1. Nobank moliya-kredit muassasalarining zarurligi Nobank moliya-kredit muassasalarining resurs manbalari


Микрокредит ташкилотига лицензия олиш учун тўловлар


Download 0.86 Mb.
bet4/9
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199956
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Nobank moliya kredit muasasalari mavzusida taqdimot

Микрокредит ташкилотига лицензия олиш учун тўловлар

  • Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
  • Микрокредит ташкилотига лицензия берилганлиги учун БҲМнинг 2 баробари миқдорида давлат божи ундирилади.
  • Лицензия дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг тенг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

 Лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш

  • Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига қуйида келтирилган зарур бўлган ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади:
  • лицензия бериш тўғрисида ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
  • микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
  • микрокредит ташкилотининг устав фонди акллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
  • Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.

Норезидент жисмоний ва юридик шахслар иштирокида микрокредит ташкилотни ташкил этишга қўшимча талаблар

  • норезидент юридик шахс ваколатли органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилотининг акцияларини (улушларини) сотиб олиши ва (ёки) эгалик қилиши тўғрисидаги қарори нусхаси;
  • аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган норезидент юридик шахснинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи (камида уч йил фаолият кўрсатган бўлиши шарт);
  • агар норезидент юридик шахснинг мамлакати қонунлари талаб қилса, у жойлашган мамлакат назорат органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилотига муассис бўлишига ёки унинг устав фондида иштирок этишига (акциядори бўлишига) розилигини тасдиқловчи ҳужжати;
  • норезидент юридик шахснинг тўловга лаёқатлилиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган тасдиқ;
  • д) норезидент юридик шахснинг муассислари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:
  • муассис-юридик шахслар учун — фирма номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши;
  • муассис-жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили), муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling