб, печнинг ўтхонасига берилади. Узгичларнинг остига, кокснинг тўпланиб қолиши ёки уларнинг ифлосланишининг олдини олиш учун, FO-11Х54,55,56 чекловчи шайбалар орқали паст босимли буғ берилади.
Кокссизлантириш, змеевикга буғ-ҳаво аралашмаси бериб, змеевикларнинг печдан чиқишида 810÷860 °С температурада олиб борилади.
Кокссизлантириш жараёнини олиб бориш учун бериладиган суюлтириш буғи ва ҳавонинг миқдори 8.9 б. да кўрсатилган.
Кокссизлантириш ёки коксни ёқишда углерод оксидлари (СО ва СО2) ҳосил бўлади.
Коксни буғ-ҳаво аралашмаси билан ёқиш экзотермик жараён ҳисобланади. Шунинг учун, коксни ёқиш жараёнида змеевикларнинг деворларида иссиқ доғлар пайдо бўлиши мумкин.
Коксни ёқиш (кокссизлантириш) да, қувурларнинг шакастланишини олдини олиш учун, радиант секцияси змеевиги металининг температурасини назорат қилиш лозим.
Кокссизлантириш жараёнида радиант секцияси змеевиги металининг максимал температураси 1050 °С дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Температура 1050 °С дан кўтарилиб кетганда берилаётган ҳаво сарфини камайтириш лозим.
Кокссизлантириш маҳсулотлари ЕА-110Х бирламчи ТБА ва ЕА-111Х иккиламчи ТБА лар орқали печнинг ўтхонасига юборилади. Кокснинг ёқиш жараёнида ёнмаган барча углеродли маҳсулотларнинг заррачалари печнинг ўтхонасида ёниб кетади.
Кокссизлантиришда ТБА нинг қувурлари кокс билан тўлиб, тиқилиб қолади. Айрим тиқилиб олган қувурлар пармалаб ёки сув оқими (гидравлик тозалаш усули) билан тозаланади.
Сув оқимли ёки гидравлик тозалаш, ТБА лар қувурларига, уларни ҳар қандай ифлосланишлардан тозалаш мақсадида, юқори босим остида сув пуркаб, амалга оширилади.
Ифлосланган сув гидравлик тозалаш оқовалари сепараторига берилади, у ерда сувдан қаттиқ заррачалар ажратилади. ТБА ни оператив тарзда кокссизлантиришда, одатда механик тозалаш талаб этилмайди.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling