1. Никох тушунчаси, никохнинг хукукий ахамияти Никох тузиш тартиби ва шартлари
Никоҳни қайд этиш муддатлари, тартиби ва шартлари
Download 132.5 Kb.
|
Никоҳ тушунчаси
Никоҳни қайд этиш муддатлари, тартиби ва шартлари
Никоҳ тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VII бўлимида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171 сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари» да батафсил баён қилинган . Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13 моддасига кўра1, никоҳ тузувчилар ариза бэрганларидан сўнг бир ой муддат ўтгандан сўнг никоҳ тузилиши белгиланган. Бундай муддатни белгилашдан мақсад никоҳдан ўтувчиларнинг бир-бирлари билан яхши танишиб олишлари учун имконият яратишдан, шунингдек енгилтаклик қилиб, шошма-шошарлик қилиб, тор ўйлаб никоҳдан ўтишларига йўл сқўймаликдан иборат. Бир ойлик муддат ичида никоҳга кирувчилар никоҳ тузишга бўлган ўз ҳоҳишларини яна текшириш имкониятларига эга бўладилар. Бундан ташқари бу муддат ичида никоҳни қайд этишга монелик қиладиган ҳолатлар ҳам аниқланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси » 13 моддасининг 4 банди шархига кўра 2, узрли сабаблар бўлганида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўткунга қадар никоҳ тузишга руҳсат бериш мумкин. Бироқ оила кодекси моддаларида ҳам, фуқаролик ҳолатларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги қоидаларга ҳам қандай ҳолатлар узрли ҳисобланиши ва белгиланган бир ойлик муддатни қисқартиришга асос бўлиши кўрсатилмаган. Бироқ амалиётда қуйидаги ҳоллар узрли сабаб ҳисобланиб, бир ойлик муддатни қисқартиришга асос бўлиши мумкин: а) никоҳни қайд эттириш учун ариза бэрганлар узоқ вақт бирга турган бўлсалар; б) ариза бэрганлардан бири узоқ муддатга чет элга ёки келиб-кетиш қийин бўлган жойга йўлланма билан кетаётган бўлса; в) куёв ёки келиннинг якин қариндошларидан бири оғир касал бўлса; г) никоҳни қайд эттириш учун ариза бэрган куёв армия сафига чақирилган ёки бошқа узрли сабаблар бўлса. Қандай сабабларни узрли деб ҳисоблаш қонун бўйича, ФХДЁ бўлимининг мудирига бэрилган. Никоҳни қайд этиш муддатини қисқартириш ҳақидаги ариза келин-куёвнинг ҳар иккаласи томонидан биргаликда бэрилиши керак. Аризага муддатни қисқартиришга асос бўладиган хужжатлар илова қилиниши лозим. Ариза ва тегишли хужжатларни қабул қилиб олган ФХДЁ мудири муддатни қисқартириш ёки қисқартирмаслик, агар қисқартириш лозим 1. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига шархлар. Тошкент. Адолат. 2000 й. 37 бет. 2. Ўша китоб. 39 бет. бўлса, неча кунга қисқартириш кераклигини аниқ ахволга караб аниқлайди. Бу масалани хал қилаётган мансабдор шахс ўз хулосасини ёзиб уни имзоси билан тасдиқлаши лозим. Бу хол мансабдор шахсларнинг муддатни қисқартиришга бўлган маъсулиятини оширади. Шунингдек қонун никоҳ тузиш учун аёл ва эркакнинг никоҳ ёшига тўлган бўлишларини талаб қилади: «Никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 16 ёш қилиб белгиланади»3. Никох тузиш никохланувчиларнинг фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой утгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабаблар булганда фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органи бир ой утгунга кадар никох тузишга рухсат берилиши мумкин. Никох тузиш фукаролик холати далолатномаларини давлат руйхатидан утказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Фукаролик холати далолатномаларини кайд килиш органи никохни руйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки буйсунишига кура юкори турувчи органга мурожаат килиниши мумкин. Никох тузиш ихтиёрийдир. Никох тузиш учун булажак эр-хотин розилигини эркин ифода этиш кобилиятига эга булиши керак. Никох тузишга мажбур килиш таъкикланади. Никох ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш деб белгиланади. Узр сабабалар булганида, алохида холларда никохга киришни хохловчиларни илтимосига кура никох давлат руйхатидан утказиладиган жойдаги туман, шахар хокими никох ёшини купи билан бир йилга камайтириши мумкин. Никох тузишга: - Лоакал биттаси руйхатга олинган бошка никохда турган шахслар уртасида; - Насл-насаб шажараси буйича тугри туташган кариндошлар уртасида, тугишган ва угай ака-укалар билан опа-сингиллар уртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар уртасида; Лоакал биттаси рухият рухит бузулиши (рухий касаллиги ёки аклий заифлиги) сабабали суд томонидан муомилага лойакатсиз деб топилган шахслар уртасида йул куйилмайди. Никохланувчи шахсларни таббий курикдан утказиш шунингдек тиббий, ирсий хамда оилани режалаштириш масалалалри буйича маслахат бериш никохланувчи шахсларнинг розилиги билан давлат согликни саклаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилади. Никохланувчи шахсни курикдан утказиш натижалари шифокор сири хисобланади ва уни никохланувчи шахсга факат курикдан утган шахснинг розилиги билан билдирилиши мумкин. Башарти, никохланувчи шахсларнинг бири таносил касаллигига ёки одам иммунитети такчиллиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошкасидан яширган булса, шу шахс никохни хакиккий эмас деб топишни талаб килиб судга мурожаат этишга хаклидир. Изох: Никох ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш килиб белгиланган. Узрли сабаблар булганида, алохида холларда никохга киришни хохловчиларнинг илтимосига кура никох давлат руйхатидан утказиладиган жойдаги туман, шахар хокими никох ёшини купи билан бир йилга камайтириш мумкин. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling