1. Онг, рухият, онгсизлик Ижтимоий онг, унинг шакллари ва даражалари


Download 141.5 Kb.
bet7/11
Sana17.06.2023
Hajmi141.5 Kb.
#1549598
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bilish va uzini anglash

Ижтимоий психология социал муҳит, кундалик турмуш шароитлари таъсири остида вужудга келади ва ривожланади. Уни субектига кўра муайян ижтимоий гуруҳ, элат, миллат психологияси каби турларга бўлиш мумкин.
Миллатларнинг этносоциал бирлик сифатида шаклланишида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар устувор аҳамиятга эга. Тарихга назар ташлар эканмиз, айрим ҳудудда яшаган аҳолининг доимий алоқада бўлиши, ўзаро таъсири, муносабати натижасида тилда, маданиятда умумийликнинг шаклланишга таъсир қилганлигини кўрамиз. Бундай шароитда психологияда ҳам ўхшаш томонлар юзага кела борганлиги табиий, албатта.
Алоҳида олинган бир миллатга хос бўлган психологик жиҳатларни ушбу миллат босиб ўтган тарихий йўлдан, халқаро иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатлардан қидириш зарур. Ижтимоий воқеликнинг ўзгариши билан миллий психологияга хос бўлган хусусиятлар ҳам ўзгариб боради. Аммо бу ўзгаришлар нисбатан секин кечганлиги туфайли, у ҳамма вақт ҳам тезда кўзга ташланавермайди.
Миллий психологияга хос жиҳатларни ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишда инобатга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу амалга оширилаётган сиёсатнинг халқ кўнглидан чуқур жой олишини ҳамда ушбу ўзгаришларнинг муваффақиятини таъминлайди.
Ижтимоий мафкура (идеология) ижтимоий психологиядан тубдан фарқ қилади. Ижтимоий психология социал гуруҳлар ҳаётини муайян ҳис-туйғулар, кайфиятларда бевосита акс эттирса, ижтимоий идеология социал гуруҳлар эҳтиёжлари, манфаатларининг ички моҳиятини, сабабини ҳар хил ғоялар, назариялар, таълимотлар шаклида акс эттиради. Шунинг учун ҳам у ижтимоий ҳаётга акс таъсир ўтказа олиш хусусиятига эга бўлади. Айни пайтда, идеологиянинг ғоялар тизими сифатида чиқишида, унинг ўзи учун катта хавф ҳам яширинганлигини таъкидлаш зарур. У реал воқеликдан, шу жумладан, кишилар руҳиятида содир бўлаётган жараёнлардан узоқлашиб ҳаётилигини йўқотган ғоялар-догмалар системасига ҳам айланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда мафкура тараққиёт тормозига айланиб, охир-оқибатда ҳалокатга юз тутади.
Ижтимоий онг шаклларини фарқлаш мезонлари. Ижтимоий онг ва унинг даражалари ҳақидаги мулоҳазалар якунида ижтимоий онгнинг ахлоқий, диний, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, фан, фалсафа каби шакллари ажратилишини таъкидлаш лозим.
Нима учун ижтимоий онгнинг айнан юқоридаги шакллари ажратилади? Бошқача айтганда, улар қандай мезонлар асосида фарқланади? илмий адабиётларда ижтимоий онг шаклларини фарқлашнинг тўрт мезони ажратилган.
Аввало, ижтимоий онг шаклларининг хилма-хиллиги объектив оламнинг турли-туманлигидан, воқеликнинг муайян томонларинигина акс эттиришидан келиб чиқишини кўрсатиш зарур. Содда қилиб айтганда, ижтимоий онг шакллари, биринчи навбатда, ўзларининг акс эттириш объектига кўра фарқланади.
Айни пайтда, ижтимоий онг шакллари бир-биридан воқеликни акс эттириш усулига кўра ҳам ажралиб туради. Масалан, ҳуқуқий онг нормалар, қонунлар, қоидалар воситасида, эстетик онг эса- бадиий образлар ёрдамида воқеликни акс эттиришини бир қарашдаёқ сезиш мумкин.
Ижтимоий онг шакллари ўртасидаги фарқни улар ривожланишининг ўзига хослигида ҳам кузатиш мумкин. Фан тараққиёти объектив олам ҳақидаги янгидан-янги билимларнинг юзага келиши, чуқурлашиб, кенгайиб бориши билан диннинг ривожланиши эса, унинг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига, кишилар фаолияти ва турмуш тарзига таъсирининг ўсиб бориши билан характерланиши фикримизга далил бўла олади.
Ва ниҳоят, ижтимоий онг шакллари бажарадиган функцияларининг ўзига хослиги билан ҳам ажралиб туришини таъкидлаш зарур. Бунда, ҳар бир ижтимоий онг шакли бажарадиган функциялар тизимида биттаси асосий, марказий, система яратувчи функция сифатида чиқиши кузатиладики, бошқа функциялар ана шу функция атрофида бирлашади. Фанда – билиш, ахлоқда – тартибга солиш, динда – дунёқараш, санъатда – тарбиявий функциялар ана шундай система яратувчи функциялар сифатида чиқишини кўриш мумкин.
Ижтимоий онгнинг барча шаклларига билиш, тарбиялаш, қадрлаш каби функцияларнинг хослиги, айни пайтда, бундай ўхшашликнинг дин ва фалсафа, ахлоқий ва ҳуқуқий онг ўртасида яна ҳам кучлилиги бунга мисол бўла олади.
Хулоса килиб айтганда, юқорида қайд этилган мезонлар фақат биргаликда олингандагина, ижтимоий онг шаклларини фарқлашга хизмат қилиши, методологик аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Кишилик жамияти тараққиётининг дастлабки босқичларида ижтимоий онгнинг ахлоқий, диний, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, фан, фалсафа каби шаклларининг ҳаммаси ҳам бўлмаган. Жамиятда муайян эҳтиёжлар ва маънавий ишлаб чиқаришнинг янги соҳалари пайдо бўлиши билан ижтимоий онгнинг янги шакллари ажралиб чиқа бошлайди.
Шу нуқтаи назардан қараганда, юқорида айтилган ижтимоий онг шаклларини тугал деб ҳисоблаш хато бўлур эди. Жумладан, сўнгги пайтда кўпгина илмий адабиётларда экологик онгни ижтимоий онгнинг мустақил шакли сифатида ажратишга уриниш расм бўлаётганлигини таъкидлаш зарур.
Ахборот дунёсининг глобаллашуви ва унинг ижтимоий онгга таъсири катта бўлмоқда. XX аср ахборот узатишга хизмат қиладиган техник воситаларнинг кескин ва шиддатли тараққий этишига йўл очди. Айни пайтда, улар маданият ривожига таъсир қилиш имкониятларини ҳам ўстириб юборди. Шундан келиб чиққан ҳолда, маданият ютуқларини тезлик билан оммалаштириш, тарқата олиш имконияти яратилмоқда. Планетанинг турли бурчакларида дунёга келаётган маданият намуналарини миллионларнинг маънавий озиғига айлантираётган оммавий ахборот воситаларининг — газета, журналлар, радио, телевидение, видеотехника, кино каби ҳодисаларнинг роли бу жараёнда катта бўлмоқда, ахборот соҳасида глобаллашув содир бўлганлигини кўрсатмоқда. Аммо бу жараёнининг интенсивлашуви ва глобаллашуви юқоридаги каби ижобий жиҳатлар билан бир қаторда айрим салбий натижаларини ҳам намоён этмоқда. Бу тор гуруҳий, ғаразли иқтисодий, сиёсий, геостратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, кишилар дунёқараши, ижтимоий онгга таъсир қилишнинг янгидан-янги йўллари ва воситаларидан фойдаланишга уринишда кўринмоқда.
Айтиш мумкинки, бугунги кунда кишилар онгида ҳукмронликка эришиш, уларнинг тафаккур тарзи ва қадриятларини ўзига бўйсундириш турли кўринишлардаги мақсадларга эришишнинг асосий йўли бўлиб қолмоқда. Ана шундай вазиятда кишилар онгида собитлик, Ватанга муҳаббат туйғуси, ўз юртининг эртанги кунига ишонч устувор бўлмоғига эришиш муҳим аҳамият касб этади.

Download 141.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling