1. Никох тушунчаси, никохнинг хукукий ахамияти Никох тузиш тартиби ва шартлари


Download 132.5 Kb.
bet2/4
Sana20.11.2023
Hajmi132.5 Kb.
#1789886
1   2   3   4
Bog'liq
Никоҳ тушунчаси

Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари

Никох фукаролик холатларини далолатномаларини кайд килиш органларини тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никох хукукий ахамиятга эга эмас.


Оила кодексининг 14- моддасида белгиланишича, никоҳ тузиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши лозим.
Никоҳ эркак билан аёл ўртасидаги тенглик ва ўзаро ҳоҳиш асосида тузилган эркин иттифоқ бўлиб, мақсад оила қуриш, фарзанд кўриш уларни жамиятнинг муносиб кишилари қилиб тарбиялашдан иборат.
Никоҳланувчиларнинг ўзаро розилиги никоҳ тузишнинг муҳим шартларидан бири.
Никоҳнинг ўзаро розилик ва ихтиёрий асосда тузилиши, оиланинг барқарор ва мустаҳкам бўлишига имконият яратади. Эркак ва аёлнинг ўзаро розилиги билан никоҳ тузишнингмуҳимлиги ва аҳамияти БМТ Бош Ассамблиясининг ўзаро розилиги билан «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси» да ҳам таъкидланган.
Декларациянинг 16- моддасига кўра1 «никоҳ, никоҳдан ўтаётган иккала томоннинг ҳоҳиш ва батомом розилиги билангина тузилиши мумкин».
Никоҳ тузиш учун бэрилган розилик, чинакам бўлиши керак. Ўзаро қўрқитиш, зўрлик, алдаш ёки руҳан таъсир этиш йўли билан мажбур қилиш орқали олиниши мумкин эмас. Зўрлик, қўрқитиш, алдаш натижасида тузилган никоҳ, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлади. Бу ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатни содир этган шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилади..
Ўзбекистон Республикасининг Амалдаги жиноят кодекси 136- моддасига кўра «Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашга мажбур қилиш ёҳуд аёлнинг эркига хилоф равишда ўзаро у билан никоҳда бўлиш учун ўғирлаш, шунингдек аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш – энг кам ойлик иш ҳаққининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд олти ойгача қамоқ билан ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади»2.
Никоҳ тузишнинг яна бир шарти бу никоҳ ёшидир. Оила кодексининг 15- моддасига кўра: «Никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланади»3. Чунки бу ёшда эркак ва аёллар физиологик етилиб, маънавий ва жисмоний жиҳатдан ўсиб, ота-она бўлиш қобилиятига эга бўладилар.
Амалдаги оила қонунларида белгиланган никоҳ ёшига риоя қилмасдан ғайриқонуний равишда никоҳ муносабатида бўлиш ҳуқуқий оқибат туғдиради. Бундай никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиб, тегишли шахсий ва мулкий оқибатларга олиб келади. Жиноят кодексининг 98- моддасига кўра «никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳда бўлиш – бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки шу муддатгача аҳлоқ тузатиш ишига хукм қилиш билан жинсий жиҳатдан етилмаган шахс билан никоҳда бўлиш уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга аҳлоқ тузатиш ишига хукм қилиш билан жазоланади»4.
Қонун айрим фавқулодда ҳолларда никоҳ тузувчиларга никоҳ ёшини камайтиришига йўл қўяди. Амалдаги қонунга биноан узрли сабаблар бўлганда, алоҳида ҳолларда никоҳ тузишни ҳоҳловчилар илтимосига кўра, никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдан туман, шаҳар ҳокими томонидан 1 йилга камайтирилиши мумкин (аёлнинг ҳомиладорлиги ёки бола туғиш ҳоллари ҳисобга олинади).
Оила кодексининг 16- моддасига кўра, никоҳ тузишга қуйидаги ҳолатлар монелик қилади:
1. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси.
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.
3. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси Адолат 1998 й.
4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Адолат.
- Лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
- Насл – насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида лоақал биттаси руҳиятбузилиши сабабли суд томонидан муомилага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди1.
Инсон соғлиғи унинг бугунги куни ва келажак авлодининг баркамоллиги жамиятимизнинг энг катта бойлигидир. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлаш вазифасини давлат ўз зиммасига олган.
Шу мақсадда Оила кодекси никоҳ тузувчиларнинг розилиги билан, биринчи марта никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича уларга маслахатлар бериш давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилишини белгилайди. Бундай консультация ва текшириш ўтказишдан мақсад тиббий-ирсий касалликлардан келажак авлодни асраш, шунингдек эр-хотинларни олдиндан огоҳлантириш, улар касалланишининг олдини олишдир.
Текширувдан ўтган фуқаронинг тиббий хужжатларида Ўзбекистон ифодасини топган хулосалар тиббий сир ҳисобланади.
Текширув натижалари никоҳдан ўтувчи иккинчи томонга фақат текширувдан ўтган шахснинг розилиги билан билдирилади. Бу қоида маълумот бериш врачлик сири ҳисобланиб ўзаро фуқаронинг розилигисиз бэрилмайди.
Агар никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одам иммунитети тақчиллиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошқасидан яширган бўлса, бу шахс никоҳни ҳақиқий эмас деб топишини талаб қилиб судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Никоҳни тегишли органда қайд этишлик, унинг вужудга келганлигини исботловчи бирдан-бир далилдир.
Никоҳ давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб, шунингдек эр билан хотиннинг ва болаларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини мухофаза қилиш мақсадида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.
Диний йўл билан ёҳуд махаллий урф-одатларга амал қилинган ҳолда тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмайди.
Никоҳ тузишда диний маросимларга амал қилиш инкор этилмайди, бу никоҳга кирувчиларнинг шахсий эътиқоди, улар ўз никоҳларини диний расм-русмлардан олдин ёки кейин давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
ФХДЁ органида қайд этилмаган никоҳ томонларда эр, хотинга тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
Никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан томонларда, эр-хотин ўртасида қатор ҳуқуқ ва мажбуриятлар пайдо бўлади, улар ўртасида туғилган бола никоҳда туғилган бола деб ҳисобланади, унда ота-онага нисбатан ҳуқуқ ва бурчлар пайдо бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси. Адолат 1998 й.



Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling