1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати. J


-modda. Har bir inson malakali tibbiy xizmatdan foydalanish huquqiga ega. 41-modda


Download 101.11 Kb.
bet26/51
Sana06.05.2023
Hajmi101.11 Kb.
#1435040
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
umumiy savol-javoblar(1)

40-modda.
Har bir inson malakali tibbiy xizmatdan foydalanish huquqiga ega.
41-modda.
Har kim bilim olish huquqiga ega.
Bepul umumiy ta’lim olish davlat tomonidan kafolatlanadi.
Maktab ishlari davlat nazoratidadir.
42-modda.
Har kimga ilmiy va texnikaviy ijod erkinligi, madaniyat yutuqlaridan foydalanish huquqi kafolatlanadi.
Davlat jamiyatning madaniy, ilmiy va texnikaviy rivojlanishiga g‘amxo‘rlik qiladi.

63. Мулк нима? Мулк дахлсизлиги қандай таъминланади? Mulk –ne’mat ashyo hisoblanadi. Мулк дахлсизлик тамойили мулкдорга ўз манфаатларида унга тегишли мулкдан, бошқаларни ўзбошимчалик билан аралашишлари ёки таъқиқлашлари ёхуд фойдаланишда чеклашларидан қўрқмасдан, фойдаланиш имкониятини таъминлашни билдиради. Шунинг учун қонун чиқарувчи мулк муносабатлари мустаҳкамлиги ва барқарорлигини сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлаш учун мулкни олиб қўйиш ва мулк ҳуқуқининг чеклаш тартиб ва асосларни махсус тартибга солади.
64. Умуммиллий бойликлардан фойдаланиш тартиби қандай? Уларни давлат муҳофаза этилиши қандай йўллар билан амалга оширилади? Табиий ресурслар одам фойдаланиши учун ишлатиладиган ёки потенциал фойдали бўлган жонли ва жонсиз табиат объектларининг мажмуидир. Табиий ресурслар қаторига ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси киради. Ер ва бошқа табиий ресурслар (ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар) Ўзбекистон Республикаси иқтисодий мустақиллигининг асосидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликлардир, улардан оқилона фойдаланилади ва улар давлат томонидан қўриқланади. 419 13-боб. Умумий қоидалар 2. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар ФК, Ер кодекси (ЕК) ва ер ости бойликлари, ўрмонлар, сув ва сувдан фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. ФК 214-моддаси билан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар республика мулки эканлиги белгиланган. Умумий қоидага кўра, мазкур табиий ресурсларга нисбатан мутлоқ давлат мулки ўрнатилган бўлиб, улар фуқаролар ва юридик шахслар мулкига ўтказилмайди. Лекин шу билан бирга, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда, табиий ресурслар хусусий шахсларга фойдаланиш ва эгалик қилиш учун, баъзида эса мулк сифатида тақдим қилиниши мумкин (масалан, ер майдонлари). Табиий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар тасарруф қиладилар

Download 101.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling