Toshkent Davlat Iqtisodiyot Universiteti Bajardi: Jo'raqobilov Sherzod ek-94 guruh talabasi


Download 90.59 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi90.59 Kb.
#1339153
Bog'liq
Sherzod Jo\'raqobilov ( Shartnoma nazariyasi )

Toshkent Davlat Iqtisodiyot Universiteti

Bajardi: Jo'raqobilov Sherzod EK-94 guruh talabasi


SHARTNOMALAR NAZARIYASI

Reja:

Шартнома тушунчаси

  • Шахслар ўзаро ҳамкорлигининг умумий доиралари институтлар томонидан белгиланади. Битимларни тузиш шартларининг муайян доиралари эса ўзаро ҳамкорликнинг турли иштирокчилари ўртасида қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 9-боби (101-112-моддалар) битимларга бағишланган.
  • Шартнома – белгаланган институционал доираларда шахсларнинг онгли равишда ва эркин танлаши натижаси ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги келишув. Шундай қилиб, институционал таҳлил оқилона танлов моделининг умумий эмас, балки хусусий ҳолатини кўриб чиқиш учун замин яратади

Шартнома тушунчаси

Шартнома тушунчаси

  • «Муносабатли» одам оқилона мақсадли ҳаракат меъёрига амал қилади, лекин шу билан бирга у ўз хатти-ҳаракатини ишонч, эмпатия ва бозор конституциясини ташкил қилувчи бошқа меъёрлар асосида ҳам қуради.
  • Уни тузиш ва бажариш лаҳзаларининг вақт бўйича мос келмаслигини назарда тутувчи шартнома одатий ҳолатни ўзида намоён этади.
  • Бозор конституциясига кўра, шахс хатти-ҳаракатига «табиий» омилларнинг таъсирини аниқ олдиндан айтишнинг иложи йўқ. Чунки бозор конституцияси шахс ва «табиат» ўртасидаги эмас, балки шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён этади.

Сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома

  • Қайси институционал доиралар инсонларнинг «табиий» («табиат» билан шартланган) хатар ва ноаниқликларга бўлган муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шартномалар тузиш имконини беради?
  • Ушбу институционал доиралар битим томонларидан бирига ўзаро ҳамкорлик натижаларига «табиий омиллар» таъсиридан қатъи назар кафолатланган даромад олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, хатардан воз кечиш имкониятини берувчи ёллаш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
  • Бироқ бунда шартноманинг хатарга қарши бўлган томони вазият қулай тус олган ҳолларда катта даромад олиш учун эътирозлардан воз кечади.

Сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома

  • Ёллаш тўғрисидаги шартномада бутун Х вазифалар йиғиндиси ҳақида келишиб олинади, шулардан иш берувчи, бунда ўзининг фойдалилик функциясини максималлаштирган ҳолда хi ни танлаши мумкин. Яъни ёллаш тўғрисидаги шартнома деб Х вазифалар йиғиндисининг унда функциянинг максимал қиймати
  • EU[plxl(el) + p2x2(e2) + ...+pkxk(ek)],
  • бу ерда хl, ..., хk є X бўлган тафсирсига айтилади, бу ерда EU – иш берувчининг кутилаётган фойдалилиги. Ёллаш тўғрисидаги шартномага сотиш тўғрисидаги шартнома муқобил ҳисобланиб, унда эҳтимолий вазифаларнинг йиғиндиси эмас, балки бажариш учун қабул қилинадиган ва еi воқеалар содир бўлишининг маълум эҳтимоллиги асосида белгиланган муайян вазифалар ҳақида келишиб олинади.

Шартномаларнинг хиллари

  • Энди ёллаш тўғрисидаги шартнома билан сотиш тўғрисидаги шартномани ўзаро таққослаган ҳолда, бевосита шартнома таркибини муҳокама қилишга киришамиз. Шартноманинг учта базавий хили маълум – классик, имплицит ва неоклассик.
  • Классик шартнома, унда ўзаро ҳамкорликнинг барча шартлари аниқ ва тўла-тўкис белгиланган, сотиш тўғрисидаги шартномадан ҳосил бўлган шартнома.
  • Имплицит (бундан «имплицит», яъни охиригача келишилмаган шартнома атамаси келиб чиққан) шартнома эса, аксинча, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ белгиланишини истисно этади, шартнома томонлари шартноманинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг тафсирланишини назарда тутади. Бундай шартнома ёллаш тўғрисидаги шартномадан ҳосил қилинган.

Шартномаларнинг хиллари

  • Неоклассик ёки гибрид, «муносабатли» шартнома ўзида ҳам ёллаш тўғрисидаги шартноманинг, ҳам сотиш тўғрисидаги шартноманинг унсурларини бирлаштиради ва томонларга кутилмаган ҳолатлар содир бўлганида унинг ҳарфларига амал қилмаслик имконини беради.

Ташкилот тушунчаси

  • Принципиал жиҳатдан янги лаҳза – шахс томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома доирасида ўз ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ихтиёрий равишда топширилиши – бозор конституцияси меъёрларига тузатишлар киритишни талаб қилади. Биринчидан, мураккаб утилитаризм меъёрига фақат ёллаш тўғрисидаги шартнома томонларидан бири – унинг фойдасига назорат ҳуқуқи топширилаётган томон амал қилади. Битимнинг ушбу томонини «принципал» ёки «топшириқ берувчи» деб атаймиз. Битимнинг иккинчи томони – «агент» ёки «ижро этувчи» маълум даражадан ортиқ бўлган мукофот эвазига ўз ҳаракатларини ўзи назорат қилиш ҳуқуқидан воз кечади.

Ташкилот тушунчаси

  • Принципал» ва «агент» ўртасидаги муносабатлар қатъий шаклда қуйидаги тенгламалар билан ёритилади:
  • max EU(principal) = EU[f(Q),Q,A,S],
  • EU(agent) = EU (Y, A, S) ≥ U,
  • бу ерда: Q – шартномани амалга ошириш натижаси ("чиқиш");
  • Y = f(Q) - "агент" фаолиятига ҳақ тўлашнинг танланган схемаси;
  • А - ""принципал" томонидан қўйилган вазифаларни бажариш бўйича агент" қўллайдиган саъй-ҳаракатлар;
  • S – шартнома томонларига боғлиқ бўлмаган «табиий» омиллар.

E'tiboringiz uchun rahmat!


Download 90.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling