Умуман пахта ашѐси ва ўсимликнинг турли қисмлари халқ хўжалиги учун
қимматли хом ашѐ манбаи бўлиб, ундан 92 хил маҳсулот ишлаб
чиқарилади. Бир тонна чигитли пахтадан 340-350 кг. тола, 50-60 кг. момиқ ва
600 кг. чигит олинади. Бир тонна чигитдан эса 170-220 кг. мой, 380-400 кг.
кунжара, 50-60 кг. момиқ, 60 кг. ўсимлик оқсили, 300 кг. шелуха олинади.
Пахта толасининг ўзига хос хусусияти бошқа
табиий ва сунъий толаларда
учрамайди. Шунинг учун ҳам у эластиклик хусусиятига эга бўлиб,
тўқимачилик дастгоҳларида улар бир-бири билан яхши уланади. Пахта
толасидан тўқимачилик саноатида кенг фойдаланиб, ҳар
хил газламалар
тўқилишидан ташқари, ундан ғалтак ип, арқон, чилвир, балиқ тутадиган тўр,
тасма, транспортѐр ленталари, резина шланглар учун мaxcуc тўқималар,
филpтрлар, электр симларининг устини ўрайдиган тўқима ва бошқалар
тайѐрланади.
Айрим пахта навларинииг толасидан автомобиль шиналарида қистирма
(прокладка) учун ишлатиладиган махсус корд тўқимаси тайѐрданади.
Шунингдек, парашют қилинадиган материал, кирза ва бошқа нарсалар ишлаб
чиқарилади. Пахта толасидан фойдаланиб целлюлоид,
фото-кино ленталар,
лаклар, энг юқори сифатли ѐзув қоғозлари ва бошқа кўплаб буюмлар
тайѐрланади. Ипак газмолларни тўқишда пахта толасини уларга аралаштириб
ишлатиш мумкин.
Пахтанинг чигити ҳам ниҳоятда қимматли маҳсулот ҳисобланади.
Толаси ажратиб олинган чигитнинг бир қисми экиш учун, асосий қисми
эса хилма-хил маҳсулотлар, хусусан мой олишда ишлатилади.
Чигит мойи озиқ-овқатга ишлатилади,
шунингдек, техник мақсадлар учун
фойдаланилади. Тозаланган чигит мойи консерва саноатида кенг кўламда
қўлланилади. Шунингдек, ундан маргарин,
кир совун, атир совун, техника
мойи, алиф тайѐрлашда ҳам фойдаланилади.
Чигит мойидан глицерин,
стеарин ва бошқа бир қанча маҳсулотлар олинади.
Ниҳоят, ғўза сершира (серасал) ўсимликлардан ҳисобланади, гектаридан 100-
200 кг. асал олиш мумкин. Шунинг учун ғўза пайкаллари яқинида бемалол
асаларичиликни
ривожлантириш
мумкин.
Лекин
бунда
ғўза
зараркунандаларига қарши заҳарли химикатлар сепишда эҳтиѐт чораларини
кўриш шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: