Қайси тизимни ривожлантириш даражаси бўйича Ўзбекистон дунёнинг 141 та мамлакатлари
орасида иккинчи ўринни банд этган –Таълим тизимини ривожлантириш даражаси бўйича
Қандай компетентлик педагогик жараёнда соғлом психологик муҳитни яратишга ёрдам беради?
Психологик компетентлик
Қандай компетентлик таълим жараёнининг барча иштирокчилари, жумладан, талабалар билан
самимий мулоқотда бўлишга ёрдам беради? Коммуникатив компетентлик
Қандай таснифга кўра педагогик технологиялар: умумпедагогик, хусусий, локал турларига
бўлинади? Қўлланиш даражасига кўра
Қарама-қарши, бир-бирига тўғри келмайдиган кучлар тўқнашуви, икки ёки ундан кўп тарафлар
орасида ўзаро келишувнинг йўқлигини, манфаатлар тўқнашувини ифодаловчи зиддият ...Зиддият
Қачон БМТ баҳолашларига кўра, ўтган ўн йилликлар мобайнида жаҳонда саводсизликка қарши
курашда жиддий ютуқлар қўлга киритилган? 1960 йилда жаҳон аҳолисининг 36% базавий маълумотга эга
бўлмаган бўлса, 2000 йилга келиб уларнинг сони 5% гача камайган
Лойиҳалаш методи нима? Лойиҳалаш методи – дидактик мақсадга эришиш учун муаммоларни
топиш, аниқлаш ва уларни ишлаб чиқиш (технологияларни) усулларидир;
Малака нима? Шахснинг билим ва кўникмаларига асосланган ҳолда маълум фаолиятни
муваффақиятли бажаришга тайёрлиги.
Мамлакатимизда давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан неча фоизи таълим-тарбия
соҳасига йўналтирилмоқда? 34 фоиз
Масофавий таълимни ташкил этувчи икки университетдан иборат бирлашма – ... Консорциум
Масофавий таълимнинг қисман ОТМда, қисман масофали дастур асосида ташкил этилиши қандай
моделга асосланади? Иккиламчи модел
Масофавий ўқиш – таълим беришда икки асосий ёндашишни изоҳлаб беради – булар кенгайтириш
ва трансформация моделларидир. Кенгайтириш моделида ўқитиш технологияси ҳозирги анъанавий усулдан
деярли фарқ қилмайди. Трансформация модели ўқитувчи ва тингловчи ҳамкорлиги учун ахборот-
коммуникация технологиялари воситаларини ўзида мужассам қилади
Do'stlaringiz bilan baham: |