1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]


Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизими


Download 341.19 Kb.
bet6/9
Sana21.09.2023
Hajmi341.19 Kb.
#1683695
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПҚ-10 20.01.2023

Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:
Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш;
хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция)кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш тартибини белгилаш;
хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция)кадрлари вақтинча яшаши ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;
хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини молиялаштириш чораларини (белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида) белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил май

Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов,
А. Икрамов,
Р. Хатамов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)

21.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» асосида ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш:
ходимларни уларнинг соҳавий хизматда ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир маротаба алоҳида ўқув дастури асосида ўқитиш;
ўқув курслари якунида умумий ва махсус модуллар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат бериш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов)

22.

2023 йил якунига қадар Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини «Smart reyting» автоматлаштирилган электрон рейтинг ахборот тизими орқали баҳолаш тартибини жорий этиш. Мазкур тизимнинг натижаларини қуйидаги жараёнларда инобатга олиш:
профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш, уларга индивидуал устамаларни белгилашда;
юқори лавозимга тайинлашда;
малака тоифалар даражаларини белгилашда;
махсус унвонларни беришда.
Тизим орқали тузилган рейтинг натижалари бўйича охирги ўнта ўринни эгаллаган профессор-ўқитувчи ҳар йили июль ойида навбатдан ташқари аттестацияга қўйилиб, педагогик фаолиятини давом эттириш масаласи кўриб чиқилади.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
Н. Тураходжаев)

23.

Хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун танлаб олинган номзодларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларига хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг таҳсил олиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:
ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг тантанали хизмат қасамёдини қабул қилиш тартибини йўлга қўйиш;
тингловчиларнинг маънавий-маърифий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, республика ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича «маънавият-маърифат дарсларини» ташкил қилиш;
ўқув таътилига келган тингловчилардан семестр якуни бўйича комиссия тартибида ўқув ҳисоботи ва синовларни қабул қилиш;
ҳар йили ёзги ўқув таътили вақтида тингловчилар билан Ички ишлар вазирлиги Академиясида бир ҳафталик махсус ўқув курси ташкил этиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

Download 341.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling