1. Nobank moliya-kredit muassasalarining zarurligi Nobank moliya-kredit muassasalarining resurs manbalari


Лицензияловчи орган томонидан лицензияни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади


Download 0.86 Mb.
bet9/9
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199956
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Nobank moliya kredit muasasalari mavzusida taqdimot

Лицензияловчи орган томонидан лицензияни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • агар, лицензия даъвогари лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдириш хати жўнатилган (топширилган)дан сўнг уч ой давомида лицензия берувчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаса ёки лицензия шартномасини имзоламаса;
  • лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида;
  • лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
  • Лицензия, шунингдек, суднинг қарорига кўра бекор қилиниши мумкин. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак:

а) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса;

б) лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошлангич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса;

в) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;

г) лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлса.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling