1. Nobank moliya-kredit muassasalarining zarurligi Nobank moliya-kredit muassasalarining resurs manbalari


Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туриши мумкин


Download 0.86 Mb.
bet8/9
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199956
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Nobank moliya kredit muasasalari mavzusida taqdimot

Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туриши мумкин:

  • лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
  • лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда.
  • лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор, ушбу қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга асосли сабаблар қайд этган ҳолда ёзма шаклда қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади.
  • Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
  • Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишни тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас.
  • Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишни тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

  • лицензиат лицензияни амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида;
  • юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;
  • лицензиат томонидан лицензия шартномасида кўзда тутилган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол бузилганда;
  • лицензияловчи орган белгилаган муддатда лицензия амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф қилмаганида;
  • лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилофлиги аниқланганда.
  • Лицензиянинг амал қилиши, шунингдек, суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
  • Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling