1. Объект бўйича ишларни бажариш календарь плани ёки мажмуали тўрли графикда барча ишларни бажариш кетма-кетлиги ва уларни бажариш муддатлари имкон қадар ишларни биргаликда бажарилишини эътиборга олган ҳолда, қурилиш машиналарини меъерий ишлаш вақти, меҳнат ресурслари ва механизация воситаларига бўлган талаб, алоҳида бригада ёки жамоалар зиммасига юклатиладиган ишлар, уларнинг миқдорий ва касбий таркиби ўрнатилади.
2.Қурилиш бош плани (ҚБП), у ўз ичига олади:
қурилиш майдонининг чегараси ва уни тўсиш деворининг турлари;
• доимий ва вақтинчалик тармоқлар ва коммуникациялар;
• доимий ва вақтинчалик йўллар;
•транспорт воситаларини ва қурилиш механизмларини ҳаракат схемалари;
• қурилиш машиналари ва юк кўтариш механизмларининг уларнинг ҳаракат йўллари ва таъсир зонасини кўрсатиш билан ўрнатилиш жойлари, ;
• қуриладиган ҳамда вақтинчалик бино ва иншоотлар;
• автотранспортни ювиш зонаси;
• маиший хоналар жойлашуви;
• ишчиларни ҳаракат йўли, бино ва иншоотга кириш йўлкалари;
• қурилиш майдонининг электр таъминоти ва ёритиш манбаалари;
• материал ва конструкцияларни жойлаштириш майдонлари ва асраш бинолари;
• ёнғинга қарши жойлаштирилган сув қувурлари ва гидрантлар;
• конструкцияларни йириклаштириб йиғиш майдонлари;
• қўриқчиларни назорат-ўтказиш пунктлари.
3. Алоҳида иш ва жараёнларни бажариш технологик хариталари ва схемалари.
4. Конструкциялар, буюмлар ва материалларни объектга келтириш графиги.
5.Объектдаги ишчиларга бўлган талаб графиги.
6. Асосий қурилиш машиналарининг ишлаш графиги.
7. Геодезик ишларни бажариш бўйича ечимлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |