1. Парламент назорати субъекти нима?
Download 39.66 Kb.
|
Аргос Сиесат
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИЗНЕС ИНКУБАТОР
ТЕХНОПАРК, технологик парк — фан, таълим ва ишлаб чикаришни илмий ташкилотлар, лойиҳаконструкторлик бюролари, ўқув юртлари, ишлаб чикариш корхоналари бирлашмаси кўринишида ҳудудий уюштириш шакли. Технопарк юқори малакали мутахассисларнинг бир жойга тўпланиши натижасида илмий-техника ва техникатехнология ишланмаларини яратиш ва уларни қўллашни жадаллаштириш мақсадларида ташкил этилади.
27. Бизнес инкубатор бу- БИЗНЕС ИНКУБАТОР — кичик ва ўрта бизнесни юритиш малакалари бериш ва тадбиркорлик маданиятини тарбиялаш билан шугулланадиган ихтисослашган муассаса. Бизнес инкубатор, асосан, хўжалик юритувчи субъектларга дастлабки фаолиятида бозор иқгисодиёти бўйича зарур билимларни ўргатиш, бизнес режа тузиш, маблағлар топиш, халқарр грантлар олишда кўмаклашиш, тадбиркорлик ғояларини амалий лойиҳаларга айлантириш ва жорий этиш, шунингдек кичик ва ўрта корхоналарга менежмент ва маркетинг хизматлари, ташкилий, техникавий, иқтисодий йўсиндаги хизматлар кўрсатиш каби вазифаларни бажаради. Бизнес инкубатор тадбиркорлик малакаларини ривожлантириш ва маҳаллий ишбилармонларни, шу жумладан ёшлар, аёллар ва аҳолининг бошқа гуруҳларини халқ хўжалигига жалб этишни кучайтириш муаммоларини ечишга хизмат кўрсатади. 28. Ташқи сиёсатда бирор давлатнинг географик ўрни, ҳудудий жойлашиши, коммуникацион имкониятларини ҳисобга олиб юритиладиган фаолият - ГЕОСИЁСАТ 29. Мамалакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солиш воситаси? Илмий бошқарув, маъмурий бошқарув, психологик бошқарув, бозор бошқаруви 30. Хива шаҳрини 2020 йилда Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифи қаерда илгари сурилди? Бу ҳақда Турксой Маданият вазирлари кенгашининг Қирғизистонда бўлиб ўтган 37-йиғилиши якунларида маълум қилинди. 31. Бошқарув соҳаси ва унга оид вазифаларнинг бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман, шаҳар даражасига ўтказиш нимага олиб келади? Марказий ҳокимиятнинг заифлашувига олиб келади. 32. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари – -очиқлик ва шаффофлик; -ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши; -ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш; -маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги; -ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги. 33. Давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини марказлаштиришдан чиқариш масаласи Ҳаракатлар стратегиясининг қайси йўналишида белгиланган? Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўлими - Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш бандида 34. БМТ 72-ассамблеясидаги нутқда экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ЁШЛАР томонидан содир этилаётганлиги айтилган. 35. Ташқи сиёсатда яхши қўшничилик қайси тамойилга асосланади? Ўзбекистоннинг яқин қўшнилар билан дўстлик, ўзаро манфаат ва яхши қўшничилик 36. Собиқ Иттифоқ қўшинлари Афғонистон ҳудудига қачон киритилган? 1979 йил 25 декабр 37. Ижтимоий дастурларини амалга ошириш, аҳоли даромадлари ва ҳаёт даражасини ушлаб туриш, бандликни таъминлаш .... Ххх 38. Ҳоким кимлар олдида ҳисобдор? Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир. 39. ЎРП 2020 йилнинг бошида парламентга йўллаган мурожаатномасида қабулхоналарга йилига қанча мурожаат келишини айтган? 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган. 40. Сиёсат ва аҳлоқнинг фарқи нимада? Аҳлоқ – бу инсонийлик ва адолат туйғуси, иймон ва ҳалолликдир. 41. Сиёсатдаги куч ишлатмаслик концепцияси? Давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик 42. Манфаат тушунчасининг моҳияти? Манфаат деганда субъектнинг шарт-шароитга, яъни ўзининг турли хил эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ муносабати ва фаолиятининг мажмуи тушунилади. 43. ЎзЛиД партияси мақсади? А) Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш. Шу ижтимоий тоифа номидан Ўзбекистонннинг сиёсий саҳнасига чиқиш ва ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш. Б) Мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик истиқболларига жавоб берадиган дастурни Конституция тамойилларига суяниб, бошқа сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун партиянинг куч ва имкониятларини сафарбар этиш. Ўзбекистон танлаган очиқ, бозор иқтисодиётига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик жамияти институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқ, аввало ёшлар онги ва ҳаётига сингдириш. В) Давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним деб ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлини, қадриятлар, миллий ва диний анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш. Г) Партиянинг сиёсий платформаси - либерал-демократик ғоя ва қадриятларни кенг омма онгига сингдириш, бу борада ҳар томонлама чуқур ўйланган ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш, ўз сафини кенгайтириш. Шу ғояларни ҳаётга татбиқ қилишда фидойилик кўрсатган фаолларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш ва сайловчилар ишончини қозонган ўз депутатлари зиммасига давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларида вакиллик вазифасини юклаш ҳамда уларнинг фаолиятини бошқариш. 44. Сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдиганлар ким? -судьялар; -Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари; -прокурорлар ва прокуратура терговчилари; -ички ишлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари; -ҳарбий хизматчилар; -хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. 45. Ҳуқуқий демократик давлат белгилари? Қонун устуворлиги, барча тенглиги ва ҳисобдорлиги, ҳокимиятлар бўлиниши принципи асосида давлат ўз фаолиятини амалга ошириши, фуқаро ва давлат ўртасида масъуллик, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги реал таъминланган бўлиши. 46. Ҳокимият вакилларининг бўйсиниш принципи - Download 39.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling