14.
|
Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:
барча давлат харидлари субъектларини босқичма-босқич қамраб олиш бўйича чоралар кўриш;
харид (ISO 20400) ва коррупцияга қарши курашиш (ISO 37001) стандартлари бўйича компанияларни сертификатлаштириш тизимини жорий этиш;
давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;
аффилланган шахсларнинг харидларда қатнашишларига чекловлар белгилаш;
барча давлат тендерларини қамраб олиш учун маҳсулот етказиб берувчиларнинг ҳамма фойдалана оладиган ягона реестрини юритиш;
давлат харидлари бўйича ахборотнинг ошкоралиги ва эркинлигини ошириш;
харид жараёнида бюрократик ва субъектив омилларни минималлаштириш;
натижаларни статистик таҳлил қилиш, шунингдек, харид тартибининг барча зарур параметрлари бўйича ягона маълумотлар базасини ташкил қилиш.
|
Қонун лойиҳаси
|
2019 йил 1 ноябргача
|
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), вазирлик ва идоралар
|