Оао "сибур-нефтехим"


DA-1102 сатураторда технологик сувнинг циркуляция (айланиш) контури


Download 443.5 Kb.
bet3/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.1.4 DA-1102 сатураторда технологик сувнинг циркуляция (айланиш) контури


DA-1102 сатураторга узлуксиз тарзда иситилган сув беришни таъминлайди.
Сувнинг сатуратор орқали узлуксиз циркуляцияси қуйидаги схема бўйича амалга ошади:
DA-1102 сатураторнинг куби → GA-1103,GA-1103S насослар → ЕА-1120 иситкичнинг қувурлар ҳудуди → DA-1102 сатуратор.
Технологик сув насадка бўйлаб оқиб тушиб, DA-1102 сатураторнинг куб қисмида йиғилади.
Сув, DA-1102 сатуратор кубининг қуйи қисмидан GA-1103 ва GA-1103S насослар билан ЕА-1120 иситкичнинг қувурлар ҳудудига берилади, у ерда паст босимли буғнинг конденсатланиши ҳисобига, сувнинг исиши амалга ошади.
GA-1103 ва GA-1103S насослар – марказдан қочма горизонтал насослардир.
ЕА-1120 иситкичдан кейин иситилган сувнинг температураси 127,5оС да ТС-11018 тартиблагич билан ушлаб турилади, унинг FV-11009 «НЁ» клапани аппаратнинг қувурлараро ҳудудига паст босимли буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (118 оС) ва максимал (138 оС) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
ЕА-1120 иситкичдан кейин сувнинг температураси TI-11019 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади.
ЕА-1120 иситкичнинг қувурлараро ҳудудига бериладиган паст босимли буғнинг сарфи FС-11009 тартиблагич билан, иситилган сувнинг температурасига боғлиқ ҳолда, бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11009 «НЁ» клапани аппаратнинг қувурлараро ҳудудига паст босимли буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (11,2 t/h) ва максимал (16 t/h) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
DA-1102 сатураторга бериладиган иситилган сувнинг сарфи FС-11010 тартиблагич билан, сатураторнинг юқори қисмидан чиқаётган этаннинг температурасига боғлиқ ҳолда, бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11010 «НО» клапани сатураторнинг юқори қисмига сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (110 m3/h) ва максимал (256,1 m3/h) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
Сарфнинг 85 m3/h қийматида, I-1107 блокировка бўйича GA-1103 ёки GA-1103S заҳира насосни ишга тушириш кўзда тутилган.
DA-1102 сатуратордан GA-1103 ва GA-1103S насосларга бериладиган сувнинг температураси TG-11057 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
GА-1103, GA-1103S насосларни механик аралашмалардан ҳимоялаш учун насосларнинг сўриш қувурўтказгичларида, ечиб олинадиган металл тўрли (ячекалар ўлчами 50 меш бўлган), фильтрлар ўрнатилган.
GA-1103 ва GA-1103S насосларнинг хайдаш қувурўтказгичларидаги босим PG-11063 ва PG-11064 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
GA-1103, GA-1103S насослар ва DA-1102 сатураторни, улардаги маҳсулотни нокондицион маҳсулотларни йиғиш тизимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.



Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling