1. Объект бўйича ишларни бажариш календарь плани ёки мажмуали тўрли графикда барча ишларни бажариш кетма-кетлиги ва уларни бажариш муддатлари имкон қадар ишларни биргаликда бажарилишини эътиборга олган ҳолда, қурилиш машиналарини меъерий ишлаш


Монолит конструкцияларни барпо этишдаги мажмуали жараёнларга қуйидагилар киради


Download 29.5 Kb.
bet3/3
Sana14.12.2022
Hajmi29.5 Kb.
#1006878
1   2   3
Bog'liq
beton javoblari 5c varyant

Монолит конструкцияларни барпо этишдаги мажмуали жараёнларга қуйидагилар киради:
тайёрлаш жараёнлари–қолип, арматура каркасларни, арматура- қолип блокларини тайёрлаш ва товар бетон қоришмасини тайёрлаш. Бу жараёнлар асосан заводда бажарилади.
қурилиш майдонидаги жараёнлар–қолип ва арматурани ўрнатиш, бетон қоришмасини ташиш ва жойлаштириш, бетонни парваришлаш, қолипни кўчириш.
Қолип системаси– бу тушунчага қолип ва уни мустахкамлиги ва турғунлигини таъминловчи элементлар, махкамловчи элементлар ва ушлаб турувчи конструкциялар, ҳавозалар киради.
Қолип ва қолиплар системаси айрим элементларининг турлари ва вазифаси:
қолип– монолит конструкциялар учун шакл-форма;
шчит– қолипнинг каркас ва палубадан иборат бўлиб, шакл ҳосил қилувчи элементи;
палуба– шчитнинг шакл ҳосил қилувчи ишчи юзасини ташкил этувчи элементи;
қолип панель– қолипнинг шакл-форма ҳосил этувчи текис элементи бўлиб, бир нечта туташ шчитлардан иборат ва узаро боғловчи тугунлар ва элементлар ёрдамида боғланган бўлиб аниқ текис юзани қолиплашга мулжалланган;
қолип блоки– бутун ҳолда тайёрланган текис ва бурчак панел ва шчитлардан иборат, фазовий, периметри бўйича берк элемент.
Қолип учун материал сифатида алюмин қотишмалари, намга чидамли фанера ва ёғоч плиталар, пўлат, стеклопластик ва катта зичликли тўлдиргичга эга полипропилен хизмат қилади. Қолипларни ушлаб турувчи элементлари одатда пўлатдан, алюмин қотишмаларидан ясалади, бу эса ўз навбатида уларни қайта ишлатиш имконини беради.
Download 29.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling