1. Педагогик тадқиқот ишларида методологик ёндашувнинг зарурийлиги
Download 34.92 Kb.
|
1-TOPSHIRIQ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бош масалани ажратиш методининг компонентлари
- Қиёслаш методи компонентлари
- Методология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
- предмети
Тахлил методи компонентлари:
ахборотни англаб идрок этиш; маълум ва номаълумнинг мухим белги ва муносабатларини ажратиш; элементларга ажратиш ва бошлангич структурали бирликни топиш; алокаларни англаш ва тушунтириш, синтез сингарилардан иборат. Бош масалани ажратиш методининг компонентлари: фикр предметини ажратиш; ахборотни мантикий кисмларга ажратиш ва уларни киёслаш; материални саралаш (бош масалани иккинчи даражалисидан ажратиш); таянч суз ва тушунчаларни топиш; маъно англатувчи таянч пунктларни аниклаш; асосий фикр ҳакида хулоса; белгили расмийлаштириш (сарлавха, режа, схема, асосий матн (конспект), модел, алгоритмни тузиш ва х.к.)лардан иборат. Қиёслаш методи компонентлари: киёслаш объектларини аниклаш; киёслашнинг асосий белги параметрларини ажратиш, солиштириш, киёслаш, карама - карши куйиш, ухшашлик ва фарклашни аниклаш (учинчи объектни киритиш, карши образни яратиш); киёслаш натижаларини белгили расмийлаштириш (киёсий характеристика, режа, схема, модел куринишида ва х.к.) ва шу кабилар. 5.Умумлаштириш методи компонентлари: типик фактларни танлаш, материалдаги асосий ёки “бошлангич ҳужайра”ни ажратиш; киёслаш, дастлабки хулосалаш; кайта таърифлаш; кайта кодлаш; генезисни, ҳодиса (жараён)нинг ривожланиш диалектикаси ва умумлаштириш натижаларини белгили расмийлаштириш (хулоса, тенденция, назария, формула, схема, модел, алгоритм ва х,.к.) ва шу кабилар. Бу келтирилган компонентлар ва уларнинг таъсир доиралари методологиянинг кандай усуллардан фойдаланилаётганлигига караб турли камровларда булади. Жумладан, умумметодологик компонентлар бутун тадкикот давомида уз функционал вазифаларига эга булади ва улар режалаштирилган натижага эришгунга кадар асосий эътиборда тутиб турилади. Хусусий усулларни амалга ошириш негизидаги тадкикот ишларидаги компонентларнинг функционал вазифалари муайян тадкикот методигагина хос булиши мумким. Улар хам умумметодологик тадкикотлар компонснтларидаги функционал вазифалар таъсир доирасидан чикиб кета олмайди ва хар кандай холатда хам уларнинг бир нечтасининг амалга оширилиши натижасида умумметодологик тадкикот компонентларининг функционал вазифалари кетма - кет амалга оширилиб борилади, яъни, хусусий тасдиклардан умумий тасдикларга утилади ва индукция номли тадкикот усулига амал килинади Методология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари Бугунги кунда жамиятимизда хар бир киши алоҳида олинганда жамият илм - фан ва техника - технология ютукларининг мунтазам равишда ривожланиб бораётгани таъсирида яшамокда. Бу яна шуниси билан характерлики, хозирда илм - фан ва техника - технологиялар кун сайин, соат сайин ривожланиб, такомиллашиб бормокда ва натижада шунга мос етук мутахассислар тайёрлаш зарурати хам тугилмокда. Бунда илм - фан ва умуман олганда ижодиёт, педагогик тадкикот ишларининг тадкикий ва техникавий ечимларидан бошлаб, олинган натижаларни амалиётга (ишлаб чиқарищга, таълимга, тарбияга, санъатга вах,.к.) куллашгача булган барча боскичларни самарали амалга оширишга эришса, у ўз вазифасини муваффакиятли бажарган булади. Маълумки, бундай аклий фаолият, яъни, тадкикий фаолият бевоситга ижод билан боглиқ булиб, у инсоннинг янги моддий ва маънавий неъматлар яратиш фаолиятидир. Уз навбатида замонавий тадкикотлар ва ижодий мулохазалар хам замонавий мутахассисдан илм-фан ютукларидан ижодий фойдаланиш оркали истикболли янги вазифаларни мустакил куйиш, унинг оптимал ечимларини танлай олиш ва узининг амалий фаолиятида турли кўринишлардаги тадкикотлар ва тажриба-синов ишларини утказа олишликларини талаб этмоқда. Бу кайд этилган талаблар бевосита мутахассис ва ёш тадкикотчилар учун ута мухимдир. Ана шундай замонавий мутахассислар, илмий, илмий- педагогик ходимлар тайёрлаш давр талаби эканлигини эътиборга олиб, “Бошлангич таълим методологияси” фанининг предмети, максади, вазифалари