Оао "сибур-нефтехим"
Печнинг деворларида жойлашган горелкалар
Download 443.5 Kb.
|
баён
Печнинг деворларида жойлашган горелкалар
Пиролиз печи 24 дона печнинг деворларида жойлашган горелкалар билан жиҳозланган. Печнинг деворларида жойлашган горелкалар гуруҳи радиант секцияси змеевикларининг юқори қисмига иссиқликни бир текис бериш учун мўлжалланган. Печнинг деворларида жойлашган горелкалар ёнилғи гази билан ҳавони сўриб олади. Ёнилғи гази сарфини ўзгаришларига мувофиқ, газ оқими ўз-ўзидан тартибланади. Бирламчи ҳавонинг миқдори етарли бўлмаганда, бу аланганинг рангидан кўринади, ҳаво тўсгичлар билан иккиламчи ҳаво беришни тартибга солиш лозим. Юқорида кўрсатилгандек, печнинг деворларида жойлашган горелкаларнинг умумий иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, печнинг иссиқлик қувватининг 15 % ни ташкил этади. Печнинг деворларида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг миқдори FI-11X06 сарфўлчагич билан ўлчанади. Мазкур сарфўлчагичнинг кўрсаткичларидан кейинчалик, печнинг деворларида жойлашган горелкалар томонидан ҳосил қилинадиган, печнинг жорий иссиқлик қувватини ҳисоблаш жараёнида фойдаланилади. Ёнилғи гази горелкаларга берилишидан олдин XV-11Х06 “НЁ”, XV-11Х12 “НО” узгич клапанлар ва PV-11X06 “НЁ” тартибга солиш клапанидан таркиб топган, ёпиш-тартибга солиш клапанлар блокидан ўтиши лозим. Печнинг деворларида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг босимини тартибга солиш ва I-110X блокировка ишлаб қолганда ёнилғи гази беришни тўхтатиш мазкур блокнинг вазифаси ҳисобланади. I-110X блокировка активланган вазиятда, бир вақтнинг ўзида XV-11Х06 “НЁ” узгич клапан, PV-11X06 “НЁ” тартибга солиш клапани ёпилади ва XV-11Х12 “НО” узгич клапан очилади. XV-11Х12 ”НО” клапан икки узгич клапан орасидаги қувурўтказгичдаги ёнилғи газини атмосферага ташлайди. Шу тарзда горелкаларга берилаётган ёнилғи газининг кафолатли тўхтатилиши таъминланади. Горелкалардан олдин босим, PV-11X06 “НЁ” тартибга солиш клапани билан белгиланган даражада ушлаб турилади. Клапан, печнинг деворларида жойлашган горелкалар ҳосил қиладиган иссиқлик қувватининг QC-11Х01 назорат асбоблари ва РС-11Х06 тартибга солиш клапанидан кейин ёнилғи гази йўлидаги босим назорат асбоби сигналларини солиштирувчи, PY-11X06 юқори сигнал селектори орқали бошқарилади. Тартибга солиш клапанидан кейин ёнилғи гази оқими печнинг деворларида жойлашган горелкаларга берилади. Алоҳида ҳар бир горелкадан олдин, бевосита горелкадан олдинги босимни назорат қилиш имконини берувчи, шарли узгич клапанлар ва манометр ўрнатилган. Печнинг деворларида жойлашган горелкаларга ёнилғи гази бериш умумий йўлидаги босим, жойида РС-11Х06 назорат асбоби билан ўлчанади. Ёнилғи газининг босими белгиланган қийматдан (50 kPа) тушиб кетганда, марказий операторлик хонасида жойлашган бошқарув пультидаги ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Жойида босим PG-11Х50 манометр билан ўлчанади. Тартибга солиш клапанидан кейин ёнилғи газининг босими 40 kPа (орт.) гача тушиб кетганда, I-110X “Печнинг деворларида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг жуда паст босими” блокировкаси ва марказий операторлик хонасида жойлашган бошқарув пультидаги РАL-11Х05 ёруғлик/товуш сигнализациясини активловчи, PSLL-11X05 улагич активланади. Активланган блокировка печнинг деворларида жойлашган горелкаларни ўчиради. Блокировканинг таъсири 7.4. б. келтирилган Печни ёқиш даврида ёнилғи гази босими бўйича блокировкаларни ноактив ҳолатга ўтказиш ва тизимнинг герметиклигини аниқлаш учун, азот бериш шлангларини улашга штуцерлар ўрнатилган. Печнинг деворларида жойлашган горелкалар ҳосил қиладиган иссиқлик қуввати, белгиланган қийматга боғлиқ ҳолда, QC-11X01 назорат асбоби билан тартибга солинади. QC-11X01 назорат асбобида иссиқлик қувватининг белгиланган қийматига (SP) боғлиқ ҳолда, QY-11X02В (PV) математик ўзгартиргичдан берилаётган жорий иссиқлик қуввати қиймати тўғриланади. QC-11X01 (ОР) иссиқлик қуввати назорат асбобидан чиқадиган сигнал PY-11X06 юқори сигнал селектори орқали, печнинг деворларида жойлашган горелкаларга ёнилғи гази бериш йўлидаги PV-11X06 “НЁ” тартибга солиш клапанига берилади. QY-11X02В математик ўзгартиргичда печнинг жорий иссиқлик қуввати, ёнилғининг нисбий, қуйи ёниш иссиқлигини печнинг деворларида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг компенсацияланган сарфига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Ёнилғининг нисбий, қуйи ёниш иссиқлиги қиймати, AI-68001 Воббе индекси оқим таҳлиллагичидан берилади. Оқим таҳлиллагичининг носозлигида, ёнилғининг нисбий, қуйи ёниш иссиқлиги қиймати, смена ходимлари томонидан қўлда киритилиши мумкин (НС-11Х10). Ёнилғи газининг босим (PI-68007) ва температура (TI-68004) бўйича компенсацияланган сарфи қиймати, FY-11X06 математик ўзгартиргичдан берилади. Одатда печнинг деворларида жойлашган горелкалар доимий иссиқлик қувватида ишлайди. Download 443.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling