67. Касаба уюшмалари нима? Касаба уюшмаларининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини айтиб беринг. Yuqori moddada
68. Жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.
69. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тушунчаси ва унинг тамойиллари ва маъмурий- ҳудудий бирликларни ўзгартириш ва тугатиш тартиби. збекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий бирликларини ташкил қилиш, тугатиш, мақомини (категориясини) ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. асосий таомилларга асосланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлиги ва бўлинмаслиги;
Давлат манфаатлари ва тегишли ҳудудларда яшовчи аҳоли манфаатларининг уйғунлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ҳокимиятининг фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан уйғунлиги;
маъмурий – ҳудудий тузилиш ва ижтимоий-иқтисодий районлаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги;
ошкоралик ва маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш. 18-боб. Қорақалпоғистон Республикаси чегараларини ўзгартириш
Қорақалпоғистон Республикаси чегараси фақат унинг розилигига кўра Жўқорғи Кенгеснинг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.
19-боб. Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарорлари;
вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;
вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |