Ахборот технологиялари ва коммуникацияларидан фойдаланиш орқали судьяларни очиқ, ошкора танлаш ва тайинлаш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан:
танлов натижаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг веб-сайтида эълон қилиш;
судьялар аниқ ифода этилган ошкора мезон ва тартиблар асосида баҳоланишини таъминлаш.
|
Қонун лойиҳаси
|
2019 йил 1 декабргача
|
Судьялар олий кенгаши (У. Мингбоев), Олий суд (К. Камилов)
|
16.
|
Суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш, шу жумладан:
судьялар малака ҳайъатлари котибларининг ролини ошириш, шу жумладан уларга коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш вазифасини юклаш;
судьялар малака ҳайъатлари котибларининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича Суд инспекцияси билан самарали ҳамкорлик қилиш, шунингдек, уларнинг Кенгашга ҳисобдорлиги механизмларини яратиш;
судьялар ва суд ходимлари ўртасида профилактик ва тушунтириш ишларини мунтазам равишда олиб бориш;
одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашиш фактлари бўйича судьяларнинг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Суд инспекциясига аноним тарзда мурожаат қилиш тартибини жорий этиш;
коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини тизимли ва чуқур таҳлил қилишни ва уларнинг олдини олишни таъминлаш.
|
Қўшма қарор лойиҳаси
|
2019 йил15 июнгача
|
Судьялар олий кенгаши (У. Мингбоев), Олий суд (К. Камилов)
|
17.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |