(А. Икрамов,
Н. Тураходжаев)
11.
|
Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш:
ички ишлар органлари тизимига шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган психологик марказларни ташкил қилиш;
ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ваколатига эга таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда психолог мутахассисларини полиграф аппарати билан таъминлаш;
хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал ҳолатлар ва тушкун кайфиятнинг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш;
ходимларнинг психологик портрети ҳисобини мажбурий юритиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларида лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг қатъий ролини белгилаш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
А. Абиджанов)
|
12.
|
Ички ишлар органларининг мукофотлаш ва геральдика фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:
ички ишлар органларида марказий, ҳудудий ва соҳавий мукофотлаш ва геральдика комиссияларини ташкил этиш;
давлат мукофотлари ва фахрий унвонларига тақдим этиш, шунингдек, идоравий рағбатлантириш чораларини қўллашнинг аниқ мезон, талаб ва тартибларини тасдиқлаш;
идоравий рағбатлантириш чораларининг ҳисобини олиб бориш бўйича электрон базани яратиш;
мукофотлаш учун номзодлар рўйхатини холислик ва адолат мезонлари асосида шакллантириш, номзодларнинг эришган ютуқларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга нисбатан жамоатчиликнинг ижобий фикрини инобатга олиш талабини ўрнатиш;
ички ишлар органларида геральдика фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш;
мукофотлаш жараёнига масъулиятсиз ёндашган, холислик ва адолат мезонларига риоя этмаган ички ишлар органлари раҳбарлари учун қатъий интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов)
|
13.
|
Ички ишлар органларида хизмат қилишга номзодларни танлашнинг адолатли ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар назарда тутиш:
«Е-nomzod» ёпиқ ахборот тизимини яратиш, хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
лавозимларни юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга номзодлар билан жамлашни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш;
танловнинг барча босқичларида фақат «яхши» ва «аъло» баҳо олган номзодларни хизматга қабул қилиш чораларини кўриш.
|
Ташкилий тадбирлар
|
2023 йил март — декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
Н. Тураходжаев)
|
14.
|
2023 — 2025 йиллар давомида ҳудудий ички ишлар органларида номзодларни хизматга қабул қилишда кўргазмалар рўйхати, инфо-киоск, ҳужжатлар ўзгариб туриш босқичининг электрон таблодаги мониторинги, кутиш инвентари ва ҳ.к. билан жиҳозланган марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш (Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда).
|
Тадбирлар режаси
|
2023 йил февралда тасдиқлаш
|
Ички ишлар вазирлиги
|
Do'stlaringiz bilan baham: |