1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]


Т/р Чора-тадбирларнинг номланиши


Download 0.9 Mb.
bet2/9
Sana15.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1704281
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПҚ-10 20.01.2023

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизомикодексидан келиб чиққан ҳолда, ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси

2023 йил май

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов)

2.

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини барча шахсий таркибга етказиш (ўқитиш) чораларини кўриш ҳамда мазкур йўналиш бўйича даврий равишда синовлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.
Мазкур Кодекснинг аудионусхасини тайёрлаш ва шахсий таркибга тарқатишни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2023 йил февраль-март

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов)

3.

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бакалавриат ва магистратура босқичи, Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини тамомлаганда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича давлат имтиҳонини қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
Р. Хатамов,
О. Ахмедов)

4.

Ички ишлар органларида хизмат интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган «ходимбай назорат» тизимини жорий этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
ҳар бир раҳбар ходим учун шахсий таркиб устидан қатъий назорат механизмларини белгиловчи «Назорат ҳаракатлари протоколи»ни тасдиқлаш;
маънавий-маърифий ишлар йўналишида хизмат олиб борувчи раҳбарлар учун методик қўлланма ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов)

5.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар ўртасида ватанпарварлик, касбга нисбатан садоқат ҳиссини шакллантиришга қаратилган «уч авлод» тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш:
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ҳузурида Маънавий-маърифий ишлар хизмати, Фахрийлар кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчилар кенгашининг «Маслаҳат кенгаши» фаолиятини йўлга қўйиш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб бориш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling