Умумий усул — бу купчилик фанлар йуналишлари буйича тадкикот утказишга мулжалланган усулдир.
Хусусий усул - бу ўз кулланилиш доирасига кўра умумий булиб, унинг махсус (чегараланган) вазифаси бор булган усулдир, яъни, таъсир доираси белгилаб берилган усулдир. Бундай усулларга куйидагилар киради; таҳлил; синтез; моделлаштириш; абстракциялаш; умумлаштириш; индукция; дедукция; киёслаш ва шу кабилар.
Методологик компонентлар
Демак, хусусий, умумий, энг умумий усуллар бор ва улар бир - бири билан чамбарчарс богланган булади. Шунингдек, уларга мос тадкик этишнинг вазифавий компонентлари хам мавжуд. Қуйида уларнинг айримларини келтирамиз:
1. Умумметодологик компонентлар:
тадкикот фаолиятининг концептуал ва назарий асосларини эгаллаш;
педагогик муаммоларни хал этишга замонавий нуктаи назардан ёндашиш;
педагогик тадкикотга мос педагогик фалсафани асослаб олиш;
каралаётган муаммо ечими буйича инновацион гояни шакллантириш;
муаммо ечимига эришишнинг алгоритмик кетма - кетлигини илмий - методик жихатдан асослаш;
педагогик тадкикот жараёнини лойихалаштириш;
кутилаётган натижага эришишнинг харакатлар стратегиясини ишлаб чикиш;
харакатлар стратегиясини амалга оширишнинг “Йул харитаси” технологиясини ишлаб чикиш ва шу кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |