1. Объект бўйича ишларни бажариш календарь плани ёки мажмуали тўрли графикда барча ишларни бажариш кетма-кетлиги ва уларни бажариш муддатлари имкон қадар ишларни биргаликда бажарилишини эътиборга олган ҳолда, қурилиш машиналарини меъерий ишлаш


Хавфсизлик техникаси бўйича қарорлар


Download 29.5 Kb.
bet2/3
Sana14.12.2022
Hajmi29.5 Kb.
#1006878
1   2   3
Bog'liq
beton javoblari 5c varyant

8. Хавфсизлик техникаси бўйича қарорлар.
9. Қурилиш ишларини бажариш учун керакли технологик инвентарь ва ускуналар рўйхати, юклар ва конструкцияларни илдириш схемалари.
10. Техника-иқтисодий кўрсаткичлари баён этилган тушунтириш хати.
Жуда мураккаб конструкцияли ёки ишларни бажариш усули мураккаб иншоотлар қурилиши учун ИБЛга қўшимча равишда махсус ёрдамчи иншоотлар учун , мосламалар, конструкциялар ва технологик ечимларга мос ишчи чизмалар ишлаб чиқилади.
2.Тўсувчи девор, ғиштли девор, юк кўтарувчи, ўзини-ўзи кўтарадиган,
осма деворлар, дифференциаль ( алохида) усул, мажмуали (биргаликдаги) усул, аралаш (комбинациялашган) усул, мажмуали бригада, қамров, бўлинма,
ярус, бир қамровли системаси, икки қамровли система, уч қамровли система
оқим-халқали усул.

1.Баланд биноларни барпо этиш. Умумий қоидалар.

Тўсувчи девор сифатида сунъий ва табиий тошлар кенг қўлланилади. Бу хом ашёлар захирасини кўплиги ва тош конструкцияларни бир қатор қуйидаги ижобий эксплуатацион хусусиятлари билан боғлиқдир: чидамлилик, мустахкамлик тавсифи, об-хаво таъсирига ва оловга чидамлилиги, амалда турли кўринишдаги бино ва иншоотларни барпо эта олиш мумкинлиги.
Ғиштли деворлар хоналарнинг юқори даражада герметизациясини иссиқдан асраш ва товушдан изоляция қилишни таъминлайди. Ғишт меъморий нуқтаи назардан шаҳар массивларини умумий кўринишини янада кўркамлаштиради. Бундан ташқари, ғиштли уйлар иссиқ, ёзда эса энг шинамдир. Ғиштлар, ички ва ташқи юк кўтарувчи деворларни ва пардеворларни, лифт шахталари, устунларни, зина хона деворлари ва ҳоказоларни барпо этишда кенг фойдаланилади.
Кўп қаватли каркасли биноларда ғиштли ташқи деворлар юк кўтарувчи – ора ёпмалардан горизонтал кучланишларни қабул қиладиган; ўзини-ўзи кўтарадиган(тўсувчи) – темир ёки темирбетон каркасга махкамланган ва фақат ўзини массасини кўтарадиган ва осма – ўрама тўсинга ёки лентали ойналарни устига таянадиган бўлиши мумкин. Осма деворларда ғишт терими фақат меъморий мақсадга эга бўлиб, оригинал ва кўримлили фасад яратишга қаратилган.
3.Монолит темирбетондан биноларни барпо этиш уларнинг конструктив ечимларини маъқулини танлаш имконини, бўлинмайдиган-узлуксиз фазовий системаларга ўтишини, элементларни бирга ишлашини эътиборга олиш ва шуни ҳисобига кесим юзасини камайтириш имконларини беради. Монолит конструкцияларда туташув жойларини муаммоси осонроқ ечилади, иссиқлик техник ва изоляцион хусусиятлари ошади, эксплуатацион харажатлар камаяди.

Download 29.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling