1. Педагогик тадқиқот ишларида методологик ёндашувнинг зарурийлиги
Download 34.92 Kb.
|
1-TOPSHIRIQ
1.Педагогик тадқиқот ишларида методологик ёндашувнинг зарурийлиги; 2. Методология тушунчаси ва унинг тавсифи; 3. Методологик компонентлар; 4. Методология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Педагогик тадқиқот ишларида методологик ёндашувнинг зарурийлиги Ана шунинг учун хам бундай ёндашув методологик характерга эга бўлади ва улар асосида шакллантирилган методология педагогик тадкикотларни олиб боришнинг мантикий кетма - кетлигини (алгоритмик боскичларини) илмий - методик жихатдан асослашга кенг имкониятлар яратади. Ушбу сохада олиб борган тажриба ва изланишлар натижаларига асосланиб, уларни қуйидаги кетма - кетликда ифодалаб олдик: • назарий тадкикотлар - бу ўрганилаётган жараён ёки ходисанинг, яъни, муаммонинг назарий жихатдан ечимини топишга багишланган илмий фаолият жараёни. Назарий тадкикотларда тадкикот манбаини урганишнинг илмий - назарий асослари каралади ва унда тадкикот манбаига илм - фан хамда техника - технологиялари ютукларидан фойда- ланган холдаги тадкикот усуллари ва воситалари ёрдамида олинган янги, яъни хали маълум булмаган конуниятларнинг тахлил ва синтезига кучли эътибор каратилади. Назарий тадкикотнинг асосий максади урганилаётган манбани, уларнинг турли алокаларини (манбалараро, мавзулараро, фанлараро, тадкикот йуналишлариаро ва шу кабилар) туликрок, чукуррок умумлаштириш, ишчи фаразни иложи борича купрок богланишлар негизида урганишдан иборатдир. Бунда ишчи фараз янада такомиллаштирилади ва тадкик этилаётган манбага оид маълумотлар назарияси шакллантирилади, яъни, тадкик этилаётган муаммо ечимларини топиш тизимини таркиб топтиришга имконият яратилади. Буларнинг ичида энг самарали оптимал ечимни топиш тадкикотчининг интеллектуал салохияти ва инновацион ривожланганлигига богликдир; амалий тадкиқотлар - бу дастлабки априор ва асосий тажрибани утказиш жараёни. Амалий тадкикот илмий тадкикотнинг энг куп мехнат талаб киладиган кисми булиб, у тадкикотнинг хусусияти ва бажарилиш кетма - кетлиги билан узвий богликдир. Бу холда тажриба, тажриба - синов ишлари натижалари назарий тадкикот натижаларини айнан акс эттирмоги лозим ёки айрим холларда рад этмоги хам мумкин булади. Агарда утказилган тадкикот натижалари ишчи фаразни ва режалаштирилган муаммо ечимини рад килса, у холда тадкикот олиб бориш тартиби узгартирилади. Бунда натижаларни тахлил килиш (назарий ва тажрибавий тадкикотлар натижаларини тахлил килиш хам) жараёни янада чукуррок олиб борилади; натижаларни узлаштириш. Бунда назарий жихатдан илмий асосланган тадкикот усулларини куллаш натижасида олиб борилган услубият хамда уларнинг амалиётга жорий этишдаги кулга киритилган натижаларининг тадкикот максади ва ишчи фаразига мослиги тахлил килинади, шунингдек, бунда назарий ва амалий тадкикот натижаларининг бир - бирига тугри келишлигини хам бахолашга имконияти яратилади; натижаларнинг амалий фаолият билан мослигини - бу натижанинг тадкикот манбаига нисбатан адекватлигини солиштириш, илмий - методик жихатдан тахлил килиш ва умум- лаштиришга оид жараёнлардир. Натижаларни солиштиришда тадкикот максади, вазифалари ва ишчи фаразларини эътиборга олган холда назарий жихатдан кулга киритилган ютуклар (усул, услубият, техника, технология, мезон, тамойил ва шу кабилар) натижасининг амалий тадкикот натижасига мослиги урганилади ва шу асосда тадкикотнинг кейинги боскичини давом эттиришга курсатма берилади; кулга киритилган натижалардан шаклланадиган хулосалар. Хулосалаш илмий тадкикот ишининг мухим боскичи булиб, бунда тадкикот охирги боскичидаги натижалар асосидаги умумлаштиришлар олиб борилади ва унда олинган натижаларнинг муаммо куйилиши билан мослиги хам ифодаланади. Назарий тадкикот учун бу сунгги боскич булади ва натижаларни истеъмолга топширишга киритилади; натижаларни истеъмолга тайёрлаш — бу олинган натижаларни амалий узлаштирилишига тайёрлаш, яъни, истеъ- мол учун тайёрлаш жараёнидир. Ушбу жараёнда тадкикот- чининг иштироки жуда мухим жихат булиб хисобланади, чунки керак булганда айрим тузатишлар киритиш хар кимнинг хам кулидан келавермайди; натижаларни амалий фаолиятга жорий этишга услубий тавсиялар ва курсатмалар тайёрлаш. Услубий тавсия ва курсатмалар бериш, бевосита илмий тадкикот иши натижалари ва уларнинг тадкикот манбаига хамда муаммо куйилишига мослиги асосида тайёрланади ва илмий - амалий ишланмадан амалиётда фойдаланиш йул - йуриклари ифодаланади. Услубий тавсиялар шунга ўхшаш илмий тадкикот ишларини бажаришга хам каратилган бўлиши мумкин. Демак, юкорида келтирилган илмий тадкикот ишларининг хар бир боскичи хам узига хос хусусиятга эга булиб, бу жараёнларни албатта бирма - бир босиб ўтиш шарт экан ва уларнинг хар бирига алохида талаблар куйилади. Илмий тадкикот ишлари ва педагогик тадкикотларни олиб боришнинг мантикий кетма - кетлиги юзасидан юкорида келтирилган маълумотлардан маълум булмокдаки, тадкикотчига бундай тадкикотларни олиб боришга илмий тадкикот ишларининг методологик асослари керак булади. Бундай ахамиятга эга булган методологик асослар барча тадкикот йўналишларини олиб боришда мухим ва зарур булиб, у бошлангич таълим буйича тадкикот ишлари билан шугулланувчилар учун хам нихоятда ахамиятлидир. Демак, булажак тадкикотчиларни илмий тадкикот ишларининг методологик асослари билан чукур таништириш, улардан келажакда етук илмий, илмий - педагогик ходимлар етишиб чикишига фундаментал асос бўлар экан. Ана шу сабабларга кура хам бошлангич таълим методологиясини алохида фан сифатида укитиш максадга мувофик булади. Хар кандай фанда булгани каби бошлангич таълим методологияси фани учун хам унинг предмети, максади, вазифалари ва шу каби таркибий кисмлари хакида маълумот берамиз. Бунинг учун дастлаб методология тушунчаси ва унинг тавсифи тугрисида тухталамиз. Download 34.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling