1. Онг, рухият, онгсизлик Ижтимоий онг, унинг шакллари ва даражалари
Download 141.5 Kb.
|
Bilish va uzini anglash
Ўз-ўзини англаш, унинг шакллари. Инсон объектив воқеликни акс эттириш билан бир қаторда ўзи ҳақида фикр юритиш, руҳида кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш, хатти-ҳаракатларини назарий таҳлил қилишдек қобилиятга ҳам эга.
Ўзини ўзгалардан ажрата билиш, ўзига муносабат, имкониятларини баҳолаш ўз-ўзини англаш сифатида намоён бўлади. Ўз-ўзини англашда ўзини билиш, баҳолаш ва тартибга солишдек унсурларни ажратиш мумкин. Бу унсурлар ўз-ўзини англашнинг соҳибига — субектига кўра фарқланувчи муайян шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятга хосдир. Шахснинг ўз-ўзини англаши ҳақида гап кетар экан, у ўзини алоҳида организм, оила, ижтимоий гуруҳ, миллат, маданиятга мансублигини ва юқоридаги хусусиятларидан қатъи назар алоҳида ва бетакрор «Мен» сифатида англашдек босқичларни босиб ўтишини таъкидлаш зарур. Инсоннинг камол топиш жараёни, ўз-ўзини англашнинг ривожланиши ўзига хос характер касб этади. Масалан, дастлабки даврда болада аввало, бошқалар томонидан берилган тасаввур ва баҳолар устунлик қилади. Боланинг тафаккури ўсиши билан, у оламни мустақил англай бошлайди ва ўзининг имкониятларини ўзи баҳолашга ўрганиб боради. Айнан мана шу даврда тўғри йўлга қўйилган тарбия муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки, айнан мана шу тарбия таъсирида болада ўз имкониятларини тўғри баҳолаш ҳам ёки унга ортиқча баҳо бериб юбориш ҳолати ҳам шаклланиб қолиши мумкин. Шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнида у мансуб бўлган маданиятнинг ўрни ниҳоятда катта. Зеро, айнан маданият халқ, миллат тўплаган тажриба, билимларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда шахс дунёқараши шаклланишига фаол таъсир ўтказади. Шунинг учун ҳам шахс маданияти, хулқу одоби, онги, ўз-ўзини англашининг даражасини белгиловчи индикатор сифатида намоён бўлади. Шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнига турли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий омиллар ҳам кучли даражада таъсир кўрсатади. Ана шундай хилма-хил таъсирлар мавжудлиги шахснинг ўз-ўзини англаши, баҳолаши ва фаолиятини тартибга солиши, назорат қилишини таъминлайди. Акс ҳолда озгина иқтисодий қийинчилик, кичкинагина ижтимоий муаммо шахс ҳаётини издан чиқариб юбориши, турли хил таъсирлар домига тортиши мумкин. «Мана шундай бир вазиятда одам, – деб ёзади И.А. Каримов, – ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига, ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий-миллий қадриятларга, шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли мафкураларнинг босимига, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги тазйиқларига бардош бериши амри-маҳол»2. Буни тушуниб олиш бугунги кунда инсон онги ва қалби учун кураш тобора кескинлашиб ва интенсивлашиб бораётган бир шароитда айниқса муҳимдир. Download 141.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling