Assalomu alaykum hurmatli ustozlar va aziz o’quvchilar. Sizlar bilan mana shunday bilimlar o’chog’i, mehr bulogi bo’lgan nurli maskanda ko’rishib turganimdan bag’oyatta hursandman.
Avvalambor o’zimni tanishtirib o’tsam. Meni ismim Shohjahon Familyam Rahmatjonov. Yoshim 24 da.
Hozirda O’zbekiston milliy universiteti Psixologiya yo’nalishida 1 kurs magistriman.
1. Psixologiya tushunchasi (Rasmli audio)
2. Ong , Ong osti haqida tushuncha hamda, maqsadga erishsh yolidagi motivatsiya va unga qo’yilgan ustanovkalar
3. Dembo metodikasi
Кўрсатма. Фараз қилинг , ер юзидаги барча инсонларни сизга тақдим этилган кесма чизиқга пастдан юқорига ақл-заковатнинг ривожланиш даражасига қараб жойлаштирилиб чиқилган. Хўш айтингчи сиз қаерда жойлашгансиз? Ўзингизни кесма чизиқга чизиқ тортиш ёрдамида белгилаб беринг.
Калити : даҳо деб белгиланган чегаранинг устига ёки унга жуда ҳам яқин қилиб чизилса – бундай кишилар соғлом кишилар орасида бўлиши мумкин эмас, уларни махсус хоналарда сақлаш зарурдир.
Кесма чизиқнинг ўртасидан юқорироқда, лекин даҳолар чегарасидан пастроқда тортилган чизиқ эгалари ўзига реал баҳо берадиган, ўз камчиликлари ва хатоларини тўғри англай оладиган инсонлар ҳисобланади.
Кесма чизиқнинг ўртасида жойлаштирилган чизиқ эгаси эгилувчан характерга эга бўлиб, кўпчиликнинг фикрига қўшилувчанкишилар бўлиб, ўз мақсадларига эришиш йўлларини билмайдилар.
Кесма чизиқнинг ўртасидан пастроқга жойлаштирилган чизиқ фалсафий фикрловчи инсонларга хос бўлиб, уларни тушуниш учун оддий инсонларга маълум вақт керак бўлади.
Аҳмоқлар чегарасига яқин тортилган чизиқ ўзига юқори баҳо берувчилар бўлиб, ўзларини жуда ҳам камтарин кўрсатишга ҳаракат қилувчилардир, ўта кетган камтарлик манманлик аъломатидир деган нақл айнан улар учундир.
Do'stlaringiz bilan baham: |