ва функцияларини белгилаб олдик. *** “Бошлангич таълим методологияси” фанининг предмети килиб куйидагилар олинди: бошлангич таълим йуналиши буйича магистрларни тадкикий фаолиятга тайёрлаш буйича илмий-методик маълумотлар мажмуасини аниклаш; бошлангич таълим назарияси ва методикаси буйича соха мутахассис - олимларининг педагогик меросини урганиш; таълим олувчиларнинг касбий максад ва вазифалари хакидаги билим, куникма ва малакалари хажми ва камровини урганиб чикиш; таълим берувчининг педагогик жараёнларда мураккаб (муаммоли) холатлар руй берганида илгор педагогик технологияларни куллаш ёрдамида руй берган муаммоларни хал килиши хакидаги билим ва тасаввурларига эгалиги; таълим берувчининг амалиётда илгор педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлиги ва шу кабилар. Юкоридаги ва бошлангич таълим йуналиши буйича магистрларига куйилган талабларни эътиборга олиб, “Бошлангич таълим методологияси” фани буйича тайёрланган материалларни куйидаги кетма-кетликда баён килишни лозим топдик: педагогик тадқикотларнинг мазмун-мохияти; бошлангич таълим методологиясининг илмий-назарий асослари; булажак бошлангич синф укитувчиларини тайёрлашнинг методологик асослари; бошлангич синф ўкувчиларига таълим-тарбия беришнинг методологик асослари. Булар бошлангич таълим буйича хам назарий, хам амалий ва хам тажрибавий тадкикот ишларини уз ичига олади ва уларда юкорида кайд этилган методологик компонентлардан хам фойдаланиш имконияти катта. *** “Бошлангич таълим методологияси” фанининг асосий мақсади: Бошлангич таълим йуналиши буйича магистратурани битириб чикаётган мутахассисни замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, укув-тарбия ишларининг интерфаол усулларидан фойдалана оладиган килиб тайёрлаш хамда уларни педагогик фаолият махоратини ва куникмаларини янада такомиллаштириб, ривожлантириб бориш негизида фаолиятни илмий асосда ташкил кила оладиган килиб шакллантириш, шунингдек, мустакил илмий тадкикот, илмий педагогик ва касбга доир бошкарув фаолиятига хам тайёрлаш. *** “Бошлангич таълим методологияси” фанининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: булажак мутахассисларни илм-фаннинг мохияти, уни ташкил килиш хамда уларнинг жамиятдаги урни билан таништириш; булажак мутахассисларга илмий ходимни шакллантириш, илмий тадкикот ва уларнинг мазмун-мохияти хакида тушунча бериш; булажак мутахассисларга илмий тадкикот ишларини уюштириш, ривожлантириш ва улар буйича тажриба-синов ишларини уюштириш хамда улар натижалари тахлили тугрисида тушунча бериш; булажак мутахассисларни бошлангич таълим мутахассислиги буйича илмий тадкикот ишларини бажаришга, шунингдек, фан-техника ва технологияларнинг замонавий ютукларини амалиётга жорий этишга йуналтирилган касб тайёргарлигига эга килиш; булажак мутахассислар онгига бошлангич таълим буйича касбий фаолиятга тайёрлашдаги таълим технологияси жараёни боскичлари иерархик катъий кетма-кетликдан иборат эканлигини сингдириш, шунингдек, уларга ташкилий-функционал тузилмаси нималардан иборат эканлигини англатиш; бошлангич таълим буйича магистрлар тайёрлаш технологияларини бугунги кун талаби ва жаҳон таълими талабларига мос келишлигини урганиб чикиш; тайёрланаётган таълим технологиясининг максадини урганилаётган укув предметининг (магистратура таълимига тегишли булган) максади билан уйгунлаштириш; булажак мутахассисларни касб вазифаларини автоматлаштириш ва компьютерда моделлаштириш методларини ишлаб чикишга хамда оптимал ечимлар топишнинг рационал усулларини топишга ургатиш; булажак мутахассисларни илмий тадкикот ишларини олиб боришда замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиладиган инновацион таълим технологиялари ва интерфаол таълим методларидан фойдаланишга ургатиш; булажак мутахассисларни тадкикот максадининг тадкикот пировард натижаларига адекватлигини бахолаш ва улар негизида хулоса ва тавсияларни шакллантиришга ўргатиш; булажак мутахассисларга магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва уни расмийлаштириш хамда химоя килишлар хакида тизимли маълумотларни етказиш. Download 34.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